2-модда. Гаров реестри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Гаров реестри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг гаров реестри тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
гаров реестри — қарздорларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйган мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ҳамда қарздор ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишини таъминлаши билан боғлиқ бошқа талаблар ҳақидаги ёзувларни (бундан буён матнда ёзувлар деб юритилади) ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базаси;
кредитор — қарздордан ўзининг мажбуриятлари бажарилишини талаб қилиш, мажбуриятлар бажарилмаган ҳолларда эса — мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйилган қарздорнинг мол-мулки ҳисобига ўз талабларининг имтиёзли равишда қаноатлантирилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
қарздор — кредитор фойдасига мол-мулкни бериш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пулни тўлаш ёки бузилиши кредиторнинг мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида қарздор бериб қўйган мол-мулкка ундирувни қаратишга бўлган имтиёзли ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўладиган бошқа мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ ҳаракатни содир этиши шарт бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
фойдаланувчилар — гаров реестрини юритувчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида гаров реестрига ёзув киритиш ҳуқуқига эга бўлган кредитор, қарздор сифатида қатнашаётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек қонунга мувофиқ мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишни чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга бўлган тергов ҳамда суриштирув органлари, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари;
ягона рўйхатдан ўтказиш рақами — гаров реестрига киритилган ёзувга бериладиган алоҳида рўйхатдан ўтказиш рақами.
4-модда. Гаров реестрини юритиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Гаров реестрини юритиш ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлашни ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
Гаров реестрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида ташкил этиладиган гаров реестрини юритувчи ташкилот зиммасига юклатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сонли «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорининг 1 ва 2-бандлари.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Гаров реестрини юритувчи ташкилот:
мурожаат этган ҳар бир юридик ёки жисмоний шахс билан тузиладиган шартнома асосида ёзув киритиш учун гаров реестрига кириш, шунингдек ундан реал вақт режимида, шу жумладан Интернет ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестридан фойдаланиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатади;
мурожаат этган юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестрига ёзув киритиш оқибатларини тушунтиради;
гаров реестридаги ахборотни қарздор — солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки ёзувнинг ягона рўйхатдан ўтказиш рақами бўйича излаш имкониятини таъминлайди;
қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларини чеклаш (сервитут, мол-мулкни хатлаш, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш) тўғрисидаги;
қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларини тўлаш тўғрисидаги талаблар тўғрисидаги;
қарздорнинг таъминланган мажбурияти бажарилмаган тақдирда юзага келадиган бошқа талаблар тўғрисидаги ёзув киритилади.
9-модда. Гаров реестрига ёзув киритиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
Гаров реестрига ёзув киритиш фойдаланувчи томонидан электрон шаклда амалга оширилади.
Гаров реестрига киритилаётган ёзув қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак:
қарздор ва кредитор тўғрисидаги ахборот (солиқ тўловчининг идентификация рақами, жисмоний шахслар учун — фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахслар учун — номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли);
Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ киритилган ёзув уни киритиш вақти ва санаси кўрсатилган ҳамда унга ягона рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда автоматик равишда гаров реестрида қайд этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сонли қарори билан тасдиқланган «Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 13–18-бандлари.
Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, гаров реестрига ёзувни киритиш вақти ва санаси кредиторнинг қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган ҳолларда бошқа кредиторлар ва учинчи шахслардан олдин ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга, бошқа талабларни қаноатлантиришга бўлган навбатини, имтиёзли ҳуқуқини аниқлаш учун асос бўлади.
Гаров реестрига ёзув киритилганлиги учун ҳақ ундирилади, уни ундириш шартлари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сонли «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорининг 5-банди.
10-модда. Гаров реестрига ёзув киритиш шартлари
Кредитор сифатида қатнашаётган фойдаланувчи томонидан ёзув киритиш қарздорнинг розилиги билан амалга оширилади. Қарздорнинг розилиги қарздорнинг идентификация маълумотлари, шунингдек кредиторнинг қайси мол-мулкка ҳуқуқи бўлса, ўша мол-мулк кўрсатилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида ёки қоғозда расмийлаштирилади. Қарздорнинг ёзма розилиги гаров реестридан ёзув чиқариб ташлангунга қадар кредиторда сақланиши керак.
Қарздорнинг зиммасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзлар бўлган тақдирда, давлат солиқ ва божхона хизмати органлари қарздорнинг розилигисиз ёзув киритади.
Тергов ва суриштирув органлари қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларини чеклаш (мол-мулкни хатлаш, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш) тўғрисида ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилган тақдирда, қарздорнинг розилигисиз ёзув киритади.
Агар қарздор ёзувни нохолис ва ишончсиз деб ҳисобласа ва кредитор уни чиқариб ташлашни ёки ўзгартиришни рад этса, киритилган ёзувга доир эътирозлар қарздор сифатида қатнашаётган фойдаланувчи томонидан гаров реестрига киритилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Гаров реестридаги ёзувга ўзгартириш мазкур ёзувни киритган фойдаланувчи томонидан қарздорнинг мол-мулки алмаштирилган ёхуд мол-мулки таркибида ўзгаришлар бўлган ёки қарздорнинг ўзи алмаштирилган, шунингдек суд қарори қонуний кучга кирган ҳолларда киритилади.
Фойдаланувчи ёзувга ўзгартиришларни ўз вақтида киритиши шарт.
12-модда. Гаров реестридан ёзувни чиқариб ташлаш
Гаров реестридан ёзувни чиқариб ташлаш мазкур ёзувни киритган фойдаланувчи томонидан кредиторнинг қарздор мол-мулкига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинган, мажбуриятлар бажарилган тақдирда ва қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра амалга оширилади.
Гаров реестрини юритувчи ташкилот ёзувларни излаш натижалари бўйича электрон ҳужжат тарзида ёки қоғозда гаров реестридан кўчирма тақдим этиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сонли қарори билан тасдиқланган «Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 22-банди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Гаров реестридан кўчирма берилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ҳақ ундирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сонли «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорининг 5-банди.
14-модда. Гаров реестри ёзувларини сақлаш ва муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.02 Гаров]
Гаров реестри ёзувларини сақлаш ва муҳофаза қилиш гаров реестрини юритувчи ташкилот томонидан амалга оширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
18-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун 2014 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2013 йил 24 октябрдаги 208 (5882)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 23 октябрь,
ЎРҚ–356-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 570-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон; 18.04.2025 й., 03/25/1058/0355-сон)