Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2013 — 2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида» 2013 йил 20 мартдаги ПҚ-1940-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни сақлаш соҳасига ва уларнинг зарур ҳолатда бўлишини қўллаб-қувватлашга инвестициялар ва бюджетдан ташқари молиялаштириш ҳажми ортиб бориши учун шарт-шароитлар яратиш, ушбу объектлардан маданий-ўрганиш ва туризм мақсадларида кенгроқ ва самарали фойдаланишни таъминлаш, шу асосда ўзаро боғлиқ инфратузилма ва хизматлар соҳаси объектлари сонини кўпайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва барча даражалардаги бюджетларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага беришга доир тадбиркорлик фаолияти субъектларининг таклифларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ҳукумат комиссияси (А.И. Икрамов) икки ҳафта муддатда комиссия иши регламентини тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин. Қарор лойиҳасида шу жумладан молиялаштиришнинг аниқ манбалари ва моддий маданий мерос объектларида реставрация-тиклаш ишларини амалга ошириш тартиби назарда тутилсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошига «театр-томоша корхоналарининг мол-мулкини» сўзларидан кейин «, шунингдек моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда» сўзлари қўшилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 март,
53-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига 1-ИЛОВА
Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат мулки бўлган моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда тадбиркорлик фаолияти субъектларига ижарага бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ижарага олувчи — ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда объектнинг ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс — тадбиркорлик фаолияти субъекти (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);
ижарага берувчи — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари;
ҳудудни ободонлаштириш — объектларнинг тарихан шаклланган ташқи кўринишини ҳисобга олган ҳолда ер юзаси қопламасидан фойдаланиш, манзарали кўкаламзорлаштириш ва сув чиқариш, мукаммал бўлмаган иншоотлар ва кичик архитектура шаклларини қуриш, ташқи томонини ёритиш, кўзга кўринарли ахборот, реклама ва бошқа воситалар ҳисобига ҳудудни яхшилаш чора-тадбирлари қўлланган ҳолда амалга ошириладиган ҳудуднинг хавфсизлиги, қулайлиги ва бадиий ифодалилигини таъминлашга ҳамда унинг атрофида қулай туризм инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар;
инвестиция мажбуриятлари — объектни ва унга туташ ҳудудни зарур тарзда сақлаш, тиклаш, ободонлаштириш ҳамда ундан фойдаланиш мақсадида шартнома шартлари бўйича ижарага олинадиган инвестициялар киритишга доир мажбуриятлар;
танлов — танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган мезонлар ва шартларга мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш воситасида ижарага олувчини аниқлаш шакли;
объектлар — давлат мулки бўлган ва ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматни ифодалайдиган моддий маданий мерос объектларини, яъни ҳайкаллар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар;
муҳофаза тахтачаси — мармардан тайёрланган, ёзув ёзилган, номи, объект яратилган сана, шунингдек ушбу объект моддий маданий мерос объекти ҳисобланиши ҳамда шакли ва ўлчами Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан белгиланадиган давлат муҳофазасида эканлиги кўрсатиладиган тахтача;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
талабгор — моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда, таклиф этилган шартларда ижарага олиш учун талабгорларни танлаш бўйича танловда иштирок этиш ниятини билдирган юридик ёки жисмоний шахс — тадбиркорлик фаолияти субъекти (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти).
3. Уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатига (кейинги ўринларда рўйхат деб аталади) киритилган объектлар ижарага берилиши мумкин.
4. Рўйхат объектларни хатловдан ўтказган ва объектларнинг тарихий-маданий экспертизаси ўтказилган ҳолда уларнинг сон ва сифат тавсифлари тўғрисида тайёрланган ахборот асосида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси деб аталади) томонидан шакллантирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
5. Рўйхатни тасдиқлаш моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага беришга доир тадбиркорлик фаолияти субъектларининг таклифларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Рўйхат Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ҳисобланадиган Маданият вазирлигининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) таклифлари асосида, заруриятга кўра, Ҳукумат комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
10. Объектлар уларга нисбатан ижарага берувчида:
илгари тузилган давлат мулкининг ижара шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;
уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ва чекланган муомала лаёқати (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
11. Ижарага берилган объект, шунингдек ижарага олувчининг объектни ёки унинг бир қисмини ижарага олиш ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки ижарага берувчи томонидан бошқача тарзда учинчи шахсларга инъом қилиниши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган объектни, шу жумладан субижара шартларида учинчи шахсларга беришга ҳақли эмас.
III. Объектларни ижарага бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
12. Ижарага берувчи объектларни ижарага бериш мақсадида ижарага бериладиган объектлар бўйича эълон беради, объектларни ижарага олишга буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилиши, махфийлиги ва сақланишини таъминлайди.
13. Ижарага бериладиган объектлар бўйича эълон мажбурий тартибда даврий нашрларда, шунингдек ишчи орган, Давлат рақобат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
14. Объектнинг ижараси тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
ижарага берувчининг номи ва почта манзили, у билан боғланиладиган телефон ва факс, электрон почта манзили;
объектни бериш шартлари, ижара объекти тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари, Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган кадастр ахбороти ва бошқа зарур маълумотлар;
инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдорлари;
объектни ижарага олиш муддати;
Ҳукумат комиссияси ва унинг ишчи органининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.26.00 Оммавий танлов]
15. Танловда иштирок этиш учун тушган буюртманомалар ижарага берувчи томонидан уч иш куни мобайнида ишчи органга берилади.
16. Ишчи орган ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни уларнинг эълонда назарда тутилган танлов шартларига мувофиқлиги юзасидан ўн иш куни мобайнида ўрганади ва уларни кўриб чиқиш учун Ҳукумат комиссиясига киритади.
Ҳукумат комиссияси ишлари унинг ўзи тасдиқлайдиган регламентга мувофиқ ташкил этилади.
18. Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этиш (тушган таклифларни экспертиза жиҳатидан баҳолаш, Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек Ҳукумат комиссияси ишларини юритиш ишчи орган томонидан амалга оширилади.
21. Ҳукумат комиссиясининг қарорлари мажлисда ҳозир бўлган Ҳукумат комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Ҳукумат комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
24. Таклифларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома асосида тегишли объектнинг ижара шартномаси тузилади.
25. Моддий маданий мерос объекти ва унга туташ ҳудуд инвестиция мажбуриятлари олинган ҳолда ижарага бериш бўйича танловга қўйилгандан кейин уч ой мобайнида қизиқиш бўлмаган ва танлов бўлиб ўтмаганлиги эътироф этилган тақдирда ижарага берувчи унинг Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган шартларда ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш (оммавий оферта) йўли билан ижарага берилиши тўғрисида матбуотда эълон беради.
26. Объектнинг ижара шартномаси Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси, балансда сақловчи, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилади. Шартнома таклифларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида барча тарафлар томонидан имзоланиши керак.
объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);
объектнинг шартнома тузилган кундаги техник ҳолати;
объектдан фойдаланиш мақсадлари;
объектга нисбатан ижарага олувчининг қўриқлаш мажбурияти (объектни сақлаш ва унинг кўринишини, шунингдек интерьернинг тарихий деталларини сақлаш бўйича мажбуриятлар);
объектда ишларнинг барча турларини бажаришга, шу жумладан унинг ташқи кўринишини, интерьери ва туташ ҳудудни Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси билан ёзма келишувсиз ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги шартлар;
ижарага олувчининг реставрация-тиклаш ишларини ва бошқа ишларни фақат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган лойиҳага мувофиқ бажариш тўғрисидаги мажбурияти;
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
объектнинг шартнома тўхтатилгандан кейинги ҳолати ва уни қайтариш тартиби;
туташ ҳудудни ободонлаштириш бўйича талаблар;
ижарага олувчининг ташриф буюрувчилар ва туристлар учун қулайликлар (шу жумладан амалдаги санитария талабларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ жиҳозланган ҳожатхоналар) яратиш бўйича мажбурияти;
объектга киритишнинг иш кунлари ва соатлари кўрсатилган шартлари;
объектдан фойдаланишнинг шартлари, тартиби ва аниқ муддатлари;
объектга маблағларни инвестициялаш шартлари, тартиби, аниқ муддатлари ва миқдори;
ижарага олувчи томонидан олинган мажбуриятлар ижросининг ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси, балансда сақловчи ва ижарага олувчининг шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатлари;
объектда реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилмаган лойиҳасиз ёки тасдиқланган лойиҳа бузилган ҳолда бажарилганда;
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
ижарага олувчининг хатти-ҳаракати объектнинг яроқсиз ҳолга ёки унинг бузилишига олиб келган ҳолатлар аниқланганда ижарага берувчининг талаби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
29. Объектнинг ижара шартномаси беш йил муддатга тузилади. Ижара шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш Ҳукумат комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.
30. Ижарага бериладиган объектлар ҳисобини юритиш мақсадида ижарага олувчи ижара шартномаси тузилгандан кейин реестрга ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар бирига ҳисобга олиш ёзувининг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда ҳисобга олиш тўғрисида белги қўяди, уни муҳр билан тасдиқлайди.
Уч нусхада расмийлаштирилган ижара шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасига, ижарага олувчига берилади ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади.
Ижара тўловининг ҳисоблаб чиқилган қийматининг қолган қисми, шунингдек ижара тўлови тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун солинган жарима суммаси ижарага берувчининг транзит ҳисоб рақамларига тушади ва бир иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланиши керак:
50 фоизи ижарага берувчида қолдирилади;
маблағларнинг 50 фоизи Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг махсус жамғарма ҳисоб рақамида жамланади.
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
35. Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилган тенг даврий (чораклик, ойлик ва бошқалар) тўловлар билан киритилади. Тўлов объектнинг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир кейинги давр (чорак, ой ва бошқалар) учун юз фоиз олдиндан ҳақ тўлаш шаклида амалга оширилади.
V. Ҳукумат комиссияси, ишчи орган ва ижарага берувчининг асосий функциялари
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган реставрация-тиклаш ишларини бажариш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ҳар бир объект бўйича инвестицияларнинг энг кам миқдорларини ва ижарага бериш муддатларини индивидуал тасдиқлайди;
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги 270-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда)
ҳар бир объект бўйича объектларнинг асосий йўналишларини ва улардан фойдаланиш мақсадларини индивидуал белгилайди;
ваколатли органларнинг улар бўйича уларни ижарага бериш тўғрисида Ҳукумат комиссиясининг қарори қабул қилинган объектларнинг ҳолати, сақланиши ва ободончилиги мониторинги натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади;
ижарага бериладиган объектларни реставрация қилиш ва тиклаш дастурларини тасдиқлайди;
ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги тамойиллари асосида танлов иштирокчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратади;
объектларни ижарага бериш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек жалб этилган эксперт компаниялар ва маслаҳатчиларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкил этади;
объектларни ижарага бериш учун талабгорларнинг энг фойдали таклифларини танлайди.
ижарага берилаётган объектларда реставрация-тиклаш ишларини бажариш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ҳукумат комиссиясига танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловларнинг тартиби ва шартлари тўғрисида таклифлар киритади;
улар бўйича ижарага бериш тўғрисида Ҳукумат комиссиясининг қарори қабул қилинган объектларни зарур ҳолатда сақлаш, уларнинг сақланиши ва ободончилиги бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этади;
талабгорларнинг сўрови бўйича уларга ижарага берилаётган объект, унинг тавсифи ва у билан боғлиқ бошқа маълумотлар билан танишиш имкониятини беради;
давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзига юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни олади;
Ҳукумат комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаради;
Ҳукумат комиссияси мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этади;
қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
38. Ижарага берувчи объектларни ижарага бериш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
объектнинг тузиладиган ижара шартномасида қатнашади ҳамда шартномаларнинг рўйхатдан ўтказилиши махфийлигини ва сақланишини таъминлайди;
ижарага берилаётган объектни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича шартнома лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ишчи орган, коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар (зарурият бўлганда) билан келишади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
инвестиция фаолиятини амалга оширишда тенг ҳуқуқларни таъминлаш;
объектларни сақлаш ва улардан фойдаланиш мезонлари билан олдиндан танишиш;
объект, уни сақлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисида тўлиқ маълумот олиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда капитал қўйилмаларни ҳимоя қилиш;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
давлат бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиш;
унинг томонидан инвестиция мажбуриятлари зарур тарзда бажарилган тақдирда Ҳукумат комиссиясининг қарори билан шартномани навбатдаги муддатга узайтириш.
объектлар, боғлар, истироҳат боғлари, иншоотлар, санъат асарлари, тарихий-бадиий аҳамиятга эга бўлган буюмларни зарур тарзда сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича режимга риоя қилинишини ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш;
объектдан фақат ижара шартномасида белгиланган мақсадда фойдаланиш;
объектга нисбатан ижарага олувчининг муҳофаза мажбуриятини бажариш;
объектга зарур тарзда қараш, уни тиклаш, сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича мажбуриятларни бажариш;
белгиланган миқдорларда ва муддатларда қабул қилинган инвестиция мажбуриятларни бажариш;
VII. Объектларнинг ижара шартномалари талаблари бажарилишини назорат қилиш тартиби
41. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси:
шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича олинган ахборотни таҳлил қилиш;
шартнома мажбуриятлари бажарилишини ва объектнинг ҳолатини жойнинг ўзида ўрганиш;
бажариладиган ишларнинг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш йўли билан ижарага олувчи томонидан ижара шартномасига мувофиқ ўз зиммасига олинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини мунтазам равишда назорат қилади.
Ушбу мақсадларда Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси:
ижарага олинган объектдан фойдаланиш шартлари бажарилиши ҳолатини, ижарага олувчи томонидан учинчи шахслар ҳуқуқларига риоя қилинишини (сервитут, гаров ва шу кабиларни) ўрганишга;
қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлидир.
42. Ижарага берилган объект бўйича ижара тўлови ўз вақтида ва зарур тарзда ҳисоблаб чиқилиши, киритилишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.
43. Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ва унинг мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги 53-сон қарорига 2-ИЛОВА
Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага беришга доир тадбиркорлик фаолияти субъектларининг таклифларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси