Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон ССЖдаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни (6-модда, 2-банд)ни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Қорақалпогистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорини халқ депутатлари маҳаллий Советларининг барча ижроия қўмиталарига етказсинлар ва унинг бажарилишини доимий назоратга олсинлар.
3. Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталарида шу вақтгача рўйхатдан ўтказилмаган барча корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, юридик шахс ҳуқуқлари билан таъминланган филиаллар ва таркибий бўлинмалар 1991 йилнинг II-III чораклари давомида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишга мажбурлиги мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Давлат рўйхатидан ўтмаган корхоналар (ташкилотлар), филиаллар ва таркибий бўлинмаларнинг хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади. Рўйхатдан ўтказилмаган корхоналар (ташкилотлар)нинг, филиаллар, таркибий бўлинмаларнинг даромадлари ноқонуний ҳисобланади ва бюджетга ўтказилади.
Ўзбекистон ССЖ Вице президент Ш. МИРСАИДОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 12 июнь,
159-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 июндаги 159-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом мулкий шакллари ва қайси идорага бўйсунишларидан қатъи назар, «Ўзбекистон ССЖдаги корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига мувофиқ Ўзбекистон ССЖ ҳудудида ишлаб чиқариш (хўжалик), тижорат ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, юридик шахс ҳуқуқлари билан таъминланган филиаллар ва таркибий бўлинмалар (бундан кейин корхоналар деб аталади)ни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 22 мартдаги 153-сонли қарори таҳририда)
Ушбу Низом Ўзбекистон ССЖ қонуни билан бошқа тартиб назарда тутилган корхоналарга тааллуқли эмас.
2. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш корхона жойлашган халқ депутатлари ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия Советининг ижроия қўмитаси (бундан кейин рўйхатга олувчи орган деб аталади)ди амалга оширилади.
е) савдо ва савдо-воситачилик корхоналари юқорида санаб ўтилган ҳужжатлардан ташқари ўзларида ўз устав фаолиятига мувофиқ савдо, омборхона майдонлари ва асбоб-ускуналар, шу жумладан, чакана савдо корхоналари — назорат-касса аппаратлари ёки уларни сотиб олиш ёхуд ижарага олиш учун маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарори таҳририда)
5. Корхоналарни жойлардаги давлат ҳокимияти органларида давлат рўйхатидан ўтказганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказганлик учун, шунингдек, корхоналар тугатилганда рўйхатдан ўтказиш йиғими суммасининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади, бу тўлов ҳам маҳаллий бюджетга ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарори таҳририда)
6. Давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказиш тўғрисида зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган пайтдан бошлаб 30 кундан кечикмай амалга оширилади. Корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олиш дафтарига киритиш учун халқ депутатлари маҳаллий Советлари ижроия қўмитасининг молия-солиқ органига ўн кун муддат ичида етказилади.
Рўйхатдан ўтказиладиган ҳар бир корхона учун рўйхатга олиш дафтарида алоҳида варақ очилади, унга рўйхат графасида (1-илова) назарда тутилган маълумотлар ёзилади.
8. Корхона ваколатли давлат органларини ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ўн кун муддатда хабардор қилишга мажбурдир. Ваколатли давлат органларини почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилмаганлик учун корхонанинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин бир йил ўтгач корхона рўйхатдан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларида маълум қилинган устав жамғармасини шакллантириш тугалланганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишга мажбурдир. Устав жамғармаси шакллантирилмаган, бироқ белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган, амалда шакллантирилган миқдоргача камайтирилмаган ёки бошқача ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўзгартирилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхоналарни тугатиш бўйича махсус комиссияга корхонанинг бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тақдимнома киритади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарори таҳририда)
9. Корхона давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, почта манзили ўзгарганлиги, қайта ташкил этилганлиги ёки фаолият турлари ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумотлар Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритиш учун ўн кун муддатда статистика органларига хабар қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сонли қарорига асосан киритилган)