Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
1991 йилнинг 10 мартидан бошлаб жумҳуриятнинг барча ҳудудида айрим озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат молларини норма бўйича сотиш жорий қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР аҳолисига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат моллари сотишни барқарорлаштиришга доир муваққат чоралар ҳақида» 1990 йил 29 майдаги 224-сон қарори 2-бандининг
биринчи хатбоши ва
6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.