1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.02.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан назорат ва бошқарув. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари;
3.Иқтисодиёт / Саноат;
4.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ АГЕНТЛИГИНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сони «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ва Саноатда, газ таъминоти ҳамда кон назорати соҳасида бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш ва ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш самарадорлигини таъминлаш мақсадида:
1. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси)га айлантирилсин,
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
юридик ва жисмоний шахслар томонидан Саноатда ишларни бехатар олиб бориш, газ таъминоти ва ундан фойдаланиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал хом ашёларни қайта ишлаш ва металлургия жиҳатидан ишлов бериш, шунингдек кончиликда ишларнинг геология-маркшейдерлик таъминоти бўйича қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Саноатда ва кон назоратини таъминлаш соҳасида ишларнинг бехатар олиб борилишини олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
республика газ хўжалиги тизимида ҳамда кўп квартирали уйлар ва коммунал-маиший объектларнинг газ таъминотида хавфсизликни таъминлаш юзасидан назоратни амалга ошириш;
техник хавфсизлик ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий-техник дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
иқтисодиётнинг тегишли секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини таъминлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмига тезкор ва услубий раҳбарлик қилиш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси қайта ташкил этилаётган Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантириш тўғрисида» 2000 йил 7 февралдаги ПФ–2535-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.
6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.