Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзэкспомарказ» республика савдо-кўргазма маркази томонидан кўрсатиладиган қўшимча маданий-соғломлаштириш хизматларини аҳоли кенг қатламлари учун маъқул бўлган нархларни сақлаган ҳолда кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш ва асбоб-ускуналар лизинги бўйича тўловларни ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар вазирлигининг болалар учун янги маданий-томоша тадбирлари, ўйинлар аттракциони ва клублар ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Япониянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси таклифига кўра ва унинг кўмагида «Ўзэкспомарказ» республика савдо-кўргазма маркази ҳудудида япон манзарали боғи барпо этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Ўзэкспомарказ» республика савдо-кўргазма маркази ер солиғи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, илгари ҳисобланган ва тўланмаган солиқлар ҳам шу жумлага киради, 3 йил муддатга озод қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.