Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўздонмаҳсулот», «Ўздавпахтасаноатсотиш», «Ўзмевасабзавотузумсаноат» тизимлари корхоналари ва ташкилотларининг нормал ишлашлари, улар моддий-техника ва хом ашё ресурсларини етказиб берувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга оширишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарар қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 2 йил муддатга йилига 5 фоиз ушлаб қолиш шарти билан Молия вазирлигига айланма маблағларни кўпайтириш учун 95,8 млрд сўм миқдорида мақсадли кредит ресурсларини бериш тавсия қилинсин.
Молия вазирлиги юқорида кўрсатиб ўтилган шартларда айланма маблағларни тўлдириш учун «Ўздонмаҳсулот» давлат концернига –– 37,4 млрд сўм, «Ўздавпахтасаноатсотиш» давлат уюшмасига –– 48,0 млрд сўм ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концернига –– 10,4 млрд, сўм кредит ресурсларини берсин.
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат концерни, «Ўздавпахтасаноатсотиш» давлат уюшмаси ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни моддий бойликлар учун етказиб берувчилар билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга оширишни таьминласинлар, тасарруфларидаги корхоналарнинг молиявий аҳволини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни кўрсинлар.