toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЎЗА ҲАЙИТНИ ДАМ ОЛИШ КУНИ ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мустақил Ўзбекистон Республикаси мусулмонларининг истак ва хоҳишларини инобатга олиб ҳамда фуқаролар ўртасида меҳр-оқибатни барқарорлаштириш мақсадида диний байрам — Рўза ҳайит («Ийд ал-Фитр»)ни бу йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб тайинлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 27 март,
ПФ-368-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 5-сон, 227-модда)