1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
LexUZ шарҳи
Мазкур Қарорнинг қарор қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 389-сонли қарорига асосан 11-банд билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 30 декабрь,
347-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 347-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. II бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Марказнинг мақсадлари, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари».
2. II бўлимга қуйидаги мазмундаги 81-банд қўшилсин:
«81. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тингловчиларни амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида ҳуқуқни қўллашнинг замонавий мамлакатимиз ва хорижий тажрибаси билан таништириш;
назарий тайёргарликнинг суд фаолияти амалиёти билан чамбарчас ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, ўқув жараёнида олинган назарий билимларни амалиётда яхши ўзлаштириб олиш учун тегишли республика, вилоятлар, туманлар судларидаги судьяликка номзодларнинг стажировкасини ташкил этиш;
ўқув, илмий-методик ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш учун республиканинг етакчи таълим, тадқиқот муассасалари, суд органлари, шунингдек хорижий мамлакатларнинг жиноят, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасидаги юқори малакали мутахассисларини жалб этиш, шу жумладан контракт асосида жалб этиш».
«судьялар лавозимига захирада турган ёки биринчи марта тайинланган (сайланган) шахсларни суд фаолияти кўникмаларига тайёрлашни, қонун ҳужжатларининг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари тўғрисидаги чуқур билимларни эгаллаб олишини таъминлаш»;
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига асосан ўқув дастурларини мустақил ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилаш».
5. 24-банддаги «ўқув режалари» сўзлари «ўқув дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 25-банддаги «ўқув режалари» сўзлари «ўқув дастурлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. 29-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўқиш (стажировка) натижаларига кўра Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Олий хўжалик судига судья лавозимларида ишлаш учун номзоднинг назарий ва амалий тайёргарлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 1-сон, 5-модда)