1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРИ БЎЛГАН КОРХОНАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН МАҲСУЛОТ ЭКСПОРТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, хорижий сармоялари бўлган корхоналарнинг валюта билан ўзини ўзи қоплаш имкониятини ошириш, улар томонидан рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳамда экспортга етказиб беришни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.04.00 Экспорт божхона божлари]
1. 1997 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи хорижий сармоялари бўлган ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги қўшимча имтиёзлар ва афзалликлар белгилансин:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга экспорт бож тўловлари бекор қилинсин;
харидорларга хизмат қилувчи вакил банкларнинг кафолатлари мавжуд бўлган ҳамда амалдаги қонунларда кўзда тутилган валюта даромади тушуми муддатларига риоя этилган тақдирда ўз маҳсулотини олдиндан ҳақ тўламасдан ва аккредитив очмасдан экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин;
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.11.00 Савдо уйлари, ваколатхоналар ва бошқалар]
чет элларда ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотлари ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотни реклама қилиш мақсадида савдо уйлари ҳамда ваколатхоналари очиб, уларга консигнация шартлари асосида товарлар етказиб беришга ижозат берилсин;
ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни етказиб бериш учун экспорт контрактларини (лицензияланадиган товарлар экспортидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш бекор қилиниб, уларни вакил банкларда ва божхона органларида ҳисобга олишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин;
корхоналар ўзи ишлаб чиқарадиган экспорт маҳсулотининг контракт нархларини шартнома асосида мустақил шакллантиришлари белгилаб қўйилсин. Экспорт ички бозордаги нархлардан пастроқ нархларда амалга оширилган тақдирда улар учун солиққа тортиладиган база экспорт маҳсулотини сотишнинг амалдаги нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.
2. 1997 йилнинг 1 сентябридан бошлаб иловада кўрсатилган ҳамда хорижий сармоялари бўлган ишлаб чиқариш корхоналарининг расмий дилерлари ҳисобланмайдиган юридик ва жисмоний шахслар республикадан ташқарига олиб чиқиб кетадиган товарларга акциз солиғи жорий этилсин.
Ушбу акциз солиғи ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи хорижий сармоялари бўлган корхоналарга жорий қилинмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, амалдаги қонунларни бузувчиларга нисбатан маъмурий, шу жумладан жиноий жавобгарлик каби қатъий чораларни қўлласин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 26 август,
ПФ-1831-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 26 августдаги ПФ-1831-сон Фармонига ИЛОВА
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиб кетилганда акциз солиғига тортиладиган товарлар