1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН ССР ДАВЛАТ МЕҲНАТ ВА ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАР ҚЎМИТАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН ССР МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг нуфус хусусиятларига алоқадор муаммоларни ҳал этишга, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишга, аҳолини кўпроқ иш билан банд қилиш ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоялашга ниҳоятда муҳим аҳамият бериб:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
1. Ўзбекистон ССР Давлат меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси Ўзбекистон ССР Меҳнат вазирлигига айлантирилсин, унинг зиммасига республика ҳудудида юқорида кўрсатилган фаолият билан боғлиқ масалаларни рўёбга чиқариш вазифаси юклатилсин.
2. Ўзбекистон ССР Президенти ҳузуридаги Вазирлар Кабинети (ўртоқ Б.С.Ҳамидов) бир ойлик муддатда мазкур вазирликнинг тузилиши тўғрисидаги низом ва таклифни тайёрласин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 5 май,
ПФ-201-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 7-сон, 127-модда)