Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 16 июндаги
Фармонига мувофиқ ҳамда иш ҳақи ва пенсияларнинг миллий валютада олдиндан тўланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:
Ижтимоий суғурта жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг кафолати билан икки ой муддатга 304,2 млрд сўм-купон миқдорида фоизсиз кредит;
«Ўздеҳқончиликсаноатбанк»ка қишлоқ хўжалиги корхоналарида ишлаётганларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш учун 1994 йил 1 декабрдан бошлаб қайтариш муддати билан 220 млрд сўм-купон миқдорида имтиёзли (50 фоизлик йиллик фойдаси билан) кредит ресурслари ажратиш тавсия қилинсин.
2. «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ажратилган кредит ресурсларининг икки томонлама гаров шартномалари асосида қатъий мақсадлар учун берилишини таъминласин.