ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИнинг
Қарори
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-7]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 апрель,
12/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 апрелдаги 12/14-сон қарорига ИЛОВА
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Марказий банкнинг олдиндан розилигини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади;».
«41. Банк ва улар филиаллари биноларининг муҳофазаси таъминланганлиги ҳамда муҳандис-техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозланганлиги, дастурий маҳсулотларнинг тайёрлиги юзасидан хулоса бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Янги бинонинг (банк филиалининг) Марказий банк талабларига мувофиқлиги ёки мўлжалланаётган бинонинг (банкнинг), асбоб-ускуналар, касса узелининг тайёрлиги ва дастурий-техник воситалар билан жиҳозланганлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
5. 97-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Марказий банк томонидан банк филиалларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».
«109. Банклар томонидан чет элда ўз филиаллари, ваколатхоналари ва шуъба банкларини очиш ҳамда банклар ташкил этишга қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномаси олиниши шарт. Банклар томонидан чет элда ўз филиаллари ва шўъба банкларини очиш ҳамда банклар ташкил этишга қатнашиш учун Марказий банкнинг рухсатномасини олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.».