1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.05 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари ва комиссиялари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ РЕГЛАМЕНТИГА ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майдаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Регламенти (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил № 6, 97-модда):
1) 9-моддасининг иккинчи қисмидаги «депутатлар гуруҳлари, фракциялар, блокларнинг» деган сўзлар «фракцияларнинг, блокларнинг ва бошқа депутатлар гуруҳларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«III БОБ. ФРАКЦИЯЛАР, БЛОКЛАР ВА БОШҚА ДЕПУТАТЛАР ГУРУҲЛАРИ
36-модда.
Олий Мажлис депутатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ фракциялар, блоклар ва бошқа депутатлар гуруҳларига бирлашишлари мумкин.
Ҳар бир депутатлар гуруҳи Олий Мажлис кўриб чиқиши учун киритилаётган масалаларни дастлабки тарзда муҳокама қилишга ва улар юзасидан таклифлар киритишга ҳақлидир.
37-модда.
Олий Мажлис депутати фақат битта фракцияда ёки блокда бўлишга ҳақли.
Фракциялар, блоклар ўз фаолиятларини Олий Мажлис томонидан рўйхатга олинганларидан кейин амалга оширадилар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари доирасида иш олиб борадилар.
Фракциялар, блоклар Олий Мажлис Кенгаши, қўмиталари ва комиссиялари билан узвий алоқада ишлайдилар.
Фракциянинг, блокнинг фаолияти қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиб юбориш) ёки тугатиш йўли билан тўхтатилиши мумкин. Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис тегишли қарор қабул қилади.
38-модда.
Фракция ёки блок тузиш учун қуйидагилар зарур:
1) ташаббускор гуруҳ тузиш;
2) фракция, блок тузиш ниятини эълон қилиш;
3) фракция ёки блокнинг таъсис йиғилишини ўтказиш;
4) фракция ёки блок раҳбарини сайлаш;
5) фракция ёки блок тузиш тўғрисидаги таъсис баённомасини қабул қилиш ҳамда уни Олий Мажлисга топшириш.
Фракция, блок раҳбари (вакили) фракцияни, блокни рўйхатга олиш тўғрисидаги илтимос баён этилган ариза билан Олий Мажлисга мурожаат этади.
Аризага таъсис йиғилишининг баённомаси илова қилинади, баённомада фракциянинг, блокнинг миқдор ва шахсий таркиби, шунингдек фракция, блок раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва сайлов округининг тартиб рақами кўрсатилган бўлиши керак.
Аризаларни Олий Мажлис сессиясида қараб чиқиш чоғида фракцияларнинг, блокларнинг раҳбарлари тузилган фракциянинг, блокнинг мақсад ва вазифалари тўғрисидаги ахборот билан сўзга чиқиши, бошқа маълумотларни айтиши мумкин.
Олий Мажлис фракцияларни, блокларни рўйхатга олиш масаласи юзасидан қарор қабул қилади»;
Олий Мажлис Кенгашининг таркибига Олий Мажлис Раиси, Олий Мажлис Раисининг ўринбосарлари, қўмиталари, комиссияларининг (муваққатларидан ташқари) раислари, Олий Мажлис депутатлари фракциялари, блокларининг раҳбарлари киради.
Олий Мажлис Кенгашига Олий Мажлис Раиси бошчилик қилади»;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти Олий Мажлисга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси лавозимларига номзодларни тақдим этади. Мазкур номзодлар лавозимга тайинланиши ёки сайланишидан аввал Олий Мажлиснинг ёки Олий Мажлис Кенгашининг топшириғига биноан тегишли қўмиталарда, комиссияларда муҳокама қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатиб ўтилган шахсларни лавозимга тайинлаш ва сайлаш тўғрисида Олий Мажлис қарор қабул қилади»;
Олий Мажлисга киритилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш бир неча ўқишда амалга оширилиши мумкин, улардан алоҳида аҳамиятга моликлари эса, бир неча ўқишда амалга оширилиши шарт, шунингдек улар фракция, блок ва бошқа депутатлар гуруҳларида дастлабки тарзда муҳокама қилинади»;
8) 79-моддасидаги «органларга» деган сўз «уни киритган органларга (мансабдор шахсларга)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг раҳбарлари, бошқа мансабдор шахслар Олий Мажлисга ва унинг органларига берилган маълумотларнинг тўғри-нотўғрилиги учун ёки уларни атайин яширганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар»;
10) қуйидаги мазмундаги 101-модда билан тўлдирилсин:
«101-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси биринчи сессияда ўз ваколати муддатига Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини сайлайди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Олий Мажлис депутатлари орасидан сайланади»
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 5 майдаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 98-модда):
«Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қабул қилган қарорлар ижроси устидан назорат қилиш, шунингдек уларни амалга оширишга кўмаклашишдан иборат»;