1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 июлдаги 207-сон қарорини бажариш юзасидан, психиатрия хизмати муассасаларининг тиббиёт ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантиришни яхшилаш, шунингдек тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 9 декабрь,
325-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 декабрдаги 325-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
«беморларга уларнинг уйида хизмат кўрсатадиган психоневрология диспансерларининг (психиатрия шифохоналари диспансер бўлимларининг) психиатр врачларига ва ўрта тиббиёт ходимларига: узлуксиз иш стажининг дастлабки уч йили учун ҳамда ҳар бир кейинги икки йили учун — тариф ставкасига нисбатан 10 фоиздан миқдорда белгиланади, устаманинг энг кўп миқдори — 30 фоиз».
Руҳий касалланган беморларга ва уларни автомобилда шифохонага олиб боришда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган бригадаларнинг врачлари, ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари лавозимлари.
Руҳий касалланган беморларга ва уларни автомобилда шифохонага олиб боришда тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ихтисослаштирилган бригадалар автомобилларининг ҳайдовчилари».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 50-сон, 652-модда)