toggle_night_mode
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзавтосаноат» АКнинг Тошкент шаҳридаги маъмурий бинолар ва иншоотлар мажмуасини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
«Ўзавтосаноат» АК томонидан маъмурий бинолар ва иншоотлар мажмуасини қуриш ва реконструкция қилиш харажатларини оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
«Ташгипрогор» ОАЖ бош лойиҳалаш ташкилотининг «Фотон» ОАЖ ёрдамчи цехлари биноларининг зилзилабардошлик бўйича меъёрий талабларга мос келмаслиги ва уни мустаҳкамлаш харажатларининг иқтисодий жиҳатдан самарасизлиги сабабли бузиш тўғрисидаги хулосаси;
«Ўзбекенерго» ДАКнинг «ТошГорПЕС» ОАЖнинг қурилаётган мажмуани зарур ҳажмларда электр таъминоти билан таъминлаш учун «Фотон» ОАЖнинг мавжуд подстанцияси ўрнига янги трансформатор подстанциясини қуриш тўғрисидаги техник шартлари.
2. Қуйидагилар:
«Ташгипрогор» ОАЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, «Ўзавтосаноат» АК ва «Фотон» ОАЖнинг — «Фотон» ОАЖнинг ёрдамчи цехлар бинолари ва трансформатор подстанциясини «Ўзбекгидроэнергоқурилиш» ОАЖнинг «ТошИЭСқурилиш» шўба корхонаси бош пудрат ташкилоти кучлари билан ушбу биноларни баланс қиймати бўйича сотиш йўли орқали бузиш тўғрисидаги таклифларига;
«Ўзбекенерго» ДАК ва «Фотон» АЖнинг — «Фотон» АЖга тегишли трансформатор подстанцияси ускуналарини белгиланган тартибда «ТашГорПЕС» АЖга бепул топшириш;
«Ўзелтехсаноат» уюшмаси ва «Фотон» АЖнинг — асосий корпусни ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилиш, уни қурилаётган маъмурий мажмуанинг ягона меъморий услубига мослаштириш бўйича таклифлари маъқуллансин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 декабрь,
319-сон