Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2565]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
4. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
5. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг юридик хизматлари иштирокида бир ойлик муддатда семинар ўтказсин.
6. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари М. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазир Н. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 28 февраль,
53-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
қонунчилик техникаси — ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш учун фойдаланиладиган қоидалар, методлар, воситалар ва усуллар (инструментлар) мажмуи;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат — вазирлик, давлат қўмитаси ва идора томонидан белгиланган тарзда қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;
ҳуқуқий экспертиза — идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлигини текширишни амалга ошириш.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар (бундан буён матнда вазирлик ва идоралар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари, шу жумладан мазкур Қоидаларга мувофиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.
Мазкур Қоидаларда идоралар деганда вазирлик ёки давлат қўмитаси ҳисобланмаган, ижро этиш ва (ёки) фармойиш бериш функциялари, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқи берилган республика давлат бошқарув органлари ёхуд махсус ваколатли бошқарув органлари (агентликлар, комиссиялар, марказлар, бошқармалар ва бошқалар) тушунилади.
2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш бўйича ваколатлар
3. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш, агар кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан вазирлик ва идорага тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш бўйича ёки тегишли муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш ваколати берилган бўлса, уларнинг ваколатига киради.
Вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича берилган ваколатни бошқа органларга, шунингдек ўзларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига беришга ҳақли эмас.
4. Вазирлик ва идоралар ҳуқуқий тартибга солишни талаб қиладиган масалалар келиб чиққан тақдирда, агар ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш ўз ваколатларига кирса, тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилишлари керак. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларга тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги тўғрисида, уни қабул қилиш муддатини кўрсатган ҳолда тақдимнома киритишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини бажариш юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қоида тариқасида бир ойдан ошмаслиги лозим.
5. Ҳуқуқий нормаларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган ҳужжатларга (хат, телефонограмма, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар, якка тартибдаги хусусиятга эга ҳужжатлар ва бошқалар) киритилишига йўл қўйилмайди. Умум мажбурий тусга эга бўлмаган, лекин умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган ҳужжатлар бекор қилиниши лозим ва қўлланилмайди.
8. Қарорлар давлат қўмиталари томонидан ёки идора номидан қарорлар қабул қилишни мазкур идоранинг коллегиал органи амалга оширадиган идоралар томонидан қабул қилинади.
Икки ёки ундан ортиқ вазирлик ва идораларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қарорлар тарзида қабул қилинади.
9. Буйруқ ва қарорлар бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.
10. Буйруқлар ва қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 1 — 5-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин.
Битта буйруқ ёки қарор билан бир нечта низомлар, қоидалар ёки йўриқномалар тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
11. Низомларнинг асосий мазмуни умумий белгилар асосида бирлаштирилган муносабатлар мажмуини тартибга солишга қаратилган ўзаро тизимли боғланган қоидаларни белгилашни назарда тутади.
12. Қоидаларнинг асосий мазмуни аниқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган алоҳида ҳуқуқий нормаларни белгилашни назарда тутади.
1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этиш
16. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазирлик ва идораларнинг бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларига, уларнинг вазифалари ва ваколатларини ҳисобга олган ҳолда, юклатилади. Бунда кўрсатилган лойиҳанинг тайёрланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар доираси, уни тайёрлаш муддати, зарурат бўлган тақдирда эса, мазкур ишга жалб қилинадиган ташкилотлар аниқланади.
17. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.
18. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
19. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси устидаги иш жараёнида лойиҳа мавзусига оид Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, бошқа давлатларнинг қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибаси ва қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва бошқа ҳужжатлар ўрганилади, тегишли қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти, кўриб чиқилаётган масала бўйича илмий адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларининг материаллари, шунингдек агар ўтказилган бўлса, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар маълумотлари таҳлил қилинади.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалалар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан шубҳа пайдо бўлган тақдирда, вазирлик ва идоралар тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юбориши мумкин.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 23 майдаги 138-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2565-1, 23.05.2014 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 253-модда)
20. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши шарт.
тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар киритилиши тақиқланади.
22. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш предмети изчил (мантиқий) ривожланишини, шунингдек бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаши лозим.
23. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг мазмунига мувофиқ бўлган ҳамда тартибга солиш предметини акс эттирувчи қисқа номга эга бўлиши лозим. Ҳужжат номи аниқ, равон ва имкон қадар ахборотга бой бўлиши лозим.
Агар буйруқ ёки қарор билан низом, қоидалар, йўриқнома ёки бошқа ҳужжат тасдиқланадиган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 1 — 5-иловаларига мувофиқ шакл бўйича буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқлангани кўрсатилиши лозим.
24. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад ва сабабларни тушунтириш учун лойиҳада кириш қисми — муқаддима берилиши мумкин.
Муқаддимада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари кўрсатилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилади.
Муқаддима ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаслиги, бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.
25. Ҳуқуқий нормалар араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Бандлар доирасимон қавслар билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки рақамлар кўринишидаги кичик бандларга ҳамда хатбошиларга бўлиниши мумкин.
бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларни баён этишга;
хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгилар ишлатишга йўл қўйилмайди.
27. Ҳажмига кўра идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат камайиб борувчи қуйидагича тузилмавий бирликларга бўлинади: бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар. Иккинчи ва кейинги хатбошиларни бўлишга йўл қўйилмайди.
Бўлимлар рим, боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар «§» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.
агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда боблар бўлмаса, «бўлим»;
агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда банд бўлмаса, «кичик банд» ва «хатбоши» киритилишига йўл қўйилмайди.
3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баён этиш
29. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳар бир банди, қоида тариқасида, битта ҳуқуқий нормани ўз ичига олиши ҳамда тўлиқ ва тугалланган мазмунга эга бўлиши керак.
30. Зарур ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатининг айрим қоидалари мазкур ҳужжатга ҳавола қилинган ҳолда айнан такрорланади.
Юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларининг айрим қоидаларини такрорлашга ушбу ҳужжатларга ҳаволалар қўллаш билан масалани тўлароқ баён этиш учунгина йўл қўйилиши мумкин.
31. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда, қоида тариқасида, бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий нормалари қайта айнан такрорланмайди.
32. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унинг бошқа бандларига, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига ҳавола қилиш уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёки такрорланишларнинг олдини олиш учунгина йўл қўйилади.
33. Қонун ҳужжатига ҳавола қилинган ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 1 — 13-иловаларига мувофиқ унинг тури, реквизитлари ва номи кўрсатилиши ҳам шарт. Бунда, бошқа идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилинганда, унинг номи, давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақами, давлат рўйхатидан ўтказиш санаси кўрсатилади.
34. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатда мавжуд бўлмаган қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган халқаро шартномаларга, давлат рўйхатидан ўтмаган умум мажбурий тусдаги ҳужжатга, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топилган ҳужжатга ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.
Вазирлик ва идораларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган, шу жумладан тавсия хусусиятига эга ҳужжатларига ҳавола қилишга уларнинг қоидаларига умум мажбурий тус бермаслик шарти билан йўл қўйилади (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар бундан мустасно).
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан вазирлик ва идораларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатини беришга йўл қўйилмайди.
Қонун ҳужжатлари мажмуига ёки ўрнатилган тартибга ҳавола қилинган ҳолда юридик хизмат маълумотномасига тегишли қонун ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.
36. Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
оғзаки нутқ шакллари;
хорижий тилларнинг атамалари, давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда;
эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар.
37. Лойиҳанинг жумлалари расмий тил услубидан ва юридик атамашуносликдан фойдаланилган ҳолда умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган тушунчалар, шунингдек техник ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилган ҳолларда, ҳужжатда уларнинг таърифлари берилади. Лойиҳада кўп маротаба қўлланилган бир ёки бир нечта тушунчага таъриф бериш зарур бўлган ҳолларда улар мазкур Қоидаларнинг 1, 3 ва 4-иловаларига мувофиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бошланишида алоҳида бандда кўрсатилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилиши ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилиши мумкин.
38. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкалар намуналари, услубиётлар берилса, унда улар иловалар кўринишида, ҳужжатнинг тегишли бандларида ушбу иловаларга ҳаволалар қўллаган ҳолда расмийлаштирилиши лозим.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга, шунингдек тавсия хусусиятидаги ҳужжатлар (намунавий низомлар, уставлар, шартномалар, услубий тавсиялар ва бошқалар) ҳам, уларнинг қоидаларига умум мажбурий тус бермаслик шарти билан илова қилиниши мумкин. Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.
Иловалар тегишли тартибда араб рақамлари билан рақамланади ва мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
4-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳани тайёрлаш
39. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш тегишлича буйруқлар ёки қарорлар билан расмийлаштирилади. Муқаддам қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ёки уларнинг тузилмавий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қоидалар мазкур Қоидаларнинг 6 — 12-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарор лойиҳасининг матнига киритилади (ўз кучини йўқотаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, чиқариб ташланаётган хатбошилар кўрсатилган ҳолда).
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги ҳужжат ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қайси тилда қабул қилинган бўлса, шу тилда қабул қилинади.
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг матнида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган ёки ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат номидан кейин мазкур Қоидаларнинг 6 — 12-иловаларига мувофиқ шакл бўйича унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказишда берилган рўйхатдан ўтказиш рақами ва давлат рўйхатидан ўтказиш санаси, шунингдек эълон қилишнинг расмий манбаси кўрсатилади.
40. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилаётган бўлса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидаларнинг 10 ва 11-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.
41. Иккитадан ортиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган ҳолда, ушбу ҳужжатларнинг рўйхати мазкур Қоидаларнинг 8 ва 12-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.
Бир вақтнинг ўзида ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш рақамларининг ўсиб бориши бўйича жойлаштирилади.
42. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг кичик бандигача бўлган (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) тузилмавий бирлигининг амал қилишининг тугатилиши ўз кучини йўқотган деб топиш, хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирликнинг амал қилишининг тугатилиши эса чиқариб ташлаш деб кўрсатилади.
43. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:
рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;
кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;
хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номларини янги таҳрирда баён қилиш.
44. Қўшимчаларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни янги рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар билан тўлдириш киради.
нуқтали араб рақамлари билан рақамланадиган бандлар;
доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки араб рақамлари билан белгиланадиган кичик бандлар;
хатбошилар.
46. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг иловалари, бўлимлари, боблари, параграфлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши ўзгармайди.
Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 47-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 21-банд, «в1»-кичик банди ва ҳ. к.).
47. Агар тегишли қўшимчалар тузилмавий бирлик (бўлим, боб, параграф, банд ёки кичик банд)нинг охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом эттирилади (масалан, агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг охирги банди 50-банд бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат 51-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди «в» кичик банд ҳисобланса, унда «г» кичик банд билан тўлдирилади ва ҳоказо).
48. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари кетма-кетлиги тегишли тартибда ўзгаради.
49. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнига, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, «ва йўриқномалар» деган сўзлар «, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «, шунингдек ҳужжатлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «сув билан таъминловчи корхоналар —» деган сўзлар чиқариб ташлансин).
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганда иловаларнинг номи ва илова белгилари қайта кўриб чиқилади.
50. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг банди ёки кичик банди хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади. Масалан:
«(биринчи хатбоши) 2. Ер ости ишлари қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқланиши мумкин:
(иккинчи хатбоши) шахта ёки рудникка тушиш ва ер устига чиқиш журнали (табели);
51. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.
52. Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади. Масалан:
«2-банднинг «а» кичик бандида:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.».
53. Асосий идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётганда, ушбу ҳужжатга ўзгартириш ва (ёки) киритган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши керак.
54. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга муҳим аҳамиятга эга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати ёки айнан бир масала бўйича бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги аниқланса, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бир тилда қабул қилинган бўлса ва уни бошқа тилда ҳам қабул қилиш зарурияти бўлса, у ҳолда уларни тартибга солиш мақсадида ягона янги ҳужжат ишлаб чиқилади.
55. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аниқлилигини лозим даражада назорат қилишни таъминлаш учун жадвал кўринишида расмийлаштириладиган қиёслашлар тузилади.
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш.
57. Тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳриридаги графалари қиёсий жадвалда қуйидаги кўринишда баён этилади:
амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгараётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар «полужирный» шрифти билан ажратиб кўрсатилади;
таклиф этилаётган таҳрир графасида тўлдирилаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар «полужирный» шрифти билан ажратиб кўрсатилади;
амалдаги таҳрир графасида ўз кучини йўқотган деб топилаётган кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошилар «полужирный курсив» шрифти билан ажратиб кўрсатилади.
Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилмавий бирлиги янги таҳрирда баён этилаётган бўлса, қиёсий жадвалда фақат тегишлича ўзгараётган, тўлдирилаётган, ўз кучини йўқотган деб топилаётган ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар ажратиб кўрсатилади.
Амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгармаган тегишли рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар, киритилган ўзгартиришлар оддий шрифтда берилади.
3-боб. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмийлаштириш, келишиш ва қабул қилиш
58. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида масштаб кичрайтирилмаган ҳолда жойлашиши лозим.
59. Буйруқлар ва қарорлар матнлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган тегишли бланкларда ёзилиши ва уларни қабул қилган органнинг (органларнинг) номи бўлиши лозим.
60. Иловалари бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим, бунда буйруқ ёки қарор унинг иловаларидан алоҳида рақамланади.
61. Қоида тариқасида, стандарт варақ 1,2 қатор оралиғида («множитель») ёзилиши лозим; ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши беш-олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши лозим.
62. Лойиҳа матнининг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим. Лойиҳанинг ҳар бир қатори охирида, олд кўмакчилар, боғловчилар, «№» белгиси, сонлар қисми, аббревиатуралар ва бошқаларнинг қолдирилиши тавсия этилмайди.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди.
63. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси грамматик, орфографик ва пунктуация қоидаларига мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқилганидан сўнг вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилиги ҳамда мақсадга мувофиқлигини текширади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлса, лойиҳа юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади. Имзолаш лойиҳанинг ҳар бир бетининг орқа тарафига имзо қўйиш билан амалга оширилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ, шунингдек ҳавола қилувчи нормалар қўлланилиши асосланган ҳамда мақсадга мувофиқ бўлмаса, юридик хизмат лойиҳани тегишли хулоса билан лойиҳани тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинмага қайтаради.
а) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш учун асос (вазирлик ва идора ваколати, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга кирган масалаларни ҳал этишни топшириш ёки бундай ҳуқуқ бериш юзасидан юқори органнинг қарори, ҳужжат қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилган бошқа ҳолатлар);
б) ушбу орган томонидан ушбу масала бўйича муқаддам қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
в) ушбу масала бўйича муқаддам бошқа органлар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мазкур ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан уларни ўзгартириш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш ҳақидаги маълумотлар.
г) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар.
(65-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 5 июлдаги 356-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2565-6, 05.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2565-6/1469-сон)
66. Юридик хизмат мавжуд бўлмаган тақдирда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича маълумотнома идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан тайёрланиши ва вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланиши мумкин.
67. Қонун ҳужжатларига мувофиқ келишилиши мажбурий бўлган ҳолларда, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилувчи нормалар мавжуд бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим.
Келишилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан имзоланган ва тегишли вазирлик ва идоралар муҳри билан тасдиқланган ҳолда унинг келишилганини кўрсатувчи якуний қоидаларни ўз ичига олиши лозим. Бунда, мазкур Қоидаларнинг 3, 4, 5, 6, 8 ва 10-иловаларига мувофиқ шакл бўйича лавозим номи, фамилия, исмнинг бош ҳарфи, шунингдек келишилиш санаси кўрсатилиши лозим.
68. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети масалалари билан боғлиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, ташқи савдо билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан, инвестициялар билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан, ташқи сиёсий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар бўйича — Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан, адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилиши лозим.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 5 июлдаги 356-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2565-6, 05.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2565-6/1469-сон)
69. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 13 октябрдаги 335-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2565-4, 13.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 10/17/2565-4/0110-сон)
70. Атроф-табиий муҳитга, шу жумладан табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилишга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хўжалик ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 13 октябрдаги 335-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2565-4, 13.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 10/17/2565-4/0110-сон)
71. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид масалалар бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Бундай лойиҳалар тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим.
711. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилиши шарт.
(711-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 13 октябрдаги 335-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2565-4, 13.10.2017 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 10/17/2565-4/0110-сон)
712. Энергия самарадор ва энергия тежамкор технологияларни кўллаш масалалари билан боғлиқ шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг лойиҳалари «Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамияти билан келишилиши шарт.
(712-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 январдаги 27-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2565-5, 15.01.2018 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2018 й., 10/18/2565-5/0565-сон)
72. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни келишиш давомида вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бундай ҳужжат келишмовчиликлар бартараф қилингунига қадар қабул қилиниши мумкин эмас. Агар келишмовчиликларни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашга масъул бўлган вазирлик ёки идора бу масалани батамом ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёхуд бошқа юқори турувчи органга мурожаат қилиши лозим.
3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш
73. Вазирлик ва идора томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан буйруқ ёки қарорни имзолаш йўли билан қабул қилинади. Имзолар тегишли вазирлик ва идоранинг муҳри билан тасдиқланади.
Қўшма қарорлар қабул қилишда вазирлик ва идораларнинг номи ҳар бир вазирлик ва идора учун тартибга солинаётган масаланинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда кетма-кет жойлаштирилади. Тартибга солинаётган масала бир нечта вазирлик ва идоралар учун тенг аҳамиятга эга бўлган тақдирда, уларнинг номлари алфавит тартибида жойлаштирилади.
74. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат ва рус тилларида қабул қилинган ҳолда, таҳрирлари ўзаро мувофиқ бўлиши лозим.
75. Низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар уларни тасдиқлаётган буйруқлар ёки қарорларга илова кўринишида расмийлаштирилади, буйруқ ёки қарорнинг тегишли бандида эса уларга мазкур Қоидаларнинг 1 — 5-иловаларига мувофиқ ҳаволалар бўлиши лозим.
76. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги реквизитларга эга бўлиши лозим:
а) ҳужжатнинг тури ва номи;
б) вазирлик ёки идора раҳбарининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ушбу вазирлик ёки идоранинг муҳри билан тасдиқланган лавозими, имзоси, исмининг бош ҳарфи ва фамилияси;
Агар вазирлик ёки идора раҳбарига икки ёки ундан ортиқ лавозимдаги вазифаларни бажариш юклатилган бўлса, у ҳолда ҳужжатнинг реквизитларида унга ушбу вазирлик ёки идора номидан имзолаш ҳуқуқини берувчи лавозими кўрсатилади.
Вазирлик ёки идора раҳбари вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги, таътилдалиги ёки бошқа сабаб кўра бўлмаганида унинг вазифасини бажаришни юклаш тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзоланган ташкилий-бошқарув ҳужжатида назарда тутилган бўлиши лозим.
78. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилаётган ҳужжатлар ҳисобини юритиш учун алоҳида журнал юритишади ва унга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳақида қуйидаги маълумотлар киритилади:
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналидаги ёзувларни чизиш ёки уларни бошқача тарзда бузиб тўғрилашга йўл қўйилмайди. Агар ёзувларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналига киритишда жиддий хатоларга йўл қўйилса, нотўғри киритилган ёзув тўлиқлигича ўчирилади ва маълумотлар қайтадан киритилади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналига киритилаётган жиддий бўлмаган тузатишлар, ўзгартириш ва қўшимчалар ваколатли шахс имзоси билан тасдиқланади.
80. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан «Махфий» ва «Мутлақо махфий» грифли ҳужжатлар, иккита асл нусхада қабул қилинади. Қўшма қарорнинг асл нусхалари сони ҳужжатни тасдиқлаган органлар сонига мутаносиб равишда ҳамда битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун қабул қилинади.
4-боб. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳуқуқий экспертизаси, давлат рўйхатидан ўтказилиши ва кучга кириши
1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш
81. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб, ўн кун ичида тақдим этилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, у ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш муддати кейинги иш кунига қадар узайтирилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни белгиланган муддат давомида ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилиш факти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонаси томонидан кузатув хатига қўйилган санадан, агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат почта орқали юборилган бўлса, алоқа бўлинмаси томонидан жўнатма қабул қилинган санадан қайд қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун битта кузатув хати билан фақатгина битта идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тақдим этилади.
82. Кузатув хатида:
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган ходимнинг;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни олишга ваколатли шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши зарур.
83. Бир нечта вазирлик ва идораларнинг қўшма қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатини ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этиш ҳужжатни имзолаганлар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган органга юклатилади.
84. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирлик ва идора раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган кузатув хати билан 4 та нусхада (2 та асли ва 2 та нусхаси) тақдим қилинади. «Махфий» ва «Мутлақо махфий» грифли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2 та асл нусхада тақдим қилинади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ушбу ҳужжатларнинг электрон шакли электрон ахборот ташувчи жисмларда ҳам тақдим этилади ёхуд улар вазирликка электрон почта тизими орқали юборилади.
(84-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 январдаги 27-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2565-5, 15.01.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2018 й., 10/18/2565-5/0565-сон)
86. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган тақдирда, маълумотномада вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажаришни юклаш, шунингдек мазкур вазифаларни бажариш муддати кўрсатилган тегишли ташкилий-бошқарув ҳужжатнинг (мазкур ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда) реквизитлари бўлиши лозим.
87. Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран жўнатилаётган бўлса, шунингдек у давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган ҳужжат ўрнига қабул қилинган бўлса, маълумотномада Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ёхуд идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказмасдан қайтарилганлиги тўғрисидаги хатининг (хулосасининг) санаси ва рақами кўрсатилиши лозим.
88. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таржимаси таржима қилган шахс имзоси билан, таржима ихтисослашган ташкилот томонидан амалга оширилган тақдирда эса, ушбу ташкилот муҳри билан тасдиқланган ташкилот раҳбари имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
89. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қуйидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилади:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фуқаролик, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатлари ва мажбуриятларига, уларни амалга ошириш кафолатларига, кўрсатилган ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларни амалга ошириш механизмларига дахл қилувчи;
б) идоралараро тусдаги (умум мажбурий тусдаги);
в) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идора (қўшма қабул қилган икки ёки ундан ортиқ идора) тизимига кирмайдиган ташкилотлар учун мажбурий кучга эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Агар ташкилотлар вазирлик ёки идораларнинг тўлиқ бўйсунувида бўлсалар, мазкур органларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар ҳисобланадилар. Бўйсунув тўғридан тўғри (мазкур тизимнинг барча юқори бўғинларига вертикал равишда) ёки бевосита (бевосита юқори турувчи органга) бўлиши мумкин. Ташкилотлар, агар вазирлик ёки идорага қайсидир алоҳида муносабатлар юзасидан (масалан, ҳисоб юритиш қоидалари, маблағ билан таъминлаш, услубий раҳбарлик масалалари бўйича ва ҳоказо) бўйсунувда бўлсалар, уларнинг назорати остида бўлсалар ёхуд вазирлик ёки идора ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифасини бажарса, вазирлик ёки идоралар тизимига кирувчи ҳисобланмайдилар.
90. Бунда мазкур Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатиб ўтилган белгилардан бири ёки бир нечтасига эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддатидан (доимий амал қилувчи, вақтинчалик (маълум бир муддатга қабул қилинган), шунингдек улардаги ҳуқуқий нормаларнинг қандай хусусиятда бўлишидан, шу жумладан давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга ёки махфий маълумотларга эга бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
91. Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:
а) якка тартибдаги ҳужжатлар:
шахсий тусдаги (лавозимга тайинлаш, бошқа лавозимга ўтказиш ёки лавозимидан озод қилиш, комиссия ва бошқа коллегиал органлар таркибини тасдиқлаш, фахрий ёки ҳарбий унвонлар бериш, муайян шахсларга имтиёзлар бериш ва бошқа шу кабилар);
б) муқаддам белгиланган тартибни ижро этишни ташкил этишга йўналтирилган ҳамда янги ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаган ҳужжатлар (шу жумладан, бутун мазмуни бошқа органлар ва мансабдор шахсларнинг ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилишдан иборат бўлган ҳужжатлар);
в) техник регламентлар;
г) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар (стандартлар, стандартлаштириш бўйича қоидалар ва нормалар, техник-иқтисодий маълумотлар классификаторлари);
д) санитария, ветеринария-санитария, фитосанитария қоидалари ва нормалари;
ж) ушбу банднинг «в» — «е» кичик бандларида назарда тутилмаган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар. Ушбу кичик бандда назарда тутилган ҳужжатларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли деб топиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади;
з) тавсия хусусиятига эга ҳужжатлар;
и) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳужжатлар;
к) умум мажбурий тусга эга бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш
92. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжат келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида амалга оширилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, унда давлат рўйхатидан ўтказиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига қадар узайтирилади.
Агар тақдим этилган ҳужжат, шу жумладан малакали мутахассисларни жалб этиш йўли билан қўшимча ўрганиш талаб этиладиган бўлса, ҳужжатни кўриб чиқиш муддати йигирма кунгача узайтирилиши мумкин.
в) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига (бундан буён матнда Давлат реестри деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида ёзув киритишни ва уни Давлат реестрига киритишни;
г) Давлат реестрига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида ёзув киритишни ва уни Давлат реестридан чиқаришни ўз ичига олади.
94. Тақдим қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:
а) ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонун ҳужжатларига, мамлакатда ўтказилаётган ислоҳотлар мақсадлари ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига зид бўлса;
б) ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низом ва мазкур Қоидалар билан ўрнатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилган бўлса. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;
в) ҳужжат манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса;
г) ҳужжат мазкур Қоидалар билан ўрнатилган бошқа талабларга жавоб бермаса.
95. Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун ичида вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳужжатни бекор қилиш тўғрисида тегишли ҳужжат қабул қилади ва унинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади. Ушбу ҳужжат ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олмаслиги ва давлат рўйхатидан ўтказишга зарурат бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат юборилаётган кузатув хатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги ҳақидаги хатининг (хулосасининг) санаси ва рақами кўрсатилиши шарт.
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бекор қилинганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хулосасини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этилиши мумкин. Бунда қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тақдимномасига кўра қабул қилинган ҳужжатларни қайта ишлаш ва давлат рўйхатидан ўтказишга такроран тақдим этиш муддати бир ойдан ошмаслиги лозим.
Мазкур Қоидаларнинг 94-банди «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда (мазкур Қоидаларнинг 81-бандида назарда тутилган муддат бузиш ҳоллари бундан мустасно), вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран тақдим этишга ёхуд ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборишга мажбурдирлар.
Давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асл нусхалари тегишли вазирлик ва идораларнинг ёзма мурожаати асосида уларга фақат уларни бекор қилиш тўғрисидаги ҳужжат нусхалари берилган тақдирда қайтариб берилиши мумкин.
96. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат вазирлик ёки идорага бу ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилган органнинг илтимосига кўра, ҳуқуқий экспертизанинг исталган босқичида давлат рўйхатидан ўтказмасдан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайтариб берилиши мумкин. Бу ҳолда вазирлик ёки идора Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тегишли хатни, ушбу ҳужжатни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжатнинг нусхасини юборади.
97. Агар ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертиза ўтказиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим эмас деб топилса, ушбу ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган органга ушбу қарорни қабул қилиш асослари кўрсатилган тегишли хулоса юборилади.
98. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги буйруқ асосида рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли ёзув киритилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги белги (давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри) буйруқ ёки қарорнинг юқори қисмига қўйилади. Буйруқ ёки қарор иловасининг ҳар бир илова қилинаётган варағининг пастки ўнг бурчагига давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақида муҳр қўйилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмийлаштирилган асл нусхаси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ёки идоранинг ходимига тилхат орқали берилади. Агар ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин бир сутка мобайнида олинмаса, у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан почта орқали идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган органга юборилиши мумкин.
Келишувчи вазирлик ва идораларга, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этган вазирлик ва идора томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.
99. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қоидаларда ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
100. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва ижро этилиши лозим.
Агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлса, унда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат шу санадан бошлаб кучга киради.
101. Давлат рўйхатидан ўтиши лозим бўлган ҳужжатларни, улар давлат рўйхатидан ўтказилмасидан ва расмий эълон қилинмасидан, ижрога юборишга йўл қўйилмайди. Мазкур талаблар бузилган тақдирда, ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасига мувофиқ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари давлат рўйхатидан ўтказилмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалга киритганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.
1-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш
102. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлайди. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш бўйича шарҳ бериш зарурати юзага келган тақдирда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган тегишли расмий шарҳ бериши шарт.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки мантиққа зид тарзда қўлланилган ҳолларда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ берилади. Расмий шарҳлар беришда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш ҳуқуқий нормалар мазмунини тушунтиришдан иборат бўлиб, аниқлаштирувчи қоидаларни ўз ичига олади ва мустақил аҳамиятга эга бўлмайди ҳамда расмий шарҳ берилаётган нормалар билан биргаликда амал қилади.
Бунда расмий шарҳ бериш мақсадида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнидан фақат сўзма-сўз (унинг бўлими, боби, параграфи, банди ва ҳоказо) фойдаланишга йўл қўйилади. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат мазмунидан (унинг бўлими, боби, параграфи, банди ва ҳоказо) фарқ қилувчи ҳамда янги ҳуқуқий норма ҳосил қилувчи бошқа тушунча ва атамалардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
103. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли органларга улар қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича расмий шарҳ бериш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳақлидир.
104. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳлар тегишлича буйруқ ёки қарорлар билан мазкур Қоидаларнинг 13-иловасига мувофиқ шаклда берилади.
105. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга расмий шарҳ бериш тўғрисидаги тасдиқланган буйруқ ёки қарорнинг қоғоздаги нусхаси ва электрон шакли ўн кун ичида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилинади.
1051. Расмий шарҳ берилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётганда, унга берилган расмий шарҳ ҳам ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши керак.
Расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш расмий шарҳни бериш тўғрисидаги ҳужжат қандай тартибда қабул қилинган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади.
(1051-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 майдаги 114-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2565-3, 12.05.2016 й.) буйруғига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 19-сон, 221-модда)
106. Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳамда расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруқлар ёки қарорлар «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да эълон қилинади.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 майдаги 114-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2565-3, 12.05.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 19-сон, 221-модда)
107. Расмий шарҳ бериш тўғрисидаги ҳамда расмий шарҳни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги буйруқ ёки қарорнинг матни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни қандай тартибда тарқатилган бўлса, шундай тартибда тарқатилади.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 12 майдаги 114-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2565-3, 12.05.2016 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 19-сон, 221-модда)
108. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидаларини қўллаган ҳолда тўлиқ шарҳ бериш имкони бўлмаган тақдирда, вазирлик ёки идора идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ва уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим қилишга мажбурдир.
Агар шарҳ тайёрлаш давомида қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалаларини ҳуқуқий тартибга солиш зарурати аниқланса, вазирлик ва идоралар ўз ваколатлари доирасида тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишлари ва қабул қилишлари ёхуд юқори турувчи органларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича таклиф киритишлари лозим.
2-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш
109. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан, шу жумладан вазирлик ва идоралар томонидан янги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек уларни қабул қилган вазирлик ва идораларнинг ташаббуси бўйича амалга оширилади.
110. Янги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат тайёрланаётганлиги муносабати билан муқаддам қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки уларнинг тузилмавий бирликларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги таклифлар бундай ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш билан бир вақтда тайёрланиши лозим.
111. Қонун ҳужжатлари ўзгарган тақдирда, вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтиришга ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилгунга қадар ушбу ҳужжатлар қонун ҳужжатларига зид бўлмаган қисмда амалда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирлик ва идораларга улар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида тақдимномалар киритишга ҳақлидир. Бу ҳолда вазирлик ва идоралар ўн кунлик муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар. Ушбу норма бажарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли орган (органлар)ни кейинчалик хабардор қилган ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқаришга ҳақлидир, бу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруғи, агар буйруқнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
112. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан ёхуд вазирлик ёки идора ташаббуси бўйича қайта кўриб чиқишда айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилишини тугатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги тегишли буйруқ ёки қарорни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида Давлат реестрига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш ва Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги ёзув киритилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат уни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан, агар унда кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, ўз кучини йўқотган деб топилади.
113. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилса, ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим.
114. Илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни (тузилмавий бирликни) ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ёки унинг тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш, илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат (тузилмавий бирлик) амал қилишининг тикланишига олиб келмайди.
115. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан ёхуд бунга ваколатли бошқа орган томонидан ушбу ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.
Бошқа вазирлик ва идоралар билан қўшма ёки келишилган ҳолда қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шу вазирлик ва идоралар билан қўшма ёки келишилган ҳолда ўзгартириш, қўшимчалар киритилади ёки ўз кучини йўқотган деб топилади.
Агар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар уни қабул қилишда иштирок этмаган вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим бўлса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу вазирлик ва идоралар билан ҳам келишилиши лозим.
116. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган вазирлик ёки идора қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворисга ўз ваколати доирасида идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи билан бирга илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари ҳам ўтади, ушбу Қоидаларнинг 117-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
117. Вазирлик ёки идора тугатилган ёхуд у тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқини ҳуқуқий ворисига бермасдан қайта ташкил этилган тақдирда, илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари юқори турувчи ёки бошқа ваколатли органга ўтади.
118. Вазирликнинг ёки идоранинг номи ўзгартирилган тақдирда, унинг илгариги номи кўрсатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзгартирилган номга оид қисмига ўзгартириш ёки қўшимча киритилиши лозим. Бундай ўзгартиришлар ёхуд қўшимчалар киритилгунига қадар илгариги номи кўрсатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши номи ўзгартирилган вазирликка ёки идорага тўлиқ ҳажмда тадбиқ этилади.
Вазирлик ёки идора мақомининг ўзгартирилиши улар томонидан илгари қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилишининг тугатилишига олиб келмайди.
119. Вақтинчалик тусга эга бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугаган кундан эътиборан Давлат реестридан чиқарилган ҳисобланади. Вазирлик ва идоралар зарур холда бундай ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиб, уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришга мажбурдирлар.
Бутун ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиш муддатини узайтириш ёхуд унга муддатсиз тус бериш идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонун ҳужжатларига, ўтказилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига, жамиятдаги барқарор ҳуқуқий муносабатларга мувофиқ бўлган тақдирдагина амалга оширилади.
3-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амал қилишининг тўхтатиб турилиши
120. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд бошқа бунга ваколатли орган томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Бунда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган ҳолда, қандай ҳодиса юз бериши лозимлиги аниқ кўрсатилиши ҳамда ушбу ҳодиса барчага маълум бўлиши лозим.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан амалга оширилади.
Муайян муддатга тўхтатилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши тўхтатиб туриш муддати тугагандан сўнг автоматик равишда қайта тикланган ҳисобланади. Бунда, амал қилишни қайта тиклаш тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши талаб этилмайди.
Муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан қайта тикланади.
121. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши низоли масалалар келиб чиққанда, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш билан боғлиқ бўлган янги ҳолатлар аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.
122. Мазкур Қоидаларнинг 121-бандига асосан тўхтатиб турилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни тўхтатиб туриш асослари бартараф қилинган тақдирда қайта тикланиши мумкин.
123. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши мазкур Қоидаларнинг 121-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан тўхтатиб турилади ёки қайта тикланади, буйруқнинг нусхаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органга юборилади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тўғрисидаги буйруғи, агар буйруқнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4-§. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва уларнинг матнларини тарқатиш
124. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг унинг 1 та асл нусхаси ва 2 та нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қолади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг нусхаларидан давлат ҳисобини юритиш ва эълон қилиш учун фойдаланилади.
125. Давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилиниши шарт. «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан», Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, вазирлик ва идораларнинг расмий нашрлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалардир.
(125-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 13 октябрдаги 335-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2565-4, 13.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 10/17/2565-4/0110-сон)
Вазирлик ва идоралар томонидан таъсис этилган, таъсис ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган органлар томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расман эълон қилиш назарда тутилган оммавий ахборот воситалари уларнинг расмий нашрлари ҳисобланади.
Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан» ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилингунга қадар ўзларининг расмий нашрларида эълон қилган тақдирда, бу ҳақда эълон қилинган кундан кечикмай, расмий нашр реквизитларини кўрсатган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълум қилади.
(125-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 13 октябрдаги 335-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2565-4, 13.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 10/17/2565-4/0110-сон)
1251. Давлат рўйхатидан ўтказилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати бўйича давлат органлари ва ташкилотларга юборилади.
(1251-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 январдаги 27-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2565-5, 15.01.2018 й.) буйруғига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2018 й., 10/18/2565-5/0565-сон)
126. Вазирликлар ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) улар расман эълон қилингандан кейин бир кундан кечикмай ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириши шарт.
(126-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 15 январдаги 27-мҳ-сонли (рўйхат рақами 2565-5, 15.01.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2018 й., 10/18/2565-5/0565-сон)
Тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган расмий веб-сайтларда эълон қилинмаган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганлик учун тадбиркорлик субъектларига жавобгарлик чораларини қўллаш тақиқланади.
(126-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 23 майдаги 138-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2565-1, 23.05.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 21-сон, 253-модда)
127. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни эълон қилиш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилиши мажбурийдир.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ва маълумотларнинг электрон базаларида эълон қилишда (тарқатишда), шунингдек қайта чоп этиш йўли билан тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш рақами ва санаси ҳужжатнинг биринчи варағининг марказида унинг номининг остига қўйилади.
128. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар «Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталарида тизимли равишда эълон қилиб борилиши шарт.
129. Вазирлик ва идоралар, ўз ваколатлари доирасида, ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлашлари шарт.
130. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг тарқатилиши идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан тўсиқсиз (эркин) танишиш имконини таъминловчи ҳар қандай шаклларда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, расмий нашрларда, умумфойдаланиш жойларидаги пешлавҳаларда ва бошқаларда эълон қилиш йўли орқали амалга оширилиши мумкин. Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллашга масъул бўлган шахслар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан шахсан таништирилиши лозим.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 1-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 10 январь, 11-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 10 январдаги 11-сон буйруғига ИЛОВА
Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ–1438-сон «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари — қонун ҳужжатлари ва суғурталовчининг (суғурта брокерининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (суғурта брокерининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг раҳбари — тайинланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномаси ва берилган ишончномага асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган жисмоний шахс;
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бош бухгалтери — суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;
суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бош бухгалтери — суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларни оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;
алоҳида бўлинма — суғурталовчининг (суғурта брокерининг) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиали (ваколатхонаси).
2. Суғурталовчиларнинг, суғурта брокерларининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар (бундан буён матнда номзодлар деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда тайинланади (сайланади).
6. Суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:
а) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган, ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;
б) суғурта соҳасида 3 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши (суғурта агенти сифатидаги, шунингдек ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш стажи ҳисобга олинмайди);
в) қуйидаги йўналишлардаги билимларга эга бўлиши:
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти;
20. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) Комиссия қарор қабул қилган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.
21. Номзодлар мазкур Низомда белгиланган малака талабларига мос келмаган тақдирда, Молия вазирлиги бу ҳақда суғурталовчига (суғурта брокерига) мос келмаганлик сабабларини кўрсатган ҳолда Комиссия томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун муддатда ёзма равишда хабар беради.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 2-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ
Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 28 январь, 27-сон
М.Ў.
Халқ таълими вазири
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 28 январь, 4-сон
М.Ў.
Молия вазири
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 28 январь, 82-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2014 йил 28 январдаги 27, 4 ва 82-сон қарорига ИЛОВА
Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимларига, шунингдек ногирон болаларни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига кўра уйда якка тартибда ўқитиладиган болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига йўл ҳақи компенсацияси тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Компенсация миқдори
1. Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.
2. Уйда ўқитиладиган болалар рўйхати, шунингдек уларнинг мактабга бириктирилиши халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва фаолиятини ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланади.
10. Компенсациянинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 3-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ
2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
1. 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 10 январь, 23-сон
М.Ў.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 10 январь , 8-сон
М.Ў.
Иқтисодиёт вазири
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 10 январь, 83-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2014 йил 10 январдаги 23, 8 ва 83-сон қарорига ИЛОВА
2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» (Россия), «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» (Малайзия) ва «Си-Эн-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимга мувофиқ, кўрсатилган Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:
МТБ — 2006 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.» (Россия), «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» (Малайзия) ва «Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) таркибидаги сармоядорлар консорциуми ўртасида Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига нисбатан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим, илова ҳамда ўзгартишлар ва қўшимчаларни ичига олган ҳолда;
Сармоядор — «Ўзбекнефтгаз» МХК, Корея Миллий Нефть Корпорацияси, «ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд.», «Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд.» ва «Си-ЭН-Пи-Си Интенешнл Лтд.» (ХХР) компанияларни, уларнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийларини бирга англатади;
8. Оператор Нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ва «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 4-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ–4475-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ–1836-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 12 январь, 99-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2014 йил 12 январдаги 99-сон қарорига ИЛОВА
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ЙЎРИҚНОМА
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси «Почта алоқаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ-4475-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаларида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ва моддаларни аниқлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
почта, курьерлик жўнатмалари назорати — почта, курьерлик жўнатмаларини уларда хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш мақсадида визуал кўрикдан ўтказиш ва техник назорат воситаларини қўллаш орқали текшириш;
хавфли почта, курьерлик жўнатмалари — Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 3-иловаси 1-банди «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар ёки уларнинг белгиларини ўз ичига олган жўнатмалар;
ваколатли органлар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;
техник назорат воситалари — хавфли почта, курьерлик жўнатмаларини аниқлаш учун қўлланиладиган махсус техника (металлодетекторлар, рентген техникаси, дозиметрлар, газ анализаторлари ва бошқалар).
2. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати уларни қабул қилиш, саралаш ва ишлов беришни амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерларига юклатилади.
3. Почта, курьерлик жўнатмалари назорати жойлари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши керак:
ноқулай санитария-эпидемиологик шароитга, карантин ва обсервация зоналарига эга мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Республика карантин ва ўта хавфли инфекцияларни профилактика қилиш марказининг маълумотлари бўйича тузилади);
почта, курьерлик жўнатмалари юқори эътиборни талаб этадиган мамлакатлар рўйхати (бундай мамлакатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотлари бўйича тузилади);
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) 3-иловаси 1-банди «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган предметлар ва моддалар, шунингдек уларнинг белгилари рўйхати;
техник назорат воситалари;
ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ фавқулодда вазиятлар юзага келганда хабардор қилиш схемаси (бундан буён матнда хабардор қилиш схемаси деб юритилади).
4. Почта алоқаси оператори, провайдери томонидан хавфли почта, курьерлик жўнатмалари аниқланганда, бундай жўнатмалар мазкур Йўриқномада ўрнатилган талабларга риоя қилинган ва ушбу Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилган ҳолда ажратиб қўйилади.
42. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Йўриқнома талабларига риоя қилишлари устидан назорат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
43. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ билан келишилган.
Фавқулодда вазиятлар вазири
(имзо)
Х. Ххххххххх
2014 йил 7 январь
М.Ў.
Ички ишлар вазири
(имзо)
Х. Ххххххххх
2014 йил 7 январь
М.Ў.
Миллий хавфсизлик хизмати раиси
(имзо)
Х. Ххххххххх
2014 йил 7 январь
М.Ў.
Соғлиқни сақлаш вазири
(имзо)
Х. Ххххххххх
2014 йил 7 январь
М.Ў.
Ташқи ишлар вазири
(имзо)
Х. Ххххххххх
2014 йил 7 январь
М.Ў.
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Бош директори
(имзо)
Х. Ххххххххх
2014 йил 7 январь
М.Ў.
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Фавқулодда вазиятлар юзага келганда почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан хабар қилиш СХЕМАСИ
Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 5-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ буюраман:
1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 8 январь, 22-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 8 январдаги 22-сон буйруғига ИЛОВА
Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби»
Ушбу Солиқ маслаҳати миллий стандарти (3-сонли СММС) (бундан буён матнда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни норматив тартибга солишнинг элементи ҳисобланади.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу стандартнинг мақсади давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувларини ўтказиш вақтида солиқ маслаҳатчилари ташкилоти томонидан мижозга (ишонч билдирувчига) солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш ҳисобланади.
2. Мазкур стандарт талаблари барча солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қўлланилиши мажбурийдир.
3. Солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар (бундан буён матнда хизматлар деб юритилади) шартнома асосида кўрсатилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
текширув вақтида вужудга келаётган аниқ кўрсатилган саволлар бўйича хулоса бериш, ушбу саволлар бўйича мижознинг (ишонч билдирувчининг) давлат солиқ хизмати органлари олдидаги нуқтаи назарини тасдиқловчи ҳужжатларни (исботларни) тақдим этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
солиқ текшируви доирасида амалга ошираётган ҳаракатларни кузатиб бориш (солиқ тўловчининг ҳудуди ва жойларини кўздан кечириш, мол-мулкини инвентаризация қилиш, ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ва бошқалар) ҳамда ўтказилаётган ҳаракатлар қонунийлиги тўғрисида мижозга (ишонч билдирувчига) хулоса тақдим этиш.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 6-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ
Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79 ва 2011-37-сон қарори (рўйхат рақами 2310, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.».
2. Мазкур қарор «Ўзбекнефтгаз» МХК билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 7-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ
Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандига қўшимча киритиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ–4455-сон «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2003 йил 4 сентябрдаги 01-02/12-35 ва 5-сон қарори (рўйхат рақами 1278, 2009 йил 27 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон) билан тасдиқланган Автомобиль йўллари орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона кузатуви тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Импорт товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий автоташувчилар томонидан ташилганда божхона кузатуви талаб қилинмайди.»;
саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 8-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚАРОРИ
Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низом ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 306-сон «Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 12 февраль, 11-сон
М.Ў.
Давлат солиқ қўмитаси раиси
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 12 февраль, 8-сон
М.Ў.
Марказий банк раиси
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 12 февраль, 19-сон
М.Ў.
Адлия вазири
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 12 февраль, 88-сон
М.Ў.
Келишилган:
Соғлиқни сақлаш вазири
(имзо)
Х. Хххххххх
2014 йил 7 февраль
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори
(имзо)
Х. Хххххххх
2014 йил 8 февраль
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлигининг 2014 йил 12 февралдаги 11, 8, 19 ва 88-сон қарорига ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 124, 1995 йил 15 февраль).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан 1997 йил 25 ноябрда 15-02-06/250, 97-99 ва 10009/767-Д-сон билан тасдиқланган Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар (рўйхат рақами 124-1, 1997 йил 28 ноябрь).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 12 январда ЭГ/15-02-06-55-сон, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 13 январда 18/5-289, 97-В ва 124-2-сон билан тасдиқланган Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар (рўйхат рақами 124-2, 1999 йил 22 январь).
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлигининг 2009 йил 13 ноябрдаги 107, 2009-34, 29/20 ва 11-сон «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 124-3, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 525-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқаруви ва Адлия вазирлигининг 2010 йил 22 октябрдаги 87, 2010-39, 32/2 ва 17-сон «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 124-4, 2010 йил 2 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 391-модда).
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 9-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ
«Жисмоний шахсларни биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ–4453-сон «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2003 йил 5 мартдаги 01/НИ-235-сон «Жисмоний шахсларни биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1241, 2003 йил 29 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 7-8-сон);
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 7 мартдаги 01/19-18/07-сон «Жисмоний шахсларни биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи учун аттестация (қайта аттестация)дан ўтказиш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1241-1, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 167-модда).
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 10-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ БУЙРУҒИ
«Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ–4561-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 30 январдаги 2009-05-сон «Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1911, 2009 йил 25 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 100-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 22 январь, 318-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 2014 йил 22 январдаги 318-сон буйруғига ИЛОВА
«Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқ муқаддимасидаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
а) 1-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги «Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази» деган сўзлар «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 6-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «телефон» деган сўз «телефон рақами, электрон почта манзили, эмитентнинг расмий веб-сайти (улар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 7-бандда:
иккинчи хатбоши «шунингдек» деган сўздан кейин «телефон рақами, электрон почта манзили,» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «, шунингдек телефон рақами ва электрон почта манзили (улар мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
г) 16-банд «, мазкур Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
д) 19 ва 24-бандлардан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
е) 25-бандда:
иккинчи хатбошидан «нотариал тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Марказий депозитарий бошқа сабабларга асосан реестрни шакллантиришни рад этишига йўл қўйилмайди.»;
ж) 26-банддаги «икки иш» деган сўзлар «беш» деган сўз билан алмаштирилсин;
з) 28-бандда:
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
и) 36-банддаги «қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи» деган сўзлар «Марказий депозитарий» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Марказий депозитарий томонидан реестрни шакллантириш фақатгина эмитентнинг барча номинал сақловчиларидан мазкур эмитент қимматли қоғозлари эгаларининг рўйхатлари қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади.»;
л) 47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва корпоратив облигациялар бўйича даромадларни тўлаш учун реестр реестрни шакллантириш тўғрисидаги топшириқномадан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ электрон ёки қоғоз ҳужжат кўринишида тегишлича шакллантирилади.»;
«ўзининг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почта манзили, эмитент расмий веб — сайти, шунингдек мазкур Низомнинг 6-бандида келтирилган бошқа маълумотларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ёзма равишда ахборот бериши шарт.»;
о) 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш учун шакллантирилган реестр ваколатли шахсга берилгандан сўнг йигирма кун давомида Марказий депозитарий реестрнинг қоғоз шаклидаги бир нусхасини, шакллантирилган реестрга ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бундай ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.»;
п) 69-банддаги «тақдим этмаслиги» деган сўзлар «тақдим этишни асоссиз рад этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 11-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/1-сон «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2063, 2010 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 12-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 15 март, 770-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 15 мартдаги 770-сон қарорига ИЛОВА
«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номидан ва 1-бандидан «кредит уюшмалари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Низомда:
а) номидан, муқаддимадан, 1-банддан, 3-бобнинг номидан, 6 ва 7-бандлардан «кредит уюшмалари,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 4-бандда:
иккинчи хатбошидан «кредит уюшмаси,» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«микрокредит ташкилотидан микрокредит ташкилотлари устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорида жарима ундириш;»;
в) 5-банддан «кредит уюшмаси,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 12-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 22 март, 991-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 22 мартдаги 991-сон қарорига ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 14 сентябрдаги 21-А/2-сон «Кредит уюшмалари томонидан молиявий операцияларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1179, 2002 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 19-сон);
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 14 мартдаги 6/4-сон «Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1944, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 216-модда);
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/6-сон «Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2084, 2010 йил 1 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 71-модда);
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 7 майдаги 14/6-сон «Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2084-1, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 214-модда);
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/3-сон «Кредит уюшмаларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2208, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 110-модда);
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 апрелдаги 10/9-сон «Кредит уюшмаларининг активларини таснифлаш, активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2227, 2011 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 196-модда);
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 30 апрелдаги 13/6-сон «Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2234, 2011 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 245-модда).
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига 13-ИЛОВА
НАМУНА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ҚАРОРИ
«Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май) расмий шарҳ бериш тўғрисида
Ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тартиби бўйича келиб тушаётган сўровларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 30 апрелдаги 44 ва 2008-33-сон «Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май) иловага мувофиқ расмий шарҳ берилсин.
2. Мазкур қарор тасдиқлангандан кейин ўн кунлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига келишиш учун юборилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилгандан кейин ижрога юборилсин.
Молия вазири
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 11 август, 19-сон
М.Ў.
Давлат божхона қўмитаси раиси
(имзо)
Х. Хххххххх
Тошкент ш., 2014 йил 11 август, 88-сон
М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 11 августдаги 19 ва 88-сон қарорига ИЛОВА
«Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 1807, 2008 йил 16 май) РАСМИЙ ШАРҲ
1. Солиқ тўловчиларга ноль даражали ставкани қўллаш натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 4-бандига мувофиқ солиқлардан қарзи бўлмаган корхонага қўшилган қиймат солиғи (бундан буён матнда ҚҚС деб юритилади) суммасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги корхонанинг банк ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширади.
2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 23-моддасига асосан солиқларга қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
3) қўшилган қиймат солиғи;
4) акциз солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
9) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
10) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.
3. ҚҚС суммасини қайтариш усуллари ва кетма-кетлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 227-моддасида белгилаб берилган ва Низомнинг 2-бандида акс эттирилган:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддасига асосан тўланиши керак бўлган ҚҚС суммасини қоплаш;
корхонанинг бошқа солиқлардан бўлган қарзларини қоплаш;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 228-моддасига мувофиқ солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига пул маблағларини ўтказиб бериш.
4. Низомнинг 17-бандига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари, Молия вазирлиги ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтаришга рад жавобини бериш тўғрисида, жумладан, солиқ тўловчининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолатда, қарор қабул қилишга ҳақли.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Низомга мувофиқ бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликнинг мавжуд бўлиши ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига қайтаришга мажбурий равишда рад жавобини бериш учун асос бўлмайди.
Низомнинг 15-бандида солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма мурожаати бўйича ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш солиқ тўловчининг Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси олдидаги қарзларини сўндиришга, шунингдек етказиб берувчи корхоналар солиқ бўйича қарзларни ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси олдидаги қарзларини сўндириш орқали товарлар (ишлар, хизматлар) учун уларга солиқ тўловчининг тўловларини (шу жумладан бўнак тўловларини) тўлаш ҳисобига амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Юқорида қайд этилганларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 207-моддасига мувофиқ тўланиши керак бўлган ҚҚС суммасини, бошқа солиқлар бўйича солиқ қарзини қоплашга йўналтирилгандан сўнг қолган ҚҚСнинг ортиқча суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ундан солиқ тўловчининг ёзма мурожаатига мувофиқ Низомнинг 15-бандида назарда тутилган мақсадларга ўтказилади.
5. Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш корхонанинг банк ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан корхонанинг солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 54-моддасига асосан:
солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш вақтинчалик молиявий қийинчиликка эга бўлган корхоналарга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида тўлаш муддатини солиқ тўловчи қарз суммасини бир йўла ёки босқичма-босқич тўлаган ҳолда кейинроқ муддатга кўчиришдан иборатдир;
солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан бир ойдан йигирма тўрт ойгача муддатга берилади;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ҳисоблаш қарзни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиш даври бошланишидан эътиборан тўхтатиб турилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 218-моддасининг 11-бандига мувофиқ агар товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилса, ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг суммаси ҳисобга олинади.
9. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 212-моддасига кўра Низомнинг 6-банди (б) ва (в) кичик бандларида ҚҚСни банк ҳисоб рақамига қайтариш учун солиқ тўловчи томонидан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши назарда тутилган:
Солиқ ҳисоботининг шаклларига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) мувофиқ ҚҚС ҳисоб-китоби (бундан буён матнда ҚҚС ҳисоб-китоби деб юритилади);
солиқ тўловчининг раҳбари ва бош ҳисобчиси (ёки зиммасига бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий бошқариш вазифалари юкланган бошқа шахс) ва давлат солиқ хизмати органининг ҚҚСни қайтарилиши бўйича материалларни кўриб чиқиш вазифаси юклатилган жавобгар ходими томонидан имзоланган солиқ тўловчининг банкдаги ҳисоб рақамига қайтариладиган ҚҚСнинг Низомнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклдаги ҳисоб-китоби.
10. Низомнинг 2-иловасида ҳисобот даврида ноль даражали ставка қўлланиладиган товарларни экспортга реализацияси бўйича оборотлар учун фойдаланиладиган олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси (9-устуннинг 050-сатри), ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 05031-сатри кўрсаткичидан келиб чиқиб тўлдирилади.
Ўз навбатида, ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 05031-сатри ноль даражали ставка қўлланиладиган товарларнинг экспортга реализацияси бўйича оборотдан келиб чиқиб аниқланади (ҚҚС ҳисоб-китобига 2-илованинг 0503-сатри).
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 февралдаги 42-мҳ-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1905, 2009 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 8-сон, 84-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 66-мҳ-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1905-1, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 101-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 30 апрелдаги 94-мҳ-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1905-2, 2012 йил 30 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 18-сон, 205-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 29 октябрдаги 235-мҳ-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1905-3, 2012 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 44-сон, 508-модда).