Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 27 майда Сахалин оролида рўй берган табиий офат — вайрон қилувчи кучга эга бўлган зилзила муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сахалиннинг зилзиладан зарар кўрган аҳолисига беғараз моддий ёрдам кўрсатиш учун Республика валюта фонди маблағлари ҳисобидан 100 минг АҚШ доллари ажратсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган суммани Республика валюта фондининг 79470404-сон «Халқ хўжалиги бўйича бошқа харажатлар» счётидан Россия Федерацияси Ташқи савдо банкидаги 07604001-сон «Сахалинга мурувват ёрдами махсус счёти»га ўтказсин.