2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
1992 ЙИЛ 1 СЕНТЯБРДАН НАФАҚАЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ҲАМДА БЮДЖЕТ ҲИСОБИДАГИ ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг бир йиллиги байрам қилиниши муносабати билан:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.02.00 Иш ҳақининг энг кам миқдори;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.01.00 Умумий қоидалар]
1. Республика ҳудудида иш ҳақи ва меҳнат нафақасининг энг оз миқдори ойига 1250 сўм қилиб белгилансин.
1992 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар иш стажининг оз-кўплигига ва хизматларига қараб меҳнат нафақаларининг табақалаштирилган миқдорлари жорий этилиб, бунда мазкур Фармонда белгиланган энг оз миқдор асос қилиб олинсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.03.00 Ногиронлик пенсияси]
2. Улуғ Ватан урушининг қатнашчилари ва ногиронларига энг оз миқдор 1600 сўм бўлишидан келиб чиқиб, нафақалар миқдори белгилансин, бунда Улуғ Ватан уруши III гуруҳ ногиронлари нафақаларининг миқдори энг оз иш ҳақи даражасигача етказилсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
3. Бюджет ҳисобидаги муассасалар ва ташкилотлар ходимларининг иш ҳақи 25 фоиз оширилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.07 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
Меҳнаткашлар барча тоифаларининг ўртача иш ҳақи умуман оширилишини ҳисобга олиб, ойига 5250 сўмгача бўлган иш ҳақидан олинадиган даромад солиғининг энг кам миқдори (12%) белгилансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.86.00 (Кучини йукотган) Ўқувчилар, талабалар ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимояси;
5. Олий ўқув юртлари талабаларининг стипендиялари, техникумлар ҳамда кийим-бош ва овқат билан таъминланмайдиган ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларининг стипендиялари 1,5 баравар кўпайтирилсин, бунда имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик қўшимча тўловларнинг аввалги миқдорлари бекор қилинсин. Талабаларнинг ошхоналари ва буфетларида тушлик овқатлар қийматидан 50 фоизли чегирмалар сақлаб қолинсин.
6. Республика вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари ва хўжаликлари меҳнат унумдорлигини ва ишлаб чиқариш (ишлар ва хизматлар)нинг ҳажмларини тегишли даражада оширишни таъминлаган тақдирда ушбу Фармонда белгиланган энг оз миқдорни ҳисобга олиб, ишловчиларнинг маошини янада оширсинлар.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.02 Овқатланиш учун компенсация тўловлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июнда 433-сон Фармони 4, 5, 6-бандлари ва 3-бандининг имтиёзли овқатланиш учун ойлик қўшимча ҳақ тўлаш тўғрисидаги қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга оид ташкилий чора-тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.
9. Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 25 август,
ПФ-458-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 10-сон, 414-модда)