1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 14 мартдаги ПҚ-2146-сон қарори)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 14 мартдаги ПҚ-2146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 май,
116-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 майдаги 116-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида» 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 32-модда):
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари ҳисобланади ва белгиланган тартибда тайинланади»;
«1.1. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси эстрада санъатини ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ижодий ишларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидаги ташкилот ҳисобланади».
«1.2. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг қарор ва тавсиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмаларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият кўрсатади, ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ҳисобот беради»;
иккинчи хатбошига «Кенгаши» сўзидан кейин «тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан» сўзлари қўшилсин;
саккизинчи хатбошига «раҳбарлигига» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин;
4.2 ва 4.3-бандлардаги «Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5.5. Бирлашма бош директорининг ўринбосари бош директорнинг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади»;
«6.1. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил қилинади ёки тугатилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 20-модда):
а) 1-илованинг 13-банди иккинчи хатбошидаги «уч» сўзи «тўрт» сўзи билан алмаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги 864-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/864/2101-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 215-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/864/2101-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)