1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАХШИСИ» ФАХРИЙ УНВОНИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса, ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги салмоқли ҳиссалари ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантириш мақсадида:
1. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони таъсис этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин («Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони тўғрисидаги Низом ва унинг тавсифи илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддасига асосан ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 14 март,
ПФ-2562-сон
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони тўғрисидаги
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
1. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги улкан хизматлари, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса, ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд этишдаги салмоқли ҳиссалари, Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
2. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонига тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, республика вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, идоралар ва жамоат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
3. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан берилади.
4. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонининг кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.
5. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонига сазовор бўлган шахслар республикада белгиланган ойлик энг кам иш ҳақи миқдорида ҳар ойда пул мукофоти оладилар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар.
6. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан тегишли раҳбар ходимлар томонидан тантанали ва ошкоралик вазиятида топширилади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонининг кўкрак нишони