toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2020
Ҳужжат 06.01.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Монополияга қарши курашни тартибга солиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 338-сонли «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларнинг содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:
ўзи қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 27 декабрь,
344-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарорига
1-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ товар ва (ёки) молия бозорларида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини (кейинги ўринларда бирлашма деб аталади) ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва олдиндан розилик олиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга олдиндан розилик бериш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2. Ушбу Низом мақсадларида хўжалик юритувчи субъект деганда товарларни ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан, хорижий юридик шахс тушунилади.
3. Олдиндан розилик Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ёки унинг ҳудудий органи (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга;
хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга берилади.
4. Қуйидаги ҳолларда монополияга қарши органнинг хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилиги зарур:
товар бозорида — қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида ариза бериш санасида тегишли ҳаракатларни содир этишда иштирок этаётганлар активларининг жами баланс қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёки улар қўшиб юбориладиган ёки қўшиб олинадиган йилдан олдинги охирги календарь йилда товарларни сотишдан олган жами тушуми энг кам ойлик иш ҳақининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
молия бозорида — қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисида ариза бериш санасида тегишли ҳаракатларни содир этишда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати эквивалентдаги миқдордан ортиқ бўлса (банкларга нисбатан — 450 млн АҚШ доллари, суғурта компанияларига нисбатан — 25 млн АҚШ доллари, лизинг компанияларига нисбатан — 3 млн АҚШ доллари ва банк бўлмаган кредит ташкилотларига, қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларига нисбатан — 400 минг АҚШ доллари) ёхуд битим қатнашчиларидан бири молия бозорида устун мавқеини эгаллаб турган бўлса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан бирлашмаларни ташкил этишга, шунингдек холдинг компаниялар ташкил этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
6. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш қуйидаги тарзда бўлиши мумкин:
битта товар ёки молия бозорида фаолиятни амалга оширувчи икки ёки бир нечта рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларни горизонтал қўшиб юбориш, қўшиб олиш;
хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олишдаги ҳар бир иштирокчи учун ишлаб чиқаришнинг (ишларни, хизматларни бажаришнинг) турли босқичларида зарур бўлган товарларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ўзаро рақобатлашмайдиган икки ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектларни вертикал қўшиб юбориш, қўшиб олиш.
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
7. Бирлашмаларни ташкил этишга, қўшиб юборишга, қўшиб олишга рухсат бериш талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя этиш;
ҳаракатларни монополияга қарши орган қарорлари доирасида амалга ошириш;
бирлашманинг ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахснинг устун мавқеи пайдо бўлишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига йўл қўймаслик, ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
III. Олдиндан розилик олиш учун зарур ҳужжатлар
8. Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича тегишли ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик олиш учун монополияга қарши органга:
хўжалик юритувчи субъектларнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар содир этишни мўлжаллаётган ҳаракатлар кўрсатилган, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
бирлашмага кирадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг таъсис ҳужжатлари (уларга киритилган барча ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда) нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ариза бериш санасидан олдинги икки йил мобайнида ёхуд, агар ушбу муддат икки йилдан кам вақтни ташкил қилса, фаолиятни амалга ошириш муддати мобайнида ҳар бир қатнашчи томонидан амалга оширилган фаолияти турлари, ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг номлари, уларнинг ҳажмлари, амалга оширилган (ошириладиган) ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар;
амалга оширилаётган ҳаракат ҳар бир қатнашчисининг молиявий ҳисоботи (ариза бериш санасидаги 1-шакл бўйича бухгалтерия баланси, олдинги икки календарь йил учун 2-шакл бўйича молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот) тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ариза ва маълумотлар таъсисчиларнинг (қатнашчиларнинг) келишувига кўра бирлашма ташкил этишда, қўшиб юборишда, қўшиб олишда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлардан бирининг номидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда ҳужжатларни монополияга қарши органга тақдим этиш таъсисчилардан бири томонидан ёки тегишли ваколатлар берилган бошқа ишончли шахс (кейинги ўринларда ваколатли вакил деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ваколатли вакил ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга монополияга қарши органга ўзининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
Хўжалик юритувчи субъектлардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар монополияга қарши органга ваколатли вакил томонидан бевосита (ҳозир бўлиш тартибида) ёки уларнинг олингани тўғрисидаги хабарнома билан почта алоқаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Бунда электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши керак.
10. Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхат олдиндан розилик олиш учун мурожаат қилган ваколатли вакилга, ҳужжатларнинг монополияга қарши орган томонидан қабул қилинган санаси тўғрисидаги ёзув билан дарҳол берилади (юборилади).
11. Содир этиладиган тегишли ҳаракатнинг рақобатни чеклашга таъсир кўрсатиш имкониятини ўрганиш учун монополияга қарши орган ушбу маълумотларга эга бўлган бошқа ваколатли органлардан кўриб чиқилаётган ишга бевосита тааллуқли бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олиши мумкин.
12. Ахборот таркибидаги тижорат сири уни монополияга қарши органга тақдим этишнинг рад қилиниши учун асос бўла олмайди, бунда бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатларнинг қатнашчилари ахборотни монополияга қарши органга тақдим этишда тижорат сири ҳисобланадиган маълумотларнинг муфассал рўйхатини кўрсатишлари керак.
IV. Аризани кўриб чиқиш ва олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
13. Бирлаштириш, қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва тегишли рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза:
қатнашчилар ёки ҳаракатни амалга оширувчи қатнашчилардан бири ўз фаолиятини республиканинг икки ва ундан кўп ҳудудларида амалга оширадиган ҳолатларда — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятини республиканинг тегишли ҳудуди доирасида амалга оширадиган ҳолатларда — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Горизонтал қўшиб юбориш, қўшиб олишни амалга оширишда бирлашма ёки янгидан ташкил этилган юридик шахсларнинг товар ёки молия бозоридаги устунлик мавқеи монополияга қарши орган томонидан алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар улушларининг йиғиндиси сифатида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Товар бозорида вертикал қўшиб юбориш, қўшиб олишни амалга оширишда монополияга қарши орган бошқа хўжалик юритувчи субъектларни хом ашё ресурсларидан фойдаланишни чеклаш ва бу билан хом ашё истеъмолчиси ҳисобланган қўшиб олинадиган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеини кучайтириш имкониятини аниқлайди.
Молия бозорида вертикал қўшиб юборишни, қўшиб олишни амалга оширишда монополияга қарши орган бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг параллел молия бозорларига киришини чеклаш имкониятини аниқлайди.
16. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан тузиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Зарурат бўлганда, махсус комиссия мажлисига бирлашма ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга розилик олиш учун мурожаат қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари ёки уларнинг ваколатли вакиллари ишончнома бўйича таклиф этилиши мумкин.
17. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, махсус комиссия зарур ҳужжатлар ва маълумотлар олинган вақтдан бошлаб ўн иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича қарор қабул қилади.
Зарурат бўлганда, агар монополияга қарши органда амалга ошириладиган ҳаракат, шу жумладан бирлашманинг ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахснинг товар ёки молия бозорида устун мавқеи вужудга келиши ёхуд кучайиши муносабати билан рақобат чекланишига олиб келишини ёки олиб келиши мумкинлигини тахмин қилиш учун асос пайдо бўлганда, аризани кўриб чиқиш муддати кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу тўғрида ариза берувчига хабар қилинади.
Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарор икки нусхада махсус комиссиянинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда монополияга қарши органнинг гербли муҳри билан тасдиқланади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг аризасини кўриб чиқиш натижалари бўйича махсус комиссия томонидан қабул қилинган қарор у қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай ваколатли вакилга юборилади.
Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этишда қатнашувчи манфаатдор шахсларга уларнинг ёзма мурожаати бўйича қарорнинг нусхаси тақдим этилади.
Қарор берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда комиссия қарорида рад этишнинг асосланган сабаби кўрсатилиши керак.
Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик беришни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
бирлашма ташкил этиш, қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотларнинг мавжудлиги;
тадбиркорлик субъектининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги.
Монополияга қарши органнинг рухсат беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаблари бўйича рад этишига йўл қўйилмайди.
19. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга ва қўшиб олишга олдиндан розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига ёзма шаклда, рад этиш сабабларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини ҳамда тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда юборилади (тақдим этилади). Тадбиркорлик субъекти рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этишга ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришнинг рад этилганлиги тўғрисида ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
20. Тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу Низомнинг 18-банди тўртинчи-бешинчи хатбошиларда назарда тутилган, рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсат бериш тусидаги ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан, рад этиш сабабларини бартараф этганлик тўғрисида тадбиркорлик субъектининг аризаси ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда илгари монополияга қарши орган қарорида баён қилинмаган рад этиш сабабларининг кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатиб ўтилган сабабларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
21. Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ушбу ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида амалга оширилиши керак. Агар ҳаракат кўрсатилган муддатда содир этилмаса монополияга қарши органнинг қарори ўз кучини йўқотади.
Қарорнинг амал қилиш муддати ўтгандан кейин бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш учун монополияга қарши органга ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади ва ваколатли орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
22. Монополияга қарши орган хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик беришга ҳамда уни рақобатни таъминлашга йўналтирилган талабларни бажаришга боғлиқ этиб қўйишга ҳақлидир.
Ушбу ҳаракатларнинг содир этилиши товар ёки молия бозорида тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеи пайдо бўлишига ёки кучайишига, шунингдек рақобатнинг чекланишига олиб келиши мумкин бўлган тақдирда бирлашма ташкил этиш, қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик юритувчи субъектлар монополияга қарши орган талабига кўра рақобатнинг зарур шароитларини тиклаш чора-тадбирларини кўриши шарт.
Бунда кўрсатиб ўтилган талаблар, шунингдек уларни бажариш муддатлари монополияга қарши органнинг хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорида кўрсатилиши керак.
23. Монополияга қарши орган товар ёки молия бозорида ҳатто бирлашманинг ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахснинг устун мавқеи вужудга келиши ёки кучайиши ва рақобатнинг чекланиши, ножўя оқибатлар юз бериши мумкин бўлган тақдирда ҳам, агар бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахслар ўз хатти-ҳаракатлари истеъмолчиларга сезиларли даражада наф келтиришини исботлаб берса, ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришга ҳақли.
24. Молия ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органлари молия ташкилотлари томонидан бирлашма ташкил этиш, қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатларни содир этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда монополияга қарши органнинг кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни содир этишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорини ҳисобга оладилар.
V. Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорни тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш
25. Бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорни тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 — 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
26. Бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш бўйича ҳаракатлар амалга оширилгунгача, монополияга қарши орган қарори амал қиладиган даврда бир ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қайта ташкил этиш, номини ёки жойлашган жойини (почта манзилини) ўзгартириш амалга оширилган тақдирда ваколатли вакил уларнинг топшириғи бўйича, хўжалик юритувчи субъект қайта рўйхатдан ўтгандан кейин етти иш куни мобайнида монополияга қарши органга хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этиш, уларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш тўғрисидаги қарорни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бериши шарт.
27. Монополияга қарши орган махсус комиссиясининг бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда ушбу ҳаракатларни содир этиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ёки ваколатли вакилнинг аризасига биноан унинг дубликати берилади.
Махсус комиссия қарорининг дубликати ариза, шунингдек қарор яроқсиз бўлиб қолганда бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарорнинг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда берилади.
Дубликат берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
VI. Рухсат бериш тусидаги берилган ҳужжатлар реестри
28. Монополияга қарши орган бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик тўғрисида берилган қарорлар реестрини юритади ва уларни монополияга қарши органнинг расмий веб сайтига жойлаштиради.
29. Берилган қарорлар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
бирлашма ташкил этишда, қўшиб юборишда, қўшиб олишда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг номи;
олдиндан розилик бериш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг тартиб рақами ва берилган санаси;
рухсат берувчи тусдаги ҳужжатлар дубликатларини беришнинг асоси ва санаси.
VII. Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмасини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш тартибини бузиш
30. Монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, бирлашмани ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш иштирокчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақида иш қўзғатилади.
31. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳақидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
хўжалик юритувчи субъектларнинг дастлабки ҳолатини тиклаш тўғрисида;
бирлашмани ёки янгидан ташкил этилган юридик шахсни сақлаб қолиш тўғрисида.
32. Махсус комиссия, қабул қилинган қарордан қатъи назар, монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олмасдан бирлашманинг ташкил этилганлиги, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшиб юборилганлиги, қўшиб олинганлиги учун ушбу ҳаракатларни содир этиш ҳақида қарор қабул қилган барча хўжалик юритувчи субъектларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ қарор қабул қилади.
33. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриш натижалари бўйича қабул қилган қарори хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек манфаатдор томонларга қарор қабул қилинган кундан сўнг беш календарь кундан кечикмай юборилади.
Бунда махсус комиссия қарори асосида хўжалик юритувчи субъектларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатма берилади.
34. Монополияга қарши органнинг қарори асосида берилган кўрсатма унда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Бирлашманинг, янгидан вужудга келган юридик шахснинг устун мавқеи юзага келишига ёки кучайишига ва (ёки) рақобатнинг чекланишига олиб келадиган монополияга қарши органнинг олдиндан розилигисиз содир этилган ҳаракатлар монополияга қарши органнинг даъвосига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин.
35. Хўжалик юритувчи субъектлар монополияга қарши органнинг қароридан (кўрсатмасидан) норози бўлган тақдирда, қарорни бутунлай ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида судга ёхуд қарорни (кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида ариза билан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Махсус комиссиянинг бирлашмани ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тўғрисидаги қарори, шунингдек олдиндан розилик олмасдан кўрсатиб ўтилган ҳаракатларни содир этганлик учун қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилинган қарори монополияга қарши орган томонидан сайтда жойлаштирилиши ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
VIII. Якунловчи қоида
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш
СХЕМАСИ
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
20___ йил «___» __________

‎_____-сон

‎‎Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан
‎чиқариш ва рақобатни
‎ ривожлантириш давлат қўмитаси ‎
‎(Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси)

‎‎Олдиндан розилик бериш тўғрисида

АРИЗА

‎‎____________________________________________________________да жойлашган

‎‎(жойлашган жойи (почта манзили)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(хўжалик юритувчи субъектининг тўлиқ номи)

‎‎Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________________________________________________ учун олдиндан

‎‎(содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи)

‎‎розилик беришни сўрайди.
Иловалар:‎
1. __________‎
2. __________‎
…‎
‎‎Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси

‎М.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASINING XUSUSIYLASНTIRISН, MONOPOLIYADAN CНIQARISН VA RAQOBATNI RIVOJLANTIRISН DAVLAT QOʼMITASI

‎‎_____________________________________________ га

‎‎(мўлжалланаётган хатти-ҳаракатнинг номи)

‎‎олдиндан розилик бериш тўғрисида
‎Қ А Р О Р

= = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = =

__________________‎‎

№____________

_________________ ш.

‎‎(кўриб чиқилган сана)

‎‎(кўриб чиқилган жой)‎

‎‎Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Махсус комиссияси ________________________
‎‎_______________________________________________________________

‎‎(комиссиянинг номи)

‎‎________________________________________________________________ таркибда,

‎‎(лавозимлар кўрсатилган ҳолда комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О.)

‎‎______________________________________________________________________га

‎‎(хатти-ҳаракатнинг номи ва кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатни амалга оширувчи
‎ юридик шахсларнинг номи)

‎‎монополияга қарши органнинг розилигини бериш масаласи бўйича ___________________________________да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб,

‎‎(ариза тушган сана)

‎‎«Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ

‎‎АНИҚЛАДИ

‎‎_______________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________

‎‎(ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган ишнинг ҳолати баён қилинади)

‎‎Юқорида баён қилинганларни инобатга олиб ва Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомга амал қилиб, Комиссия

‎‎ҚАРОР ҚИЛДИ:‎

‎‎__________________________________________________________________*__га

‎‎(хатти-ҳаракатнинг номи)

‎‎олдиндан розилик берилсин.
‎‎Махсус комиссиянинг раиси

____________ ‎‎

_________________ ‎‎

(имзо) ‎‎

(имзонинг ёйилмаси) ‎‎

‎‎Комиссия аъзолари:

____________

_________________ ‎‎

(имзо) ‎‎

(имзонинг ёйилмаси) ‎‎

* Хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юборишга, қўшиб олишга олдиндан розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-бандига мувофиқ ушбу қарорда назарда тутилган хатти-ҳаракат қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида амалга оширилиши керак. Хатти-ҳаракатлар кўрсатилган муддатда содир этилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарорига
2-ИЛОВА
Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ табиий монополиялар субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) томонидан назорат қилиш битимларни содир этишга розилик бериш йўли билан амалга оширилади, бунинг натижасида табиий монополия субъекти:
уларга нисбатан давлат томонидан тартибга солиш қўлланилмайдиган товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланмаган асосий воситаларга мулк ҳуқуқига ёки асосий воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, башарти бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати охирги ҳисобот санасида табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса;
уларга нисбатан «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ тартибга солиш қўлланиладиган товарларни ишлаб чиқариш (реализация қилиш) учун мўлжалланган асосий воситаларга мулк ёхуд уларнинг бир қисмига эгалик қилиш ва (ёки) фойдаланиш ҳуқуқини бошқа хўжалик юритувчи субъектга беради, башарти бундай асосий воситаларнинг баланс қиймати охирги ҳисобот санасида табиий монополия субъекти ўз капитали қийматининг ўн фоизидан ортиқ бўлса.
Аризани кўриб чиқиш ва юқорида кўрсатиб ўтилган битимларни содир этишга розилик бериш 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
3. Ушбу Низом табиий монополиялар соҳасидаги фаолият улар учун асосий фаолият ҳисобланмайдиган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилмайди.
4. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган битимларни (кейинги ўринларда битимлар деб аталади) содир этиш учун табиий монополия субъекти монополияга қарши органга бундай битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги илтимоснома (ариза) билан мурожаат қилади.
5. Битимларни содир этишга розилик улар содир этилгунга қадар олиниши керак.
6. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг битимларни содир этишни назарда тутувчи қарорлари фақат монополияга қарши органнинг розилиги мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.
II. Рухсат бериш талаблари ва шартлари
7. Қуйидагилар битимларни содир этишда рухсат бериш талаблари ва шартлари ҳисобланади:
рақобат ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;
хатти-ҳаракатларни монополияга қарши органнинг қарорида кўрсатилган доирада содир этиш;
қуйидагилар:
товарларга нархлар (тарифлар)нинг асоссиз равишда ошириб юборилиши, шу жумладан бир вилоят ҳудуди доирасида нархлар (тарифлар)нинг кескин дифференцияси юзага келиши;
ажралмас боғлиқ бўлган технологик тизимнинг бузилиши;
товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) ва хизматлар кўрсатишнинг тўхтатилиши ва/ёки узилиши;
товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмларнинг пасайиши;
истеъмолчилар айрим гуруҳларининг нарх билан боғлиқ ҳолда камситилиши;
тегишли товар бозорининг табиий монополия ҳолатидан рақобатли бозор ҳолатига иқтисодий жиҳатдан асосланган ўтишининг тўхтатилиши каби бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг йўқлиги.
III. Битимларни содир этишга розилик олиш учун зарур ҳужжатлар
8. Битимларни содир этишга розилик олиш учун монополияга қарши органга қуйидагилар тақдим этилади:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича табиий монополия субъектининг номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек табиий монополия субъекти содир этишни мўлжаллаётган битимнинг номи кўрсатилган ҳолдаги ариза;
фаолиятнинг асосий тури тўғрисидаги маълумотлар;
битимнинг (шартноманинг) дастлабки матни илова қилинган ҳолда содир этиладиган битим тўғрисидаги маълумотлар;
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарори лойиҳаси, битим ушбу органнинг ташаббуси билан содир этилган тақдирда;
битимда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг акциядорлари, муассислари (қатнашчилари)нинг рўйхати, уларнинг устав фондидаги камида 5 фоизни ташкил этадиган улушлари кўрсатилган ҳолда;
олдинги икки календарь йил учун натура ва қиймат ифодасида битимда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) тўғрисидаги маълумотлар;
олдинги икки календарь йил учун битим қатнашчиларининг молиявий ҳисоботи (1 ва 2-шакллар);
битимни содир этишга розилик бериш тўғрисида илтимоснома (ариза) тақдим этилган санада битимда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситалари рўйхати ва қиймати;
битим содир этилиши пайтида берилаётган ёки сотиб олинаётган асосий воситалар рўйхати ва қиймати;
берилаётган ёки сотиб олинаётган асосий воситаларнинг жойлаштирилган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
табиий монополия шароитларида битимда қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг товарлари (хизматлари)нинг асосий истеъмолчилари рўйхати;
битим содир этилишини иқтисодий асослаш (шу жумладан истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда тариф сиёсати, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти ўзгаришидан кўрилган ижобий самара ва шу кабилар).
Табиий монополия субъектларидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
9. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар монополияга қарши органга бевосита, олинганлиги тўғрисида билдиришнома олинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар табиий монополия субъекти раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Битимларни содир этишга монополияга қарши органнинг розилигини олиш учун унга тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхат ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол табиий монополия субъектига берилади (юборилади).
10. Зарурият бўлганда, монополияга қарши орган табиий монополия шароитларида тармоқнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу маълумотларга эгалик қилувчи шахслардан қўшимча маълумотлар ва материалларни сўраб олишга ҳақлидир.
11. Маълумотлар таркибидаги тижорат сири маълумотларни монополияга қарши органга тақдим қилишни рад этиш учун асос бўлиши мумкин эмас, бунда асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битим қатнашчилари маълумотларни монополияга қарши органга тақдим этишда тижорат сири ҳисобланган маълумотларнинг батафсил рўйхатини кўрсатишлари керак.
IV. Аризани кўриб чиқиш ва битимни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
12. Битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги ариза:
бирлашмаларнинг (юқори турувчи ташкилотларнинг) ташаббуси бўйича табиий монополияларнинг иккитадан ортиқ субъекти томонидан бир вақтда содир этиладиган битимлар бўйича — Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан;
табиий монополия субъектлари жойлашган жой бўйича бошқа икки томонлама битимлар бўйича — Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқилади.
13. Монополияга қарши орган томонидан аризани кўриб чиқиш, битимларни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш муддатлари ариза қабул қилинган санадан бошлаб ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ариза (илтимоснома) кўриб чиқилганлиги ва розилик берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
14. Битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги ариза монополияга қарши орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Зарурият бўлганда, махсус комиссия мажлисига ваколатли давлат органлари, шунингдек битимларни содир этишга розилик олиш учун мурожаат қилган хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
15. Ариза махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун монополияга қарши органнинг масъул шахси тақдим этилган материалларни рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқади, сўнгра уларни махсус комиссияга киритади.
16. Махсус комиссия тақдим этилган материалларни ўн календарь кун мобайнида кўриб чиқади ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича табиий монополиялар субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
17. Битимларни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарор икки нусхада махсус комиссиянинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва монополияга қарши органнинг гербли муҳри билан тақдирланади.
Махсус комиссиянинг кўриб чиқиши натижалари бўйича қабул қилинган қарори ариза берувчига қарор қабул қилинган санадан бошлаб бир иш кунидан кечикмай юборилади.
18. Монополияга қарши орган, агар:
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганда;
табиий монополия субъекти рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқ бўлмаганда;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда битимларни содир этишга розилик беришни рад этишга ҳақлидир.
Бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслик сабаблари бўйича битимларни содир этишга розилик беришнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
Рад этиш тўғрисидаги қарорда рад этишнинг сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларига (мавжуд бўлганда) мувофиқ эмаслик ва табиий монополия субъекти кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Табиий монополия субъекти рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат битимларни содир этишга розилик беришни рад этиш тўғрисида хат олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
Табиий монополия субъекти томонидан битимларни содир этишга розилик беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш ва монополияга қарши орган томонидан қарор қабул қилиш рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисида табиий монополия субъектининг аризаси ва рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда монополияга қарши орган томонидан илгари ариза берувчига ёзма шаклда баён қилинмаган янги фикр-мулоҳазалар кўрсатилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг кўрсатилиши бундан мустасно.
Рад этиш тўғрисидаги хатда кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин табиий монополия субъекти томонидан берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва монополияга қарши орган томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.
19. Ариза берувчи битимларни содир этишга розилик бериш (беришни рад этиш) тўғрисида монополияга қарши органнинг қароридан норози бўлган тақдирда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
20. Агар монополияга қарши орган томонидан аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида битимларни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинмаса, у ҳолда ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган муддат тугагандан кейин табиий монополия субъектлари битимни содир этиш, бу ҳақда монополияга қарши органни ёзма равишда хабардор қилиш ҳуқуқига эгадир.
21. Ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳолатда монополияга қарши орган табиий монополия субъектининг ёзма хабарномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбур. Монополияга қарши органнинг қарори олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати улар қабул қилинганлиги санаси тўғрисидаги белги ва табиий монополия субъекти томонидан юборилган ёзма хабарнома битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги қарорга тенглаштирилади.
22. Битим уни содир этишга розилик тўғрисидаги қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида содир этилиши керак. Агар битим кўрсатиб ўтилган муддатда содир этилмаган бўлса монополияга қарши органнинг қарори ўз кучини йўқотади.
23. Битимлар содир этилишини назорат қилиш табиий монополия шароитларида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг монополияга қарши органга тақдим этиладиган ҳисобот кўрсаткичларини таҳлил этиш йўли билан амалга оширилади.
V. Аризани кўриб чиқиш ва битимни содир этишга розилик бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш
24. Аризани кўриб чиқиш ва битимни содир этишга розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни тўхтатиб туриш, тўхтатиш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22 — 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
25. Агар битимлар содир этилгунига қадар табиий монополия субъекти томонидан қайта ўзгартириш, номини ёки жойлашган жойини (почта манзилини) ўзгартириш амалга оширилган тақдирда табиий монополия субъекти хўжалик юритувчи субъект қайта рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб етти иш куни мобайнида монополияга қарши органга битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги қарорни қайта расмийлаштириш ҳақида ариза бериши, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши шарт.
26. Битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг махсус комиссияси қарори йўқолган ёки яроқсиз бўлиб қолган тақдирда табиий монополия субъектининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Махсус комиссия қарорининг дубликати махсус комиссиянинг қарори яроқсиз бўлиб қолган ҳолларда — ариза ва махсус комиссия қарорининг асл нусхаси олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда берилади.
VI. Рухсат бериш тусидаги берилган ҳужжатлар реестри
27. Монополияга қарши орган битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида берилган қарорлар реестрини юритади ва уларни монополияга қарши органнинг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
28. Берилган қарорлар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
битимни содир этган хўжалик юритувчи субъектларнинг номи;
битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисидаги қарор дубликатини беришнинг асоси ва санаси.
VII. Битимларни содир этиш тартибининг бузилиши
29. Монополияга қарши органнинг розилигини олмасдан битимлар содир этилиши ҳолатлари аниқланганда табиий монополия субъектларига ёхуд битимларнинг ташаббускорлари ҳисобланган юқори ташкилотга ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органига (уларнинг мансабдор шахсларига) нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатилади, ушбу Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
30. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги иш монополияга қарши органнинг махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Махсус комиссия ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини:
битимни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси бериш тўғрисидаги қарорни;
битимларни сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
31. Монополияга қарши органнинг розилигисиз битимлар содир этилганлиги учун махсус комиссия, ушбу Низомнинг 30-бандига мувофиқ қабул қилинган қарордан қатъи назар, қонун ҳужжатларига мувофиқ маълумотлар тақдим этилмаганлиги учун уларга нисбатан иш қўзғатилган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилади.
32. Монополияга қарши органнинг қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори ва ёзма кўрсатмаси ўзига нисбатан иш қўзғатилган шахсларга ҳамда манфаатдор томонларга у қабул қилинган кундан бошлаб беш кундан кечикмай юборилади ва унда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
33. Битимларни содир этиш давомида табиий монополиялар субъектлари томонидан қоида бузилишлари аниқланган тақдирда монополияга қарши орган содир этилган битимни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли.
34. Хўжалик юритувчи субъектлар монополияга қарши органнинг қароридан (ёзма кўрсатмасидан) норози бўлган тақдирда қарорни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги ариза билан судга ёхуд қарорни (ёзма кўрсатмани) бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан Қўмитага мурожаат қилишга ҳақли.
VIII. Якунловчи қоидалар
35. Табиий монополия субъектлари маълумотлар монополияга қарши органга тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, шунингдек битимлар содир этилиши тўғрисида ишончсиз ёхуд ёлғон маълумотлар тақдим этилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишига розилик бериш
СХЕМАСИ
Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
20___ йил «___» __________

‎_____-сон

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан
‎чиқариш ва рақобатни
‎ривожлантириш давлат қўмитаси
‎(Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси)

Табиий монополия субъекти томонидан асосий воситаларни сотиб олиш,
‎ (бериш) бўйича битимлар содир этилишига розилик олиш учун

АРИЗА

‎‎____________________________________________________________да жойлашган

‎‎(жойлашган жойи (почта манзили)

‎‎_______________________________________________________________

‎‎(хўжалик юритувчи субъектининг тўлиқ номи)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ___________________________________
‎_______________________________________________________________

(назарда тутилаётган хатти-ҳаракат номи)

‎тарзидаги асосий воситаларни сотиб олиш (бериш) бўйича битимларни содир этишга розилик беришни сўрайди.

Иловалар:‎
1. __________‎
2. __________‎
…‎
‎‎Ваколатли шахснинг лавозими, Ф.И.О. ва имзоси

‎М.Ў.

Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикасининг давлат герби тасвири

‎‎OʼZBEKISTON RESPUBLIKASINING XUSUSIYLASНTIRISН, MONOPOLIYADAN CНIQARISН VA RAQOBATNI RIVOJLANTIRISН DAVLAT QOʼMITASI

‎‎_____________________________________________

‎‎(мўлжалланаётган хатти-ҳаракатнинг номи)

бўйича битимларни содир этишга розилик бериш тўғрисида
‎Қ А Р О Р

= = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = = =

__________________‎‎

№____________

___________________ ш.

‎‎(кўриб чиқилган сана)

‎‎(кўриб чиқилган жой)‎

‎‎Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Махсус комиссияси ________________________

‎‎‎‎(комиссиянинг номи)

‎‎________________________________________________________________ таркибда,

‎‎(лавозимлар кўрсатилган ҳолда комиссия раиси ва аъзоларининг Ф.И.О.)

‎‎______________________________________________________________________га

‎‎(хатти-ҳаракатнинг номи ва кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатни амалга оширувчи
‎ юридик шахсларнинг номи)

‎‎монополияга қарши органнинг розилигини бериш масаласи бўйича ___________________________________да тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб,

‎‎(ариза тушган сана)

«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сон қарори билан тасдиқланган Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофи�

‎‎АНИҚЛАДИ:

‎‎_______________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________

(ҳужжатларни кўриб чиқишда аниқланган ишнинг ҳолати баён қилинади)

Юқорида баён қилинганларни ҳисобга олиб ва Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-моддасига (30-модда) амал қилиб, Комиссия

‎‎ҚАРОР ҚИЛДИ:

‎‎______________________________________________________________________*

‎‎(хатти-ҳаракатнинг номи)

бўйича битишувларни содир этишга розилик берилсин (рад этилсин).‎
‎‎Махсус комиссиянинг раиси

____________ ‎‎

_________________ ‎‎

(имзо) ‎‎

(имзонинг ёйилмаси) ‎‎

‎‎Комиссия аъзолари:

____________

_________________ ‎‎

(имзо) ‎‎

(имзонинг ёйилмаси) ‎‎

* Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимлар содир этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига мувофиқ ушбу қарорда назарда тутилган хатти-ҳаракат қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида содир этилиши керак. Хатти-ҳаракат кўрсатилган муддатда содир этилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 2-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095; 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)