1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш;
2.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш]
Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2532]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 41-сон, 547-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги Низомнинг 23-бандига асосан буюраман:
1. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 21 ноябрь,
136-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2013 йил 21 ноябрдаги 136-сон буйруғига ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низом
Мазкур Низом «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 432-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сонли «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 547-модда) мувофиқ давлат ёнғин назорати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг мақсади ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкларини ёнғинлардан ҳимоялаш, шунингдек ёнғин натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишдан иборат.
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тадбиркорлик субъекти — белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс;
давлат ёнғин назорати органлари — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Транспортдаги ички ишлар бошқармаси ва Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳамда уларнинг қуйи бўлинмалари;
объект — юридик ёки жисмоний шахснинг мулкий комплекси (ёки унинг бир қисми), шу жумладан улар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари белгиланган бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, технологик қурилмалар, асбоб-ускуна, агрегатлар, буюмлар ва бошқа мол-мулк.
2. Ёнғин-профилактика кўриги давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектига ёнғин келиб чиқиши ва кучайишининг (тарқалишининг) олдини олишга қаратилган тавсиялар бериш мақсадида ўтказилади.
3. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш вақтида текшириш ўтказишга, ҳуқуқий таъсир чораларни қўллашга, тадбиркорлик субъекти фаолиятига тегишли ҳужжатлар ва тушунтиришлар талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди, бундан тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги, ижара шартномаси (агар тадбиркорлик субъекти бино, иншоот ёки хонани ижарага олган бўлса), объектларнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ҳақидаги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ёнғин хавфлилиги ҳақидаги ҳужжатлар мустасно.
Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш тадбиркорлик субъекти фаолиятини бирор-бир тарзда чеклашга ёки тўхтатиб қўйишга олиб келмаслиги лозим.
Ёнғин-профилактика кўриги натижаси бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатлар тадбиркорлик субъектини жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмайди.
4. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (вилоятлар комиссиялари) билан келишиш талаб этилмайди. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш жараёнида текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилмайди, давлат ёнғин назорати органларининг мансабдор шахсларига тадбиркорлик субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома талаб этилмайди.
II боб. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш учун асос
5. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш учун давлат ёнғин назорати органи раҳбарининг ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи (бундан буён матнда буйруқ деб юритилади) асос бўлади.
Буйруқ мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ расмийлаштирилади. Буйруқда ёнғин-профилактика кўриги ўтказиладиган тадбиркорлик субъекти ва тегишли объект номи, жойлашган манзили, кўрикни ўтказиш санаси, унда қатнашадиган давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими кўрсатилиши лозим.
6. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш санаси, кўрик ўтказиладиган объектлар тадбиркорлик субъектига бир ой олдин мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги билдиришномани почта орқали буюртма хат билан юбориш ёки тилхат билан топшириш орқали маълум қилинади.
7. Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш) зарурати билан боғлиқ бўлганда тадбиркорлик субъектининг аризасига асосан кўрикни ўтказиш муддати ўн кунга қолдирилади. Бунинг учун ариза кўрик ўтказиш санасидан ўн кун олдин тегишли давлат ёнғин назорати органига тақдим этилиши лозим.
8. Ёнғин-профилактика кўриги тадбиркорлик субъектида белгиланган иш режимига асосан бир иш куни давомида ўтказилади. Мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ ёнғин хавфлилигига кўра биринчи гуруҳга киритилган объектларда кўрик икки иш куни давомида ўтказилиши мумкин.
9. Умумхалқ байрамлари, халқаро ва республика спорт мусобақалари, форумлари, юқори мартабали чет эл делегацияларининг ташрифи билан боғлиқ тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ташкил қилиш вақтида ушбу тадбирлар бўлиб ўтадиган объектда ва унинг 150 метр радиусида жойлашган объектларда қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилиши мумкин.
Қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўриги ўтказиш учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ расмийлаштирилган буйруқ асос бўлади. Қўшимча равишда ўтказиладиган кўрик тўғрисида тадбиркорлик субъектига жойнинг ўзида маълум қилинади.
III боб. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин хавфлилиги бўйича гуруҳларга бўлиш
10. Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектлар ёнғин хавфлилигига кўра уч гуруҳга бўлинади.
11. Биринчи гуруҳга тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган қуйидаги объектлар киради:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланган ўта муҳим, биринчи ва иккинчи тоифали муҳим объектлар;
ШНҚ 2.01.19-09 «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш»га асосан портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «А» ва «Б» тоифаларига киритилган объектлар;
пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш пунктлари ва қайта ишлаш ташкилотлари;
сақлаш сиғимидан қатъи назар, пахта терминаллари;
суткасига минг тоннадан ортиқ дон ва дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари;
янги қурилаётган, реконструкция қилинаётган, кенгайтирилаётган, техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган ва капитал таъмирланаётган объектлар;
баландлиги ўн қаватдан юқори бўлган маъмурий ва жамоат бинолари;
юз нафар ва ундан кўп ўринга мўлжалланган меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар ва ётоқхоналар;
портловчи моддалар, кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни сақлаш омборлари мавжуд объектлар.
12. Иккинчи гуруҳга тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган қуйидаги объектлар киради:
ШНҚ 2.01.19-09 «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш»га асосан портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «В1-В4» тоифасига киритилган объектлар;
доимий тарзда эллик нафар ва ундан кўп кишилар жойлашишига мўлжалланган даволаш ва соғломлаштириш муассасалари;
юз нафаргача ўринга мўлжалланган меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар ва ётоқхоналар;
суткасига минг тоннагача дон ва дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари.
13. Учинчи гуруҳга тадбиркорлик субъектларга тегишли бўлган қуйидаги объектлар киради:
ШНҚ 2.01.19 «Хона, бино ва ташқи қурилмаларнинг портлаб ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш»га асосан портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича «Г» ва «Д» тоифаларига киритилган объектлар;
биринчи ва иккинчи гуруҳларга киритилмаган объектлар.
IV боб. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш муддатларини режалаштириш
14. Биринчи хавфлилик гуруҳига кирадиган объектларда ёнғин-профилактика кўриги йилига бир марта, иккинчи гуруҳга кирадиган объектларда — икки йилда бир марта, учинчи гуруҳга кирадиган объектларда — уч йилда бир марта ўтказилади. Белгиланган муддатлардан ташқари объектларда такрорий кўриклар ўтказилиши мумкин эмас, мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган қўшимча кўрик ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно.
15. Йилнинг 1 сентябрига қадар жойлардаги давлат ёнғин назорати органлари келгуси йилда ёнғин-профилактика кўриги ўтказиладиган тадбиркорлик субъектлари ва уларга тегишли объектлар рўйхатини шакллантиради ҳамда юқори турувчи давлат ёнғин назорати органига тасдиқлаш учун тақдим қилади. Юқори турувчи давлат ёнғин назорати органи рўйхатни тасдиқлагач, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига йилнинг 1 октябрига қадар тақдим қилади. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан жамланма рўйхат йилнинг 15 ноябрига қадар марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ёнғин-профилактика кўриги ўтказилиши режалаштирилган йилда давлат ёнғин назорати органлари томонидан текшириш ўтказилган тадбиркорлик субъектида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилмайди.
16. Ёнғин-профилактика кўригини бошлашдан олдин давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахси хизмат гувоҳномасини кўрсатади, буйруқ билан тадбиркорлик субъектини таништиради ва битта нусхасини тақдим этади.
17. Давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахслари кўрикни бошлашдан олдин тадбиркорлик субъектини мазкур Низом, кўрик ўтказишда фойдаланиладиган ёнғин назоратига оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар билан таништириши, тадбиркорлик субъекти талаби билан ушбу ҳужжатлар нусхаларини олиш имкониятини яратиб бериши лозим.
18. Ёнғин-профилактика кўриги объект ҳудудини, биноларини, хоналарини, иншоотларини (шу жумладан қурилиш ва реконструкция босқичида), эвакуация йўлларини, технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналарини, объектнинг ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситаларини, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини, ёнғин ўчириш техникасини, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини ишга яроқлилигини кўздан кечириш йўли билан амалга оширилади.
19. Давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахслари ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш жараёнида ёнғинга қарши тарғибот ўтказади, шу жумладан, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини ва ёнғинни автоматик тарзда ўчириш тизимларидан фойдаланишни, ёнғин содир бўлганда ҳаракат қилишни, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва ёнғин-техника қуролларини қўллашни ўргатади.
20. Ёнғин-профилактика кўриги якунида давлат ёнғин назорати органи мансабдор шахси мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ тавсиялар маълумотномасини (бундан буён матнда маълумотнома деб юритилади) икки нусхада тузади ва бир нусхасини тадбиркорлик субъектига топширади. Маълумотномада кўрик давомида ўтказилган ёнғинга қарши тарғибот, аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этишга, ёнғинлар эҳтимолини камайтиришга қаратилган тавсиялар кўрсатилади. Тавсиялар ёнғин хавфсизлигига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларига асосланган бўлиши лозим.
21. Аниқланган камчиликлар бўйича уларнинг ёнғин хавфлилигидан келиб чиққан ҳолда бартараф этиш муддати кўрсатилади. Тадбиркорлик субъектининг камчиликларни тўлиқ бартараф этганлиги ҳақидаги мурожаати асосида давлат ёнғин назорати органи жойга чиққан ҳолда қилинган ишларни ўрганиши ва бу тўғрисида маълумотнома тузиши шарт. Камчиликлар тўлиқ бартараф этилган тақдирда ушбу тадбиркорлик субъекти бўйича текширишлар йиллик режа-жадвалига ва режадан ташқари текширишларга таклиф киритилмайди.
22. Қўшимча равишда ўтказилган ёнғин-профилактика кўриги натижаси бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ тавсиянома икки нусхада расмийлаштирилиб, бир нусхаси тадбиркорлик субъектига топширилади. Тавсияномада фақат зудликда бартараф этилиши лозим бўлган, ёнғин келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган ҳамда объектда маълум бир муддат мобайнида ёнғинга қарши режим ўрнатилиши бўйича тавсиялар ёзилади.
23. Маълумотнома ва тавсияномалар тегишли тадбиркорлик субъектига қарашли объектнинг назорат-кузатув йиғма жилдига тикилади. Давлат ёнғин назорати органларининг ҳар бир бўлинмасида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Ёнғин-профилактика кўрикларини ҳисобга олиш китоби ҳамда мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Қўшимча равишда ўтказилган ёнғин-профилактика кўрикларини ҳисобга олиш китоби юритилади. Ушбу китоблар рақамланган, тикилган ва давлат ёнғин назорати органининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
2013 йил 14 ноябрь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2013 йил 20 ноябрь
Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) ____________________________________________________
(буйруқ чиқараётган орган номи) B U Y R U Q _____________________________________________________
(буйруқнинг номи)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомга мувофиқ______________________________________________________________________
(ёнғин-профилактика кўригини ўтказувчи орган номи)
томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш мақсадида буюраман:
3. Ёнғин-профилактика кўригини ўтказишда аниқланган камчиликларни бартараф этилишига эришиш мақсадида давлат ёнғин назорати органининг тавсиялар маълумотномаси икки нусхада тузилиб, бир нусхаси тадбиркорлик субъектига топширилсин.
4. Мазкур буйруқ талабларини тўлиқ бажарилишини назорат қилиш ____________________________________________________________________
(Ф.И.О., лавозими )
га юклатилсин.
Бошлиқ
__________
М.Ў.
______________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
______________шаҳар (туман)
20___ йил «___» _______ ___________-сон
Изоҳ: агар битта буйруқ билан бир нечта объектларда ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилиши белгиланса, буйруқнинг 1-бандида ҳар бир объект манзили, кўрикдан ўтказиш санаси алоҳида кўрсатилади, 2-бандда ҳар бир объектда ким томондан кўрик ўтказилиши кўрсатилади.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомга асосан Сизга тегишли бўлган қуйидаги объектларда:
____________________________________________________________________ ____________________________________________________________________ (объектлар номи ва манзили кўрсатилади)
20___ йил «___»________ да ёнғин-профилактика кўриги ўтказилиши маълум қилинади.
Ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш) зарурати билан боғлиқ бўлганда Сизнинг аризангизга асосан кўрикни ўтказиш муддати ўн кунга қолдирилади. Бунинг учун ариза кўрик ўтказиш санасидан ўн кун олдин тақдим этилиши лозим.
Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) ____________________________________________________
(буйруқ чиқараётган орган номи) B U Y R U Q _____________________________________________________
(буйруқнинг номи)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомга мувофиқ_______________________________________________________________га асосан
(қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш сабаблари) ______________________________________________________________________________ (қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўригини ўтказувчи орган номи)
томонидан тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш мақсадида буюраман:
(қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўригини ______________________________________________________________________________ ўтказадиган мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими)
томонидан ўтказилсин.
3. Қўшимча равишда ўтказилган ёнғин-профилактика кўриги якуни бўйича тавсиянома икки нусхада тузилиб, бир нусхаси тадбиркорлик субъектига топширилсин.
4. Мазкур буйруқ талабларини бажарилишини назорат қилиш __________________________________________________________________га юклатилсин.
(мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими)
4. Мазкур буйруқ талабларини тўлиқ бажарилишини назорат қилиш ____________________________________________________________________
(Ф.И.О., лавозими )
Бошлиқ
__________
М.Ў.
______________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
______________шаҳар (туман)
20____ йил «____» __________ ______-сон
Изоҳ: агар битта буйруқ билан бир нечта объектларда қўшимча равишда ёнғин-профилактика кўриклари ўтказилиши белгиланса, буйруқнинг 1-бандида ҳар бир объект номи, манзили, кўрикдан ўтказиш санаси алоҳида кўрсатилади. 2-бандда ҳар бир объектда ким томонидан кўрик ўтказилиши кўрсатилади.
Ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш жараёнида қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши аниқланиб, ёнғинлар келиб чиқиш эҳтимолини истисно этиш ва уларнинг оқибатларини камайтириш мақсадида қуйидаги тавсиялар бажарилиши таклиф этилади:
Т/р
Тавсиялар
Бартараф этиш муддати
Жойида бажарилгани ҳақида белги
1
2
3
4
Кўрик давомида қуйидаги ёнғинга қарши тарғиботлар ўтказилди: __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________