Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Гўшт ва гўшт маҳсулотларини, сут ва сут маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ вужудга келган вазиятни эътиборга олиб ва компенсация тўловларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг харид қувватини назарда тутиб ҳамда ССЖИ Президентининг 1991 йил 28 мартдаги мурожаатига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, ЎзССЖ Давлат нархлар қўмитаси, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси кўрсатиб ўтилган маҳсулотларнинг аҳолига узлуксиз сотилишини таъминласинлар.
Нархларни ошириб юбориш ҳолларига қатъий барҳам берилсин, ушбу маҳсулотларнинг нархларини ва уларни етказиб бериш тартибини бузувчиларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилсин.
3. ЎзССЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон мева-сабзавот ва виночилик саноати концерни, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши ва вилоят ижроия қўмиталари колхозлар, совхозлар, кооперативлар, фермер ва якка хўжаликларда чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ва харид қилишни кўпайтиришнинг зарур чораларини кўрсинлар, моддий рағбатлантирсинлар ҳамда чорвачиликни ривожлантиришда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар.
4. Вазирлар Маҳкамаси, ЎзССЖ Савдо вазирлиги, Ўзбекбирлашув, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси гўшт-сут маҳсулотлари етказиб берувчи бошқа жумҳуриятлар билан мустаҳкам хўжалик алоқалари ўрнатсинлар ҳамда ташқи иқтисодиёт ташкилотлари билан биргаликда ушбу маҳсулотлар резервини кўпайтиришнинг қўшимча манбаларини қидириб топсинлар.
5. Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари нархларидаги тафовутни савдо ташкилотларига тўласин.