1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.08.00 Айрим тармоқларда меҳнатни муҳофаза қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси Бошлиғининг
буйруғи
Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларининг 48-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2015-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 170-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2015, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларининг 48-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзкимёсаноат» ДАК билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 9 январь,
6-сон
Келишилган:
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
2014 йил 3 январь
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
2013 йил 10 декабрь
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗАКИРОВ
2014 йил 6 январь
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2013 йил 9 декабрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 17 декабрь
«Ўзкимёсаноат» ДАК Бошқарув раиси Х. ШЕРМАТОВ
2014 йил 8 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 3-сон, 42-модда)