1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 4 апрель,
ПФ-4608
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 апрелдаги ПФ-4608-сонли Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги Низомнинг 18-банди ўн иккинчи хатбошидаги «радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси» сўзлари «радиочастоталар бўйича Республика кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПҚ-2058-сонли қарори билан тасдиқланган Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг ташкилий тузилмасидан «радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси» блоки чиқариб ташлансин.