Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Фарғона вилояти томонидан кўп йиллардан бери Наманган вилоятининг Поп туманидаги «Оқтау» массивида 48 минг гектар яйловдан фойдаланиб келинганлиги ҳамда Фарғона ва Наманган вилоятларида яйлов ерлар танқислигини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Наманган вилояти Поп туманининг «Оқтау» массивидаги яйлов ерлардан 25.0 минг гектари Фарғона вилоятига 25 йил муддатга фойдаланиш учун қолдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига Фарғона вилоятининг чорва молларини олиб ўтиш жойларини белгилаш юклансин.