Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
1. Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 5 ноябрь,
01-02/12-29-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 5 ноябрдаги 01-02/12-29-сон қарорига ИЛОВА
Хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш
қоидалари
Мазкур Қоидалар хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемалари учун мўлжалланган авиакеросин маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва уни ҳаво кемаларига қуйган ҳолда республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
авиакеросин маҳсулоти — Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган, хорижий авиакомпанияларнинг ҳаво кемаларига қуйиш учун четдан олиб келинган авиакеросин;
божхона омборининг эгаси — божхона омбори фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахси;
декларант — авиакеросин маҳсулотини ва транспорт воситаларини ўз номидан декларацияловчи шахс ёхуд унинг номидан авиакеросин маҳсулоти ва транспорт воситалари декларацияланаётган шахс;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
махсус транспорт — божхона омборидан авиакеросин маҳсулотини олиб ҳаво кемасига қуйиш учун етказиб берадиган махсус транспорт воситаси;
ҳудудий божхона органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бўйича бошқармалари ва «Тошкент — АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарорига (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
3. Авиакеросин маҳсулоти белгиланган жойга етказилганидан сўнг, унинг божхона расмийлаштируви ҳудудий божхона органларининг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
6. Авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштириш ҳудудий божхона органи томонидан берилган рухсатнома рақами ва санасини божхона юк декларациясининг 44-графасида қайд этиш асосида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
10. Божхона омборидан махсус транспортга юкланган авиакеросин маҳсулоти ҳаво кемасига қуйилгунга қадар божхона омборида сақланаётган товар сифатида қаралади.
11. Авиакеросин маҳсулоти қонун ҳужжатлари талаблари асосида божхона омборида сақланиши ва ундан олиб чиқилиши учун божхона омборининг эгаси, махсус транспортдан ҳаво кемасига қуйилиши учун хизмат кўрсатувчи жавобгардир.
12. Ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйиш жараёнида божхона назорати ҳудудий божхона органларининг ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
13. Махсус транспортдан ҳаво кемасига авиакеросин маҳсулотини қуйишда далолатноманинг 5-банди «д» ва «е» устунлари ҳамда III бўлими тўлдирилади.
Далолатноманинг 5-банди «д» ва «е» устунлари хизмат кўрсатувчи вакили томонидан тўлдирилади.
16. Авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига жойлаштириш учун унинг ҳаво кемасига қуйилган кунидан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига декларант томонидан ушбу режимга расмийлаштириш учун тўлдирилган божхона юк декларацияси билан бирга қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари тақдим қилиниши лозим:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарорига (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
161. Декларант ўз хоҳишига кўра авиакеросин маҳсулотини «реэкспорт» божхона режимига расмийлаштиришни электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Бундай ҳолларда божхона расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона постига божхона юк декларацияси мазкур Қоидаларнинг 16-бандида қайд этилган ҳужжатлар декларантнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда «Товарларни электрон декларациялаш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тақдим этилади.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2014 йил 29 майдаги 01-02/12-09-сонли қарорига (рўйхат рақами 2525-1, 05.06.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 281-модда)
17. Бир ҳаво кемасига битта далолатнома бўйича қуйилган авиакеросин маҳсулоти битта туркум ҳисобланади. Божхона юк декларацияси ҳар бир туркум учун алоҳида расмийлаштирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)
19. Божхона омборининг эгаси божхона омборига жойлаштирилган ва ундан чиқарилган авиакеросин маҳсулотининг ҳисобини Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомда белгиланган тартибда юритади ҳамда ҳар чорак якуни бўйича божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона постига ҳисобот тақдим қилиб боради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 1 апрелдаги 01-02/12-16-сонли қарори (рўйхат рақами 2525-2, 14.04.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 159-модда)