2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар;
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
6.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
7.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар;
8.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
9.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
10.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
11.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар;
12.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
14.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар;
15.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
16.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.02.00 Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва назорат. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
17.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари;
18.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.01.00 Асосий қоидалар;
19.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари;
20.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
21.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
22.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари;
23.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.13.00 Судьялар олий кенгаши;
24.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар;
4.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари;
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 4 декабрда қабул қилинган Сенат томонидан 2013 йил 13 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги 425-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 153-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 97-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 7-модданинг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 12-модда 2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Судьялик лавозимига сайланганлиги ёки тайинланганлиги туфайли ишдан озод қилинган шахсларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин судьялик лавозимига сайланишига ёки тайинланишига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади».
«Ўттиз ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича, авваламбор, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) суди, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, вилоят ва Тошкент шаҳар хўжалик суди судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида икки йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьяси бўлиши мумкин.
Олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида ўн йиллик, шу жумладан, қоида тариқасида, судья сифатида камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьяси бўлиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Судьялик лавозимига биринчи марта тайинланадиган номзодлар захирасида турган шахслар белгиланган тартибда ўқиши ва стажировкани ўташи шарт. Ўқув ва стажировкани ўташ даврида улар асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ўз меҳнат вазифаларини бажаришдан озод қилинади»;
биринчи қисмидаги «Йигирма беш» деган сўзлар «Ўттиз» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «ўн саккиз» ва «бир ярим» деган сўзлар тегишинча «ўттиз» ва «икки ярим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 66-модданинг иккинчи қисми «судьялик шаънини» деган сўзлардан кейин «судьялар одоб-ахлоқи қоидаларини» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 71-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ёки суд қарори билан унинг муомала лаёқати чекланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 72-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган тақдирда»;
6) 73-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этганлик учун;
судьялар одоб-ахлоқи қоидаларини бузганлиги учун фақат судьялар малака ҳайъатининг қарорига кўра интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин»;
Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда кўмаклашади.
Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан, Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати эса, Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари судьяларининг конференциясида беш йил муддатга сайланади.
Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари судьяларининг малака ҳайъатлари тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьяларининг конференцияларида беш йил муддатга, ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари эса, ҳарбий судлар судьяларининг конференцияларида ана шу муддатга сайланади»;
9) 9-боб қуйидаги мазмундаги 761-модда билан тўлдирилсин:
«761-модда. Судьяларнинг ваколатлари тугаганидан кейин уларга бериладиган кафолатлар
Ваколатлари муддати тугаган судьяларнинг ўртача ойлик иш ҳақи уларни янги ваколатлар муддатига қайта сайлаш ёки қайта тайинлаш учун ҳужжатлари кўриб чиқиладиган даврда ёхуд янги иш жойига ишга жойлаштирилгунга қадар, лекин кўпи билан уч ойгача сақлаб қолинади.
Судьяларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин улар судьялик лавозимига сайланишга ёки тайинланишга қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади».
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган 927-XII-сонли Қарори билан тасдиқланган Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган 164–II-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 12-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 134-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Котибияти мудирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига, бўлим бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг, Олий хўжалик суди раисининг ёрдамчиларига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг катта экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига, бўлим бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг, Олий суди раисининг, Олий хўжалик суди раисининг ёрдамчиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсати котибиятининг бошлиғига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди Раёсати котибиятининг бошлиғига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«8. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси»;
4) 12-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 13-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Олий хўжалик суди раиси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги 1050-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 206-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2003 йил, № 9-10, 134-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2012 йил, № 12, 331-модда) 22-моддасининг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сиёсий партиялар фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни депутатликка номзод этиб кўрсатади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса, шахсларни у ёки бу партияга мансублигидан қатъи назар, депутатликка номзод этиб кўрсатишга ҳақлидир. Депутатликка номзод этиб фуқаролар орасидан мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, тегишли вилоят, туман, шаҳар иқтисодиётини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг, фермерлик ҳаракатининг самарадорлигини оширишга кўмаклашаётган шахслар кўрсатилади. Депутатликка номзодлар кўрсатилганлиги тўғрисида баённома тузилади».
«1551-модда. Тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик ҳаракатлари тўғрисидаги маълумотлар ва фактларни хабар қилмаслик
Ушбу Кодекснинг 155, 1552, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 2551 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган, дастлабки тергов ҳамда суд муҳокамаси материаллари билан исботланган, аниқ маълум бўлган тайёрланаётган ёки содир этилган террорчилик хусусиятига эга жиноят тўғрисида хабар қилмаслик, –
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Террорчилик хусусиятига эга жиноятларга нисбатан ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, –
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
«1552-модда. Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш
Шахснинг террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 2551 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтиши, шу жумладан мазкур жиноятларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши, –
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у террорчилик фаолиятини амалга ошириш ёхуд ушбу Кодекснинг 155, 158, 159, 161, 242, 245, 254, 2551 ва (ёки) 264-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бирини содир этиш мақсадида ўтказилаётганлиги ўзи учун аён бўлган ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, бундай ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилинади».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар]
«243-модда. Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияларнинг ваколатлари
Вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар ўзларига тааллуқли маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни комиссия таркиби аъзоларининг камида ярми мавжуд бўлганда кўриб чиқишга, ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган маъмурий жазоларни ўзларига берилган ваколатлар доирасида қўллашга ҳамда оддий кўпчилик овоз билан қарорлар қабул қилишга ҳақлидир»;
4) 2681-модданинг номидаги, биринчи қисмидаги, иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «Монополиядан чиқариш», «монополиядан чиқариш» деган сўзлар тегишинча «Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш», «хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 309-модданинг тўртинчи қисмидаги «ушбу Кодекснинг 242-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи бандларида» деган сўзлар «ушбу Кодекс 242-моддасининг 1 ва 3-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги 103-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 178-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 12-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароси» деган сўзлар «ўттиз ёшдан кичик бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) II бўлим қуйидаги мазмундаги 181-модда билан тўлдирилсин:
«181-модда. Конституциявий суд судьяларининг ваколатлари тугаганидан кейин уларни ишга жойлаштириш бўйича кафолатлар
Конституциявий суд судьяларининг ваколатлари тугаганидан кейин уларга Конституциявий суд судьяси лавозимига сайланишига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади»;
3) 29-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Конституциявий суд девони ходимларига мансаб даражаларини белгилаш ва бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади»;
4) 31-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Конституциявий суднинг судьялари ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади».
Судьялик лавозимига сайланганлиги ёки тайинланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга уларнинг ваколатлари тугаганидан кейин судьялик лавозимига сайланишига ёки тайинланишига қадар эгаллаб турган аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса, аввалгисига тенг бошқа иш (лавозим) берилади».
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.02.00 Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва назорат. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 59-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 23-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5–6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598, 606, 608-моддалар; 2008 йил, № 9, 489-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 4, 133-модда, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 49-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 111-модданинг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги 337-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637, 640-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
«14-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари
Партия гуруҳи — сиёсий партиядан кўрсатилган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида, халқ депутатлари Кенгашида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмаси.
Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки халқ депутатлари Кенгашига сайланган депутат фақат шу партиянинг партия гуруҳи аъзоси бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатларнинг таъсис йиғилишларида тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳи раҳбарининг тегишли аризаси ва таъсис ҳужжатларига асосан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан рўйхатга олинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда шаҳарлар (вилоятлар марказлари) Кенгашларидаги партия гуруҳлари уларда тегишли сиёсий партиядан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ёки халқ депутатлари Кенгашига сайланган камида беш нафар депутат бирлашган тақдирда тузилади.
Партия гуруҳи ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилиши керак.
Партия гуруҳининг фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:
партия гуруҳининг ўз ташаббуси билан;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ёки халқ депутатлари Кенгашининг ваколатлари муддати тугаганда;
партия гуруҳи таркибига кирувчи депутатлар сони уни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;
тегишли сиёсий партиянинг фаолияти тугатилганда»;
2) қуйидаги мазмундаги 141-модда билан тўлдирилсин:
«141-модда. Партия гуруҳларининг ҳуқуқлари
Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи сессияси кун тартибини тузишда иштирок этиш;
давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи қўмиталари ёки комиссиялари раислигига, раис ўринбосарлигига ва аъзолигига номзодлар юзасидан таклифлар киритиш;
давлат ҳокимиятининг тегишли вакиллик органи сессияси кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда партия гуруҳи вакилига сўз берилишини кафолатлаш;
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раисига ва Вазирлар Кенгашига, вазирларига ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларига, ҳокимларга, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимликлар бўлимлари ва бошқармаларининг раҳбарларига, шунингдек тегишли халқ депутатлари Кенгаши ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўров билан мурожаат қилиш;
тегишли ҳудудда жойлашган давлат органи раҳбарининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботини ёки ахборотини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари Кенгашининг сессияларида эшитиш ҳақида таклифлар киритиш. Бунда қарор депутатларнинг ярмидан кўпи қўллаб-қувватлаган тақдирда қабул қилинади;
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ёки халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фикрини депутатлар орасида тарқатиш.
Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари вилоят ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланган шахсларнинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси ҳуқуқига эга.
Партия гуруҳларининг тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари Кенгашига киритиладиган масалалар бўйича таклифи албатта кўриб чиқилади.
Партия гуруҳлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия гуруҳлари фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш Жўқорғи Кенгеснинг девони томонидан, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хизматлар кўрсатиш эса, ҳокимликларнинг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан таъминланади».
«Ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар»;
учинчи қисмидаги «посёлка, қишлоқ, овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига» деган сўзлар «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 85-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ҳамда посёлка, қишлоқ ва овул фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
«Васийлик ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади.
Ҳомийлик ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида белгиланади. Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин»;
Васийлик ва ҳомийлик туман, шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланади.
Васийлик ёки ҳомийлик васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича, агар шахс муайян яшаш жойига эга бўлмаса, васийнинг ёки ҳомийнинг яшаш жойи бўйича белгиланади»;
«175-модда. Васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш
Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ва тугатиш, давлат органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ваколатларини амалга ошириш, васийлар ва ҳомийлар ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятларини бажариш, ўзларига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахслар ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш юзасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади»;
«Чет эллик инвесторлар томонидан тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшиладиган барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.
Чет эллик инвесторлар томонидан Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестицияларидан олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолият объектларига қўшиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақлари, техникавий ёрдам, техник хизмат кўрсатиш учун тўловлар ҳамда бошқа шаклдаги мукофотлар реинвестициялар деб эътироф этилади»;
тўртинчи хатбошисидаги «шу жумладан Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан эмиссия қилинган қарз мажбуриятларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ ер қаъри участкаларида конларни аниқлаш, қидириш ҳамда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқини олиш орқали»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатига олиш, шунингдек зарур рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тегишли давлат органи томонидан «бир дарча» принципи бўйича амалга оширилади»;
«инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мустақил ва эркин тасарруф этиш (шу жумладан уни монеликсиз репатриация қилиш)»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Чет эллик инвесторлар — жисмоний шахслар, чет эллик инвесторлар — юридик шахсларнинг мансабдор шахслари чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарда ўз улушлари (ҳиссалари, акциялари) мавжуд бўлган бутун даврда тегишли кўп марталик визалар олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва унда қолиш ҳуқуқига эга»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган, чет эллик инвесторнинг пул шаклидаги ҳиссаси камида беш миллион АҚШ долларидан иборат бўлган корхоналар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгарган тақдирда, улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ўн йил мобайнида улар давлат рўйхатига олинган санада амал қилиб турган, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга доир нормалар ҳамда қоидаларни қўллашга ҳақлидир»;
«Чет эллик инвесторлар, чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан божхона божи ундирилмайди»;
«Чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида ҳар қандай чет давлат фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан меҳнат шартномаларини эркин тузиш ҳуқуқига эга. Бундай шахслар меҳнат шартномаси амал қилишининг бутун даврида тегишли кўп марталик визалар олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва унда қолиш ҳуқуқига эга»;
иккинчи қисмидаги «қонунда белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловлар» деган сўзлар «қонунда белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 19-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, банклар томонидан чет эллик инвесторларнинг ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ қўшимча талаблар ва чекловлар белгилаш тақиқланади».
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги 611-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 93-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 310-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда) 4-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
учинчи қисмдаги «ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни» деган сўзлар «ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъминлашни ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чораларни» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Чет эллик инвесторларга қўшимча кафолатлар ва уларни ҳимоя қилиш чоралари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида берилиб, уларда, хусусан, чет эл инвестицияларини киритиш, улардан фойдаланиш ва уларнинг ўрни қопланишини таъминлаш шартлари ҳамда тартиби ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва чет эллик инвестор ўртасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тузиладиган инвестиция шартномаларини, уларда чет эллик инвесторнинг инвестиция мажбуриятларини мустаҳкамлаган ҳолда, тасдиқлаш назарда тутилади».
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) 6-моддасининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, иморатлар қуриш ҳамда ҳовлилар ва уйлар атрофидаги ҳудудларни сақлаш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 824-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 338-модда) 12-моддасининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тегишли ҳудуд, сув таъминоти манбалари, уй-жойлар, таълим муассасаларининг санитария ва экологик ҳолати устидан назорат амалга оширилишига кўмаклашадилар».
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 7, 325-модда) 26-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги 310-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 325-модда, № 12, 598-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда) 46-моддасининг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 180-моддаси биринчи қисмининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7) Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, умумий юрисдикция судларининг ва хўжалик судларининг судьялари, шунингдек прокуратура органларининг мансаб даражаларига эга бўлган ходимлари — уларнинг хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан олган даромадлари бўйича»;
29-бандидаги «шунингдек монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 36-банд билан тўлдирилсин:
«36) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари — қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан»;
«19) Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари — қўмита ваколатларига мувофиқ судларга бериладиган даъволар ва аризалар юзасидан»;
21-бандидаги «шунингдек монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 376-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар дейилганда чет давлатнинг фуқаролари бўлган жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий равишда яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек хорижий нодавлат юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган инвестициялар тушунилади»;
5) 377-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
хорижий инвестициялар эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи юридик шахсни янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтирилганда».
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
1) 5-модданинг бешинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-модданинг учинчи қисми иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 14-модданинг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 6 январда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ-319-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 1, 5-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда) 9-моддасининг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.