Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 18 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2525]
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 ноябрь,
01-02/12-29-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарорига ИЛОВА
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
қоидалари
Мазкур Қоидалар хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва уни ҳаво кемаларига қуйган ҳолда республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
авиакеросин маҳсулоти — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган, хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига қуйиш учун четдан олиб келинган авиакеросин;
божхона омборининг эгаси — божхона омбори фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;
декларант — авиакеросин маҳсулотини олиб ўтувчи, авиакеросин маҳсулоти ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи, кўрсатувчи ва тақдим этувчи шахс ёки авиакеросин маҳсулотини олиб ўтувчи шахс номидан иш олиб бораётган божхона брокери;
III боб. Авиакеросин маҳсулотини ҳаво кемаларига қуйилган ҳолда олиб чиқилиши
5. Ҳаво кемаларига қуйиш учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулоти «реэкспорт» божхона режимига жойлаштирилади.
6. Авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг рухсатномаси асосида амалга оширилади.
7. «Реэкспорт» божхона режимига жойлаштиришга рухсатнома бериш Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 51-сон, 575-модда) талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Божхона омборидан махсус транспортга юкланган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгунга қадар божхона омборида сақланаётган товар сифатида қаралади.
11. Авиакеросин маҳсулоти қонун ҳужжатлари талаблари асосида божхона омборида сақланиши ва ундан олиб чиқилиши учун божхона омборининг эгаси, махсус транспортдан ҳаво кемасига қуйилиши учун хизмат кўрсатувчи жавобгардир.
12. Ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйиш жараёнида божхона назорати «Тошкент — АЭРО» ИБКнинг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
15. Далолатнома қатъий ҳисобда турувчи бланк ҳисобланиб, 5 йил муддат давомида сақланади.
IV боб. Ҳаво кемаларига қуйилган ҳолда олиб чиқиладиган авиакеросин маҳсулотининг божхона расмийлаштируви
16. Авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига жойлаштириш учун унинг ҳаво кемасига қуйилган кунидан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига декларант томонидан ушбу режимга расмийлаштириш учун тўлдирилган божхона юк декларациясининг асл нусхалари билан бирга қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим қилиниши лозим:
17. Бир ҳаво кемасига битта далолатнома бўйича қуйилган авиакеросин маҳсулоти битта партия ҳисобланади. Божхона юк декларацияси ҳар бир партия учун алоҳида расмийлаштирилади.
19. Божхона омборининг эгаси божхона омборига жойлаштирилган ва ундан чиқарилган авиакеросин маҳсулотининг ҳисобини Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом ва «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) белгиланган тартибда юритади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига ҳисобот тақдим қилиб боради.