1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.11.00 Юридик, жисмоний шахслар ва банклар ўртасидаги операциялар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 4 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2570]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Электрон тўловлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 373-модда) ва «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 41-модда) қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 21 февраль,
4/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 21 февралдаги 4/4-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли «Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоблар клиринг тизими (бундан буён матнда Клиринг тизими деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
клиринг — электрон тўловларни йиғиш, ишлов бериш, тасдиқлаш ва юритиш ҳамда Клиринг тизими аъзоларининг соф позицияларини амалга ошириш жараёни;
клиринг сессияси — Клиринг тизимида клиринг амалга оширилиши учун ўрнатилган вақт;
якуний ҳисоб-китоб — тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоблар марказида очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали Клиринг тизимида амалга оширилган ҳисоб-китоб;
Клиринг тизими фойдаланувчилари — маблағларни тўловчи ва маблағларни олувчилар;
чакана тўловлар — жисмоний шахсларнинг доимий ва истеъмолга оид тўловлари, улар ўртасидаги пул ўтказмалари;
электрон тўлов бўйича хабар — Клиринг тизимидаги ҳисоб-китобларга оид электрон ахборот;
ижтимоий тизим аҳамиятидаги тўлов тизимлари — тўловлар кенг ҳажмда амалга ошириладиган тўлов тизимлари;
соф позиция — Клиринг тизими аъзосининг клиринг сессияси даврида бошқа барча аъзолардан олган тўловлари йиғиндисидан ушбу аъзонинг бошқа барча аъзоларга юборган тўловлари йиғиндисининг айирмаси;
биллинг тизими — истеъмолчиларнинг реквизитлари ва етказиб берилган товар ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарификациялашнинг ҳисобини юритувчи ахборот тизими.
2. Мазкур Низом талаблари жисмоний ва юридик шахслар томонидан Клиринг тизими орқали нақд пулсиз чакана тўловларни амалга оширишга нисбатан татбиқ этилади.
3. Клиринг тизимининг мақсади — электрон тўлов ҳужжатлари ва электрон тўлов бўйича хабарларни ишончли, хавфсиз, самарали равишда реал вақт режимида алмашиш ва тўловларни амалга ошириш жараёнида молиявий хавф-хатарларни бартараф этилишини таъминлашдан иборат.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида вакиллик ҳисобварағига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ахборотлаштириш Бош маркази (бундан буён матнда АБМ деб юритилади) билан Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган тижорат банклари Клиринг тизими аъзолари ҳисобланади.
Ижтимоий тизим аҳамиятидаги тўлов тизимлари операторлари ҳам АБМ билан тузилган шартнома асосида Клиринг тизимида иштирок этишлари мумкин.
5. Клиринг тизими аъзолари Клиринг тизимида иштирок этиш тўғрисидаги шартномани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш орқали тизим аъзолигидан чиқишлари мумкин.
6. Клиринг тизими аъзолари электрон тўловларни амалга оширганлик учун ҳақ олишга ва қонунда белгиланган ҳолларда тўлов тизимидан фойдаланувчиларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ҳақлидир.
тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушадиган пул маблағларини қабул қилиши ва ҳисобга киритиши, унинг тегишли суммаларни ўтказиш тўғрисидаги топшириқларини бажариши;
ўзининг айби билан нотўғри амалга оширилган операцияларни тиклаши ёки тузатиши;
тўлов тизимидан фойдаланувчига унинг ҳисобварағига оид ахборотни шартномада белгиланган муддатларда қоғоздаги ёки электрон шаклда тақдим этиши;
пул маблағлари олувчининг — тўлов тизимидан фойдаланувчининг ҳисобварағига тушганлигини тўловчининг — тўлов тизимидан фойдаланувчининг сўрови бўйича қоғоздаги ёки электрон шаклда тасдиқлаши;
якуний ҳисоб-китоб қилиш учун вакиллик ҳисобварағининг ликвидлигини таъминлаши;
электрон тўлов ҳужжатлари ва электрон тўлов бўйича хабарларни шакллантириши ҳамда Клиринг марказига узатиши шарт.
8. Клиринг тизимидан фойдаланувчилар ўз ҳисобварақларида турган пул маблағларини мустақил тасарруф этишга ва ўз ҳисобварақлари бўйича пул маблағларининг ҳаракати тўғрисида ахборот олишга ҳақлидир.
Клиринг тизимининг қоидалари билан белгиланган ахборотни муҳофаза қилиш тартибига риоя этиши;
электрон тўлов воситаларининг ва идентификация маълумотларининг сақланишини таъминлаши;
Клиринг тизимининг аъзосига электрон тўлов воситалари ёки идентификация маълумотлари йўқолганлиги тўғрисида шартномада белгиланган муддатларда хабар қилиши шарт.
13. Клиринг тизими аъзоларининг ахборот тизимлари автоматлаштирилган иш жойи шаклида бўлиб, электрон тўлов ҳужжатлари ва хабарларини олиш, тайёрлаш ва Клиринг тизимига узатиш ҳамда мониторинг олиб бориш учун мўлжалланган.
14. АБМ Клиринг маркази ва Клиринг тизими аъзоларининг ахборот тизимлари ўртасидаги алоқа Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк телекоммуникация тармоғи орқали таъминланади.
15. Клиринг тизими фойдаланувчилари тизим аъзоларининг ахборот тизимларига Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) мувофиқ, Интернет тармоғи орқали боғланиши мумкин.
16. АБМ Клиринг маркази Клиринг тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш, электрон тўлов ҳужжатлари ва электрон тўлов бўйича хабарларни марказлашган тарзда йиғиш ва ишлов бериш, соф позицияларни ҳисоблаш ва якуний ҳисоб-китоб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ҳисоб-китоб марказига узатиш бўйича функцияларни амалга оширади.
18. Клиринг тизимида электрон тўловлар дам олиш кунларисиз кеча-кундуз реал вақт режимида узлуксиз амалга оширилади.
19. Клиринг сессияси бошланишидан олдин Клиринг тизими аъзосининг вакиллик ҳисобварағи ижобий қолдиққа эга бўлиши керак.
20. Клиринг тизимида фойдаланувчининг реквизитларига аниқлик киритиш учун АБМ Клиринг маркази томонидан биллинг тизимларига сўровнома юборилиши ва олинган маълумотлар асосида электрон тўлов ҳужжатларига ўзгартириш киритиш учун тизим аъзолари ва фойдаланувчиларига тақдим қилиниши мумкин.
21. Банк амалиёт куни давомида клиринг тизимида бир неча марта клиринг сессиялари амалга оширилиши мумкин. Банк амалиёт кунидаги сўнгги клиринг сессиясидан кейин электрон тўлов ҳужжатлари бўйича якуний ҳисоб-китоблар кейинги банк амалиёт кунининг дастлабки клиринг сессиясида амалга оширилади.
22. АБМ Клиринг маркази томонидан электрон тўлов ҳужжатлари ва хабарлари бўйича тасдиқнома юборилади. Тасдиқнома олинган вақтдан бошлаб, тўлов якуний ва чақирилмас ҳисобланади.
23. Клиринг тизимида белгиланган техник талабларга мос келмаган электрон тўловлар рад этилади ва ишловга қабул қилинмайди. Бунда тўловларни рад этиш сабаблари код орқали Клиринг тизими аъзоларига юборилади.
26. Чакана тўловлар бўйича маблағларни банк ҳисобварағига ўтказиш тартиби ҳамда воситачилик ҳақлари миқдори Клиринг тизими аъзолари ва пул маблағларини олувчилар ўртасида тузиладиган шартномага асосан белгиланади.