toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2011 йил 27 август шанба ва 28 август якшанба дам олиш кунлари 29 август душанба ва 30 август сешанба кунларига кўчирилсин;
2011 йил 27 август шанба ва 28 август якшанба кунлари иш кунлари деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 24 август,
ПҚ-1603-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 8-сон, 225-модда)