toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 06.10.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг айланиши соҳасида тадбиркорлик субъектларининг рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишининг ягона тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 9 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 12 июнь,
156-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 12 июндаги 156-сон қарорига
1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида», «Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида»ги қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий атамалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдони амалга ошириш учун юридик шахсларга бериладиган рухсат этиш тусидаги ҳужжат;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни бажарувчи, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) ҳужжатлар тақдим этувчи юридик шахс.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
3. Асиллик даражасини белгилаш палатасида қуйидагилар рўйхатдан ўтказилади:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, илмий, ҳарбий, ўқув ва ижтимоий-маданий мақсадларда қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, ишлов бериш, қўллаш ишларини амалга оширувчи, сотиб олувчи, реализация қилувчи, гаровга қабул қилувчи, савдо қилишда воситачилик хизматлари кўрсатувчи, сақловчи, кўрсатилган қимматликларни, уларни ўз ичига олган турли предметларни кўргазмага қўювчи, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг парчалари ва чиқиндиларини тайёрловчи ва қайта ишловчи, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик шахслар, шу жумладан кейинчалик қайта ишлашга жўнатиш учун таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган узел ва деталларни ажратиб олиш мақсадида ҳарбий-техника воситаларини утилизация қилувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идораларга қарашли бўлган ҳарбий қисмлар, бўлинмалар, ташкилотлар ва муассасалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Агар ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ишларнинг турлари ташкилотнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бир ёки бир нечта таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилса, тасарруфида ушбу таркибий бўлинмалар бўлган ташкилот рўйхатдан ўтказилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, тегишли бўлинманинг реквизитлари кўрсатилган ҳолда, ташкилотга — юридик шахсга ҳар бир таркибий бўлинма учун алоҳида-алоҳида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Таҳлил учун азот кислотали кумушдан фойдаланувчи, қимматбаҳо металларни ускуналар, приборлар, электр техникаси, ишга тушириш-тартибга солиш қурилма ва автоматикалар таркибида, бутловчи буюм ва деталларда, таркибида кумуш бўлган, ёруғликка таъсирчан материалларни (кинодан нусха кўчирувчи корхона киностудиялардан ташқари) ишлатувчи юридик шахслар Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказилмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
5. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга оширишга — ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича 5 йил муддатга;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга — ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича 1 йил муддатга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
6. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ариза берувчиларга уларни ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Асиллик даражасини белгилаш палатасида рўйхатдан ўтказишда берилади.
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
7. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашда рухсат бериш шартлари ва талабларига қуйидагилар киради:
ариза берувчи томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек улар билан ишлаш бўйича норматив-техник талабларга мажбурий риоя этиш;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларнинг тегишли турларини амалга оширишга талабларни тартибга солувчи зарур норматив-техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган тури амалга оширилган ҳолатда — лицензиянинг мавжудлиги;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган ариза берувчига тегишли бино ва хоналарга бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлиги;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
зарур ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган моддий-техник базанинг, ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;
фаолият юритиладиган жойларда ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигиена нормалари ва материаллар, хом ашё, тайёр буюмларни сақлашнинг белгиланган талабларига мувофиқликни таъминлаш;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан тайёрланган буюмларни сақлаш, ҳисобга олиш ва ташиш талабларига ҳамда уларни реализация қилиш тартибига риоя этиш;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган доирада амалга ошириш;
етти иш кунидан кечикмай Асиллик даражасини белгилаш палатасини:
юридик шахс томонидан — қайта рўйхатдан ўтгандан кейин юридик шахснинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисида, шунингдек унга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган жойнинг ёки фаолият турининг ўзгаргани бўйича қарор қабул қилингани тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
III. Аризани кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун ариза берувчи — юридик шахс томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза;
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
юридик шахснинг фаолияти хусусиятига мувофиқ ўлчовлар доирасида «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан берилган тарозилар, (турли оғирликдаги) тошларнинг текширилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида давлат ёнғин назорати органлари хулосасининг нусхаси;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш мўлжалланаётган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ажратилган объектлар учун объектнинг техникавий мустаҳкамлиги ҳамда унинг шартнома асосида техникавий қўриқлаш пультига уланганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ҳудудий органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан объектни текшириш далолатномасининг нусхаси;
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва уни бериш учун йиғимлар тўлангани тўғрисидаги тўлов ҳужжатининг нусхаси.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(91-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
11. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ариза берувчи томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига бевосита, ҳужжатларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун Асиллик даражасини белгилаш палатасига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат ҳужжатларнинг Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилиб олинган санаси қайд этилган ҳолда дарҳол ариза берувчига берилади (юборилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Асиллик даражасини белгилаш палатаси аризани ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар қабул қилиб олинган санадан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беради ёки уни беришни рад этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
13. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун — юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ундирилган йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳисоб рақамига ўтказилади. Юридик шахс берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни бажариш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ва атроф-муҳитга зарар етиши хавфи пайдо бўлишига шубҳалар пайдо бўлган тақдирда Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юридик шахснинг ишлаб чиқариш базасини унинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга тайёрлигини аниқлаш юзасидан текширувдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
15. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беради (юборади) ёки уни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш ҳақида тегишли қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда уни ёзма шаклда хабардор қилади.
16. Асиллик даражасини белгилаш палатаси аризачининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишнинг белгиланган муддати мобайнида ариза берувчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бермаган (юбормаган) ёки уни беришни рад этмаган тақдирда ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган муддат ўтгач ариза берувчи ўзи амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олишни ният қилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни, бу тўғрида Асиллик даражасини белгилаш палатасини ёзма шаклда хабар қилган ҳолда бажариш ҳуқуқига эга.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатда Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза берувчининг ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериши шарт. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олингунгача, ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати ҳамда ариза берувчи томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига юборилган ёзма хабарнома рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига тенглаштирилади ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бевосита ариза берувчининг — юридик шахснинг раҳбарига ёхуд белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиши шарти билан уларнинг ваколатли вакилига берилади (юборилади).
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш (юбориш) тўғрисида берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белги қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга берганлик учун — юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ундирилган йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси ҳисоб рақамига ўтказилади. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш рад этилганда, шунингдек ариза берган берилган аризасини рад этган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтариб берилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
19. Юридик шахснинг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган буюмлар билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Асиллик даражасини белгилаш палатаси юридик шахсга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган савдо объектининг жойлашиши тартибини (дислокациясини) ҳам беради.
Савдо объектининг жойлашиши тартибини олиш учун Асиллик даражасини белгилаш палатаси ариза олинган санадан бошлаб икки кундан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мурожаат қилади. Бунда савдо объекти жойлашиши тартибини тасдиқлаш ва уни Асиллик даражасини белгилаш палатасига юбориш Асиллик даражасини белгилаш палатасининг мурожаати тушган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
20. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши;
ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ўтказилган текширишлар якунлари бўйича хулосанинг асосли равишда салбий бўлиши.
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслигига кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
21. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги тегишли хабарнома ариза берувчига ёзма шаклда юборилади (тақдим этилади), унда рад этишнинг сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этишга ва такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
22. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар аризачи томонидан белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки беришни рад этиш Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ариза берувчининг рад этишнинг сабаблари бартараф этилгани ва уларнинг бартараф этилгани тўғрисидаги аризаси ва сабабларнинг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Ариза берувчининг аризасини такрорий кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
23. Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқишда Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ариза берувчига ёзма шаклда илгари баён қилинмаган рад этиш сабабларининг кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабабларни бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
24. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг рад этилгани тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади ва Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
25. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришнинг рад этилганлиги, шунингдек Асиллик даражасини белгилаш палатаси мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
IV. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
26. Юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг номи ва жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ёхуд унинг томонидан унга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасида кўрсатилган фаолиятининг жойи ва турини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинганда юридик шахс (унинг ҳуқуқий вориси) қайта рўйхатдан ўтказилгандан ёхуд фаолиятининг жойи ва турини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин етти иш куни мобайнида Асиллик даражасини белгилаш палатасига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатлар юридик шахс томонидан Асиллик даражасини белгилаш палатасига бевосита, уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунгача юридик шахс (унинг ҳуқуқий вориси) унда кўрсатилган ишларни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган ариза асосида, Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ариза қабул қилинган сана тўғрисидаги белгиси билан амалга оширадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
28. Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ва бериш (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишда савдо объектининг янги жойлашиш тартиби (дислокацияси) билан бирга) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади:
ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
қайта расмийлаштирилганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахс ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(28-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
29. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга қайта расмийлаштирганлик учун — юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши унда кўрсатилган муддат ўтгандан кейин юридик шахснинг аризасига кўра узайтирилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза унда кўрсатилган муддат тугагунгача ариза берувчи томонидан берилиши керак.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга узайтирганлик учун — юридик шахсдан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Йиғим суммаси Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқолганда ёки яроқсизланганда юридик шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Асиллик даражасини белгилаш палатаси рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси дубликатини ариза, у яроқсизланган тақдирда — рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг асл нусхаси олинган, шунингдек дубликатни бериш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда тўланадиган суммага тенг бўлган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда бериши (юбориши) шарт.
Янги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бланкасининг ўнг томонидаги юқориги бурчагига «Дубликат» сўзини қайд этиб, унинг асл нусхасида кўрсатилган амал қилиш муддатини сақлаган ҳолда берилади.
V. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
33. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тўхтатилганда ва унинг амал қилишини узайтириш тўғрисида ариза тушмаганда ушбу Низомнинг 30-бандига мувофиқ Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан юридик шахсга ёзма шаклда тегишли хабарнома юборилади. Юридик шахс янги рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олгунга қадар қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ўз фаолиятини давом эттиришга ҳақли эмас.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Амал қилиши тўхтатилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида тегишли хабарнома олинган кундан бошлаб 10 кун мобайнида Асиллик даражасини белгилаш палатасига қайтариб берилади.
34. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос берадиган рухсат бериш талаблари ва шартларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:
рухсат бериш талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган текширишлардан бош тортиш;
улар учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси берилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлар турларини бажариш натижасида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилиши ёхуд бундай зарар етказилиши аниқ хавфининг пайдо қилиниши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Юридик шахснинг муассислари (қатнашчилари) томонидан уни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда томонидан — ўз фаолиятини тўхтатиш ёхуд вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинганда уларга берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бундай қарорни қабул қилиш тўғрисида рўйхатга олган орган хабардор қилинган вақтдан бошлаб бир ой муддатда Асиллик даражасини белгилаш палатасига сақлаш учун топширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Юридик шахс ўз фаолияти тикланган тақдирда сақлаш учун топширилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси Асиллик даражасини белгилаш палатасига берилган тегишли ариза асосида қайтариб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Юридик шахснинг ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарори тасдиқланган тақдирда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилади, бу тўғрида берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестрига тегишли ёзув киритилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
37. Ушбу Низомнинг 33 ва 36-бандларига мувофиқ амал қилиши тўхтатилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари белгиланган тартибда йўқ қилинади.
VI. Берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестри
38. Берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларининг реестри қоғоз ва электрон манбаларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан юритилади.
39. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари реестри Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Реестрда юридик шахслар тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили ва фаолият кўрсатадиган жойининг манзили ва телефони;
(40-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
амалга ошириш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олинган фаолият тури;
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг берилган санаси ва рақами, унинг амал қилиш муддати;
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг қайта расмийлаштирилиши, амал қилишининг тўхтатиб турилиши ва тикланишининг асослари ва санаси;
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси;
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бекор қилишнинг асослари ва санаси;
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси дубликатларини беришнинг асослари ва санаси.
VII. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Амалга оширилиши учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олинган ишлар, фақат юридик шахс (унинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси) ва рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси олган томонидан амалга оширилиши мумкин. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ёки унинг бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
43. Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларининг бланкалари улар бўйича қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари бланкаларини ҳисобга олиш ва сақлаш Асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланади.
44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш
СХЕМАСИ
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш
СХЕМАСИ
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
серия № ____ ‎

‎‎(Ўзбекистон Республикаси Давлат Гербининг тасвири)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
‎ Қимматбаҳо металлар агентлиги
‎Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

‎‎Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга

‎‎РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ГУВОҲНОМАСИ

‎‎№ _________

‎‎_____йил «___»____________‎

‎‎___________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг номи )

___________________________________________________________________________‎‎

‎‎(юридик шахснинг почта манзили )

_________‎‎__________________________________________________________________
‎‎_________________________________________________________ рўйхатдан ўтказилган.
___________________________________________________________________________‎‎

‎‎(фаолият турлари)

___________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________‎‎

‎‎(фаолият жойининг почта манзили)

___________________________________________________________________________‎‎
___________________________________________________________________________‎‎

‎‎Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати:

______________‎ ______________‎ _____________________________‎‎‎ ______________‎
дан‎ гача‎ (ДАП бошлиғи)‎‎‎ (имзо, муҳр)‎
______________‎ ______________‎ _____________________________‎‎‎ ______________‎
дан‎ гача‎ (ДАП бошлиғи)‎‎‎ (имзо, муҳр)‎
______________‎ ______________‎ _____________________________‎‎‎ ______________‎
дан‎ гача‎ (ДАП бошлиғи)‎‎‎ (имзо, муҳр)‎
______________‎ ______________‎ ‎‎_____________________________ ______________‎
дан‎ гача‎ (ДАП бошлиғи)‎‎‎ (имзо, муҳр)‎

Амал қилиш муддати ўтгач рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси амал қилиш ‎‎муддати тўх-

таган деб ҳисоблансин.

Юридик шахснинг фаолияти тўхтаган ‎‎ёки тўхтатиб турилган тақдирда рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига қайтарилиши шарт.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Юридик шахслар учун
‎‎Қаерга _______________________________________

‎‎(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)

‎‎Кимга _______________________________________

‎‎(Асиллик даражасини белгилаш палатаси раҳбарининг Ф.И.О.)

‎‎_________________________________________ дан

‎‎(ариза берувчи раҳбарининг Ф.И.О.)

‎‎Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилишга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини беришга (қайта расмийлаштиришга, дубликат беришга, амал қилиш муддатини тўхтатиб туришга, тўхтатишга, узайтиришга)

АРИЗА

‎‎1. __________________________________________________________________________

‎‎(юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тўлиқ ва қисқартирилган номи)

‎‎Асиллик палатасининг рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси _______________________________
‎‎___________________________________________________________________________

‎‎(беришни, қайта расмийлаштиришни, дубликат беришни, амал қилиш муддатини тўхтатиб туришни, тўхтатишни, узайтиришни)

‎‎___________________________________________________________ беришни сўрайман.
2. __________________________________________________________________________

(фаолият тури)‎

__________‎‎________________________________________________амалга ошириш учун
3. __________________________________________________________________________

‎‎(фаолиятни амалга ошириш жойининг манзили)

‎‎___________________________________________________________________________
4. _________________________________________________________________________

(почта манзили, почта индекси)

‎‎‎‎___________________________________________________________________________
5. _________________________________________________________________________‎‎

‎‎(банк муассасасининг номи ва ҳисоб рақами)

___________________________________________________________________________‎‎
‎‎6. Боғланиш телефони: ________________________________
‎‎Илова қилинаётган ҳужжатлар*:
‎‎1.____________________________ ‎‎5.____________________________‎‎‎
‎‎2.____________________________‎‎‎ ‎‎6.____________________________‎‎‎
3.____________________________‎‎‎ ‎‎7.____________________________‎‎‎
‎‎4.____________________________ ‎‎8.____________________________‎‎

‎‎*) Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилганлар.

______________________________‎‎‎ _____________________________‎‎‎

(тўлдириш санаси)‎‎

(муассиснинг ёки ваколатли шахснинг — ариза берувчининг имзоси)‎‎‎

______________________________‎‎‎ _____________________________‎‎‎

(ариза қабул қилинган сана)‎‎‎

(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)‎‎‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 777-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 12 июндаги 156-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банднинг еттинчи хатбошидаги «Ўзбекистон» сўзидан олдин «Лицензия расмийлаштирилгандан кейин олинадиган» сўзлари қўшилсин.
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 306-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.10.2017 й., 09/17/777/0067, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 01.06.2018 й., 09/18/399/1291-сон, 03.10.2018 й., 09/18/782/1985-сон)