toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент вилоятидан Фарғона вилоятига ажратиб берилган ерларни қайтариш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг 1985 йил 11 декабрдаги 614-сон қарори билан Тошкент вилоятидаги Бурчмулла ўрмон хўжалигидан чорва моллари боқиш учун 10 йил муддатга ажратиб берилган ердан Фарғона вилояти фойдаланмаётганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент вилоятининг Бурчмулла ўрмон хўжалигидан Фарғона вилоятига ажратиб берилган 29010 гектар яйлов ер фойдаланилмаётганлиги сабабли вилоятларнинг розилигига ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига биноан Тошкент вилоятига қайтарилсин.
2. Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларига ер ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар кенгашининг 1985 йил 11 декабрдаги 614-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 27 апрель,
151-сон