1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Қарори
Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2512]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисида низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
1. Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ж. КАДИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 август,
17-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 17-сонли қарорига ИЛОВА
Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги
йўриқнома
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини (бундан буён матнда ёғ деб юритилади) етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларини узоқ муддат масъул сақлашга қабул қиладиган бошқа ташкилотлар учун мажбурийдир.
3. Ёғни етказиб бериш Қўмита, етказиб берувчи ташкилотлар ва масъул сақлашни амалга оширувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
4. Етказиб бериладиган ҳар бир ёғ партиясига мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса ёки уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхалари илова қилиниши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги 32-сонли (рўйхат рақами 2512-1, 06.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2512-1/0374-сон)
5. Узоқ муддат сақлаш учун кунгабоқар, пахта, соя, зиғир, кунжут, кокос, зайтун, хантал, кашнич, тунг, ер ёнғоқ ёғлари етказиб берилади. Мазкур ёғлар норматив ҳужжат талабларига тўлиқ жавоб бериши лозим.
III боб. Ёғни сақлаш участкаларига қўйиладиган талаблар
6. Ёғ махсус жиҳозланган ёғ сақлаш участкаларида сақланиши лозим. Ёғ сақлаш участкаларида резервуар парки, маҳсулот-насос бўлинмаси, тўкиш-қуйиш эстакадаси, ГЦС-100 м³ горизонтал цилиндрик сиғими (бундан буён матнда тозалаш идиши деб юритилади), технологик маҳсулот қувурлари ва тарозихона бўлиши лозим.
7. Ёғ сақланадиган жойларнинг технологик ва санитария жиҳозлари ёғни қабул қилиш ва бериб юбориш бўйича барча жараёнлар белгиланган муддатда бажарилишини, қабул қилиш, сақлаш ва бир жойдан бошқа жойга олиб қуйишда ёғнинг сифати ва миқдори тўлиқ сақланишини таъминлаши лозим.
Ёғни қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш вақтида ёғ йўқотилишининг олдини олиш учун мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган чоралар кўрилиши лозим.
8. Ёғ оғирлигини аниқлайдиган ўлчаш воситалари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган номенклатурага мувофиқ белгиланган муддатда метрология текширувидан ўтказилиши, қиёсланиши лозим.
9. Ёғ сақлаш участкалари учун резервуарлар парки коммуникацияси, маҳсулот-насос бўлинмаси, резервуарларга берилган рақамларни кўрсатган ҳолда эстакадалар, насослар, тозалаш идиши, тўкиш-қуйиш тиргаклари, пастки тўкиш қурилмаси, маҳсулот қувурлари ва задвижкаларнинг технологик харитаси ишлаб чиқилади.
10. Асбоб-ускунанинг ҳар бир элементига мой бўёқ билан технологик харитадаги унинг мос тартиб рақами ёзиб қўйилиши керак. Технологик харитада ёғ ҳаракати бўйлаб бажариладиган ҳар бир жараён учун очилиши керак бўлган барча задвижкаларнинг рақамлари кўрсатилади. Қабул қилишда ёғни цистернада, бериб юборишда резервуарда иситиш чизмасида ёғни иситиш бўйича барча жараёнлар тартиби ва кетма-кетлиги батафсил баён қилинади.
Коммуникацияларнинг технологик чизмаси, технологик харита ва ёғни иситиш чизмаси ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланиши ва сақлаш участкасининг тегишли йиғмажилдида сақланиши лозим. Коммуникацияларнинг технологик чизмаси насос бўлинмаси ва сақлаш участкасида осиб қўйилиши лозим.
11. Қуйилиш чегарасига қараб маҳсулот ҳажмини аниқлаш имкони бўлиши учун ҳар бир резервуар, тозалаш идишларига белгиланган тартибда калибрлаш жадвали тузилиши лозим. Уторли бурчаги даражасида ўлчаш ишлари олиб борилаётганда резервуардаги маҳсулот ҳажмини аниқ билиш учун резервуар остида ўлчаш люки қаршисида 500 х 500 мм ўлчамда горизонтал майдонча ўрнатилиши лозим. Калибрлаш жадвали тузилаётганда резервуар остидаги конус ҳажми инобатга олиниши ва ёғ ҳажмидан резервуар ичидаги ёғни иситиш ускунаси ҳажми чиқариб ташланиши лозим.
12. Резервуарлар калибрланаётганда, баландлик трафарети, яъни вертикал бўйича резервуар остидаги майдончадан ўлчаш люкининг тепа четигача бўлган масофа аниқланади.
Ҳар ой резервуар бўшаганда ва резервуардаги маҳсулот миқдори аниқланаётганда баландлик трафарети кўрсаткичи текширилади.
Баландлик трафарети кўрсаткичлари ва ёғ қуйилгандаги тепа чегара бўёқ билан гидравлик клапан корпуси ёки ёруғлик люки қопқоғига ёзиб қўйилиши лозим.
13. Калибрлаш жадвали асосида ёз мавсумида ёғ ҳажми кенгайишини инобатга олган ҳолда ёғнинг қанча миқдорда қуйилиши ҳисоблаб чиқарилади ва ёғни резервуарга қуйиш тепа чегараси аниқланади.
Калибрлаш жадвали бўйича резервуарга ёғни қуйиш меъёри бўйича резервуар максимал ҳажмининг ҳар 1 м3 га 0,9 тонна ёғ қуйилади.
Масалан, калибрлаш жадвали бўйича резервуар ҳажми конус ҳажми билан бирга 1066 м3 ни ташкил этади, демак, резервуарга: 1066 м³ × 0,9 т/м³ = 959,4 тонна ёғ қуйиш мумкин. Бунда, резервуарнинг цилиндрик қисмига ёғнинг ҳарорат таъсирида кенгайишини ва резервуар нотекис чўкиши мумкинлигини ҳисобга олиб охиригача қуйилмаган ёғ ҳажми 15-20 см ни ташкил этади.
14. Имкон бўлса, ёғ қуйиш жойининг атрофи тиканакли симли девор билан ўралади ва қўриқлаш сигнализацияси ўрнатилади. Маҳсулот-насос бўлинмасининг эшикларига замонавий автоматик қўриқлаш сигнализацияси датчиклари ўрнатилиши, датчиклар ташкилотнинг диспетчерлик пульти ва электромагнит ҳисоблагичга уланиши лозим.
15. Авария бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, ёғ сақлаш жойида максимал ҳажмли битта захира резервуар қолдирилади. Ёғ захира резервуарга қуйилишидан олдин туйнук люк очилади ҳамда резервуарнинг техник ва санитар ҳолати текширилади. Ёғ захира резервуарга қуйилгандан кейин бу тўғрисида далолатнома тузилади. Фойдаланиш жараёнида захира резервуарлар вақти-вақти билан алмаштириб турилади.
16. Ёнғин юзага келган тақдирда унинг оқибатларини бартараф этиш учун зарур асбоб-ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, кўчма насослар, труба, бочка ва бошқа идишлар тайёр туриши лозим. Захира асбоб-ускуналар резервуар паркида, насос бўлинмаси ва эстакада ёнида сақланиши лозим. Ҳар ой захира асбоб-ускуналарнинг бутунлиги текширилади, бу тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналига (Z-30-сонли шакл) тегишли ёзувлар киритилади. Турли авария ҳолатларига тайёр туриш ва тезкор чоралар кўриш учун ташкилотларда ҳар ой техника хавфсизлиги бўйича ўқув машқлари ўтказилиб турилади.
17. Резервуар парки, насос бўлинмаси ва эстакададаги барча задвижкалар, тозалаш идиши, жўмраклар, кранлар пломбаланган бўлиши ва ёпиқ ҳолда туриши лозим. Резервуар паркида қувурларнинг фланецли бириккан жойлари, задвижкалар, туйнук ва ёруғлик люкларининг болт билан бириккан жойларига, компенсаторларга тунукадан ёки брезент матодан ғилоф кийдириш ёки пломбалаш зарур.
18. Резервуар ёғ қуйишга тайёрланаётганда албатта унинг техник ва санитар ҳолати текширилиши лозим.
Резервуарнинг узоқ муддат сақлаш учун маҳсулот қуйишга тайёрлиги мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ Резервуарнинг ёғни қабул қилишга тайёрлигини белгиловчи далолатнома (Z-31-сонли шакл) билан расмийлаштирилади.
Ёғни қуйишдан икки кун олдин туйнук люк очилиши ва иккинчи бор резервуарнинг техник ва санитар ҳолати текширилиши, бу ҳақида олдин тузилган далолатномага тегишли ёзув киритилиши лозим.
19. Ёғни қабул қилиш ёки бериб юборишдан олдин ёғ сақлаш жойидаги барча иншоотлар, маҳсулот-насос бўлинмаси, эстакада, тозалаш идиши, қувурлар, вагон тарозилари, ёғни иситиш ускуналарининг техник ва санитар ҳолати ташкилот раҳбарияти томонидан ташкил этилган комиссия томонидан текширилиши лозим. Текширув натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади.
20. Ёғни сақлаш омборхоналарида қабул қилиш ва бериб юборишда ёғ оғирлигини аниқлаш учун вагон ва автомобиль тарозилари ўрнатилиши лозим.
Ёғ қуйилган цистерналарни тортишдан олдин вагон тарозиларининг техник ҳолати текширилиши керак. Тарози платформасига цистерналарни келтириш, уларни мустаҳкамлаш ва тортиш қоидаларига риоя қилиш лозим.
21. Ёғни қабул қилиш ва бериб юборишга масъул ходимлар ёғ сақлаш жойидаги объектлар қандай жойлашганини, қувурлар чизмасини, задвижкалар қаерда жойлашганини ва нима учун хизмат қилишини яхши билишлари лозим.
22. Камида бир ойда бир марта резервуар парки марзаларининг ёмғир қувуридаги қулфлаш мосламалари (ўзи ёпиладиган қопқоқлар, задвижкалар) ҳолати текширилиши лозим. Бунда марзалардаги сув қулфлаш мосламаси орқали фақат ходимлар назорати остида оқизилади.
IV боб. Ёғни транспортда ташиш
23. Ёғ темир йўл ва автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидалари талабларига мувофиқ ташилади.
24. Ёғ «Ўсимлик ёғи» деган ёзувли махсус янги темир йўл цистерналарида, шунингдек олдин фойдаланилган, ювилган ва яхшилаб буғланган, ёғ қуйиш учун тоза ҳолда берилган, ёт ҳидлар бўлмаган цистерналарда ташилади.
25. Ёғ қуйиш учун ажратилган темир йўл цистерналари ва автоцистерналар синчиклаб кўздан кечирилади. Цистерналарни кўздан кечираётганда цистернанинг қозони ва қопқоғининг ҳолати ва тозалигига, пастки тўкиш мосламаси, люк ишга яроқлилигига, люкни ёпиш ва пломбалаш мосламалари борлигига ва ишга яроқлилигига, цистерна қозони сатҳидаги белги ва ёзувлар ҳолатига алоҳида эътибор берилади.
Ёғни қуйиш учун қуйиш мосламаси, ички нарвони, қалпоқлари ва гайкалари ишга яроқсиз, қозони тешик, пломба уриш учун қопқоғида тешиклари бўлмаган, шунингдек резина қистирмаларсиз цистерналардан фойдаланиш ман этилади.
26. Яроқсиз цистернага қуйиш оқибатида ёғнинг айниши ёки сифати бузилиши учун жавобгарлик ёғни етказиб берувчи ташкилот зиммасига юклатилади.
27. Юк кўтариш қуввати 60 тонна ва ундан кўп бўлган цистерналарга ёғ устки сегмент чизиғигача қуйилади, юк кўтариш қуввати 60 тоннадан кам бўлган цистерналарга қопқоқ баландлигининг ярмигача, лекин цистернанинг юк кўтариш қувватидан оширмасдан қуйилади.
28. Ёғни етказиб бериш ва қабул қилиш шартнома асосида қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
29. Ёғ етказиб берилганда уни тўкишдан олдин цистернанинг ҳолати техник кўрикдан ўтказилиши, бурагич ва пломбалар борлиги, уларнинг ҳолати текширилиши, цистерналарнинг рақами юк хатларида кўрсатилган рақамларга мослиги текширилиши лозим. Цистерналарнинг техник ҳолати, пломбаларнинг борлиги ва яроқлилиги моддий жавобгар шахслар томонидан етказиб берувчи ташкилот вакиллари иштирокида текширилади.
30. Темир йўл цистерналарида келтирилган ёғ етказиб берувчи ташкилот вакили иштирокида вагон тарозисида тортилиши лозим.
Нетто оғирлик брутто оғирликдан идиш оғирлигини айириш орқали аниқланади. Идиш оғирлиги ёғ тўкиб олиниб, тўлиқ тозалангандан кейин бўш цистернани вагон тарозисида тортиш орқали аниқланади.
Цистерналарни вагон тарозида тортиш натижалари мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ Ёғни тортиш қайдномасига (Z-32-сонли шакл) қайд қилинади, ушбу қайднома мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ Ёғни қабул қилиш далолатномасини (Z-33-сонли шакл) тузиш учун асос бўлади.
31. Жўнатилган станцияда аниқланган ёғ массаси билан йўлда аниқланган ёки келиб тушган станцияда аниқланган масса ўртасидаги тафовут:
масса камомади — мазкур юк оғирлиги табиий йўқотиш нормасидан ва нетто массани аниқлаш натижаларидаги чегаравий тафовутдан ошмаса;
масса ортиқчалиги — масса неттони аниқлаш натижаларидаги чегаравий тафовутдан ошмаса, ёғ массаси тўғри деб топилади.
Юк оғирлигининг табиий йўқотиш нормаларини юкнинг нетто оғирлигидан келиб чиқиб ҳисоблаш ҳамда энг кўп учрайдиган ҳолатлар учун нетто оғирликни аниқлаш натижаларидаги чегаравий тафовут кўрсаткичлари мазкур Йўриқноманинг 6-иловасида келтирилган.
32. Ёғ камомади меъёрдан ошиб кетган тақдирда қабул қилувчи ташкилот бу ҳақда далолатнома тузиши ва шу далолатнома асосида темир йўл транспорти ташкилоти ва етказиб берувчи ташкилотга талабнома билдириши лозим.
33. Ёғнинг брутто оғирлиги аниқлангандан сўнг цистерна эстакадага ўтказилади, шу ерда комиссия етказиб берувчи ташкилотнинг вакили иштирокида люкни очади ва норматив ҳужжат талабларига мувофиқ мутаносибликни инобатга олган ҳолда цистернадаги ёғнинг устки, ўрта ва пастки қатламидан 1:3:1 нисбатда нуқтали намуна олади.
Нуқтали намуналар тоза идишга (сирланган) қуйилади, қўшиб юборилган намуналар яхшилаб аралаштирилади ва беш дона тоза, қуруқ шиша идишга қуйилади, шулардан тўрттаси низоли ҳолат учун намуна ҳисобланади, биттаси эса сифатини аниқлаш учун ташкилот лабораториясига ёки бошқа мустақил лабораторияга юборилади.
34. Ташкилот лабораторияси мудири норматив ҳужжатларга мувофиқ ёғнинг сифатини органолептик (мазаси, ҳиди, ранги) текширувдан ўтказади ва лаборатория таҳлилларини амалга оширади ҳамда олинган маълумотларни етказиб берувчи ташкилотнинг маҳсулот сифати тўғрисидаги ҳужжатларида кўрсатилган кўрсаткичлар ва норматив ҳужжатлардаги меъёрлар билан таққослайди. Шундан сўнг, лаборатория мудири ёғни цистернадан тўкиб олишга рухсат беради. Сақлаш участкасида юритиладиган ишчи журналига ёғни тўкиб олишга рухсат берилган сана, цистерна ва юк хати рақами, маҳсулот номи, унинг нави, цистернадаги ёғ тўкиб олиниши керак бўлган резервуар рақами киритилади ва лаборатория мудири ҳамда сақлаш участкаси бошлиғи томонидан имзоланади .
35. Ёғни тўкиб олишдан олдин цистерна иккала томондан тормоз бошмоғи билан маҳкамланиши лозим.
Ёғ цистернадан пастки тўкиш мосламалари ёрдамида тўкиб олинади. Бунда пастки тўкиш мосламаларининг цистернага ишончли ва герметик тарзда уланганига алоҳида эътибор бериш керак. Пастки тўкиш мосламаси носоз бўлса ёки ёғ пастки тўкиш мосламаси бўлмаган цистернада келтирилса, устки тўкиш мосламасидан фойдаланилади.
36. Тўкиш-қуйиш жараёнларини олиб боришда ёғнинг ҳаво ёғинлари билан ифлосланишига йўл қўймаслик мақсадида цистерна оғзини брезент ғилоф билан ёпиш лозим. Тўкиш-қуйиш жараёни вақтида тўкиш-қуйиш гофро-шлангининг оғзига ғилоф кийдириб қўйиш лозим.
37. Ёғни цистернадан муайян резервуарга қуйиш учун ҳар бир қувур тури учун алоҳида тасдиқланган технологик харитага қатъий риоя қилиш лозим.
Маҳсулот-насос бўлинмасида юритиладиган ишчи журналга қуйидаги маълумотлар киритилиши лозим: ёғ келиб тушган сана, жараён номи, цистерналари, резервуарлар, қувурлар, очилиши керак бўлган қулфлар рақамлари, ёғ цистернадан резервуаргача етиб келгунча жойлашган қулфларни очган ва ёпган сақлаш участкаси бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари ва ижрочиларнинг имзолари.
Йилнинг совуқ фаслида келган цистерналардаги қотиб қолган ёғни тўкиб олиш учун уни тасдиқланган иситиш чизмаси бўйича суюқ ҳолга келгунча иситиш зарур.
Тўкиб олишни тезлатиш учун цистернадаги ёғни худди шу турдаги 60 °С гача иситилган маҳсулот билан ювиб тушириш тавсия этилади.
41. Ёғ қуйилаётганда резервуар тошиб кетмаслиги учун резервуарни тўлдириш учун маҳсулот белгиланган чизиққача қуйилишини диққат билан кузатиб туриш лозим.
42. Моддий жавобгар шахслар томонидан мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китоби (Z-25-сонли шакл) юритилади. Унда ҳар бир резервуар ва тозалаш идишига алоҳида шахсий варақ очилади.
43. Иш куни бошланганда ёғни цистернадан резервуарга тўкиб олишдан олдин ёғ қуйиш баландлиги даражаси, яъни резервуар тубидаги майдончадан ёғ сатҳигача бўлган масофа миллиметрда аниқланади. Маҳсулот цистернадан тўкиб олинганидан сўнг иш кунининг охирида резервуарга ёғ қандай баландликкача қуйилгани яна бир бор аниқланади ва бу маълумотлар китобда қайд этилиши лозим.
44. Ҳар бир цистернадан қабул қилиб олинган ёғ миқдори қабул қилиш далолатномаси асосида Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китоби (Z-25-сонли шакл)даги резервуарнинг шахсий варағида қайд қилинади.
45. Резервуардаги ёғнинг миқдори қабул қилиш вақтида резервуар бутунлай тўлганидан кейин, шунингдек сақлаш жараёнида бир ойда бир марта калибрлаш жадвали бўйича аниқланади.
46. Ўлчаш натижаларига кўра мавжуд ёғ миқдори мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ Резервуарни ўлчаш натижалари тўғрисида далолатнома (Z-34-сонли шакл) билан расмийлаштирилади.
47. Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобидаги резервуарнинг шахсий варағига ёғнинг ўлчаш пайтидаги ҳарорати, 20 ºС даги зичлиги, резервуарни тўлдириш меъёри (тоннада), резервуар тубининг нотекислиги, корпуси оғиши, энг юқори тўлдириш чизиғи, ёғнинг тури ва нави ёзилади.
Ҳар тўлдиришдан кейин резервуар туби нотекислигини ва корпуси оғишини инобатга олган ҳолда таъмирланиши зарур, олинган маълумотлар Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобига киритилади.
48. Ёғни қабул қилиш тугагандан сўнг насос билан резервуар орасидаги қувур ичидаги ёғни навига қараб тозалаш идишига тўкиш зарур. Тўлиб боргани сари тозалаш идишидаги ёғ сақлаш учун резурвуарга тортиб олинади, ёғнинг миқдори Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобидаги шахсий вараққа ёзиб қўйилади.
49. Турли ёғларнинг аралашиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар бир резервуар паркида қўшимча ёғ тозалаш идиши бўлиши лозим. Бу сиғимга маҳсулот-насос бўлинмаси билан резевуарлар орасидаги қувурлар ичида қолган ёғлар солинади. Тўлиб борган сари тозалаш идишидаги тозаланган ёғлар резервуарга тортиб олинади. Ўлчаш натижаларида тозалаш идиши тубида аниқланган қайтмас чўкма ҳам ҳисобга киритилиши лозим.
Резервуарларнинг санитар ҳолатини комиссия назоратидан ўтказиш пайтида қўшимча ёғ тозалаш идишининг санитария ҳолати ҳам текширилади. Тозалаш идиши ҳар 2 йилда тозалаб турилиши шарт.
50. Ташкилотга сифат кўрсаткичларига номувофиқ бўлган ёғ келтирилган тақдирда, у қабул қилинмайди ва етказиб берувчи ташкилотнинг вакили иштирокида икки нусхада яроқсизга чиқариш далолатномаси тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси етказиб берувчи ташкилотнинг вакилига топширилади.
51. Яроқсиз деб топилган ёғ етказиб берувчи ташкилотга қайтарилиши керак. Яроқсиз ёғни қайтариш бўйича қилинган барча харажатлар шартномага мувофиқ етказиб берувчи ташкилот зиммасига тушади.
52. Ташиш ва тортиб олиш вақтидаги ёғнинг табиий йўқотишлари ҳисобдан чиқарилади.
53. Қабул қилиш ёки бериб юбориш вақтида цистернадан намуналар олишда мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ Цистерналардан намуна олиш далолатномаси (Z-35-сонли шакл) расмийлаштирилади.
54. Низоли ҳолат учун намуна солинган шиша идишлар оғзи тиқин билан бекитилиши, тиқин усти пергамент ёки қалин мато билан ёки полиэтилен билан қопланиши ҳамда пишиқ ип билан боғланиб, елимланиши лозим.
намуна олган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;
норматив ҳужжат номи.
55. Низоли ҳолат учун намуналарни сақлаш жойидан олиш ва уларни резервуарга қуйишда мазкур Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ Низоли ҳолат учун намуналарни сақлашни бекор қилиш ҳақида далолатнома (Z-36-сонли шакл) тузилади. Барча низоли ҳолат учун намуналар мазкур Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш китобига (Z-37-сонли шакл) қайд қилинади.
56. Низоли ҳолат учун намуналарни лабораторияга топшириш ва ёғ сақлаш жойига қайтариш юк хати асосида амалга оширилади.
57. Низоли ҳолат учун намуналар лабораториядаги махсус жавонларда лаборатория пломбаси билан сақланади.
Намуналар қуруқ, салқин ва қоронғи жойда 30 кун давомида ёки маҳсулот сифатини баҳолашда низолар юзага келган бўлса, якуний қарор қабул қилингунга қадар сақланади.
VI боб. Ёғни сақлаш, сифатини назорат қилиш ва сақлаш муддатлари
58. Ёғнинг гидролитик парчаланиши ва ҳаводаги кислороддан оксидланиши оқибатида сифати пасайишининг олдини олиш учун ёғни қабул қилишдан олдин резервуар эски ёғ қолдиқларидан, айниқса оксидланиш маҳсулидан, чўкиндилардан бутунлай тозаланиши, резервуар буткул герметик ҳолга келтирилиши (ҳаво алмашинишини камайтириш учун), резервуар ҳаво олиш клапанлари билан таъминланиши, резервуарни максимал даражада тўлдириш, сақлаш жараёнида ёғнинг сифат кўрсаткичларининг ўзгариш суръати диққат билан назорат қилиниши лозим.
59. Ёғни сақлаш жараёнида унинг сифатини доимий равишда текшириб туриш, сақлаш шартлари ва муддатларига риоя қилиш лозим.
60. Ҳар чоракда ҳар бир резервуардаги ёғнинг органолептик кўрсаткичларини (таъми, ҳиди, ранги, тиниқлиги) текшириш ва лаборатория таҳлилини ўтказиш орқали ёғнинг физикавий-кимёвий кўрсаткичлари — кислота сони, таркибидаги намлик ва учувчан моддаларини кузатиб бориш лозим. Ҳарорат минусга тушиб, ёғ қотиб қолганда унинг сифати текширилмайди. Резервуардан намуна олиш мазкур Йўриқноманинг 33-бандига мувофиқ амалга оширилади.
61. Навбатдаги сифат текшируви ёғнинг сифати норматив ҳужжат талабларига жавоб беришини кўрсатса ва шу билан бирга кислота сони ошгани (норматив ҳужжатлардаги меъёрлар доирасида бўлса-да) ва бошқа кўрсаткичлар ўзгаргани аниқланса, мазкур резервуардаги ёғ алоҳида назорат остига олинади ва тегишли қарор қабул қилингандан сўнг биринчи навбатда бериб юборилади.
62. Сақлаш даврида сиғимларнинг техник ҳолатини диққат билан назорат қилиш, резервуарлар туби ва корпусидаги ингичка жойларни, задвижка ва қувурлардаги фланецли уланиш жойларини, ёғнинг бир резервуардан иккинчисига зич ёпилмаган задвижкалар орқали оқиб ўтишини диққат билан назорат қилиш, эҳтимолдаги авария оқибатларини бартараф этиш ва ёғни йиғиб олишга тайёрлаш лозим.
63. Сақлаш жараёнида ёғ миқдори сақланишини назорат қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
сақлаш участкаси бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан — икки марта смена боши ва охирида;
муҳандис-механик томонидан — камида бир ойда икки марта;
раҳбар (раҳбар ўринбосари) ёки бош муҳандис томонидан — камида бир ойда икки марта.
64. Бир кунда бир марта ўлчаш люкининг тепа четидан ёғ сатҳигача 1 мм. аниқликда маҳсулотни қуйиш баландлиги, резервуар тубидаги назорат трубкаси орқали ёғ оқаётганини аниқлаш натижалари, топилган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар сақлаш участкасида юритиладиган Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналида (Z-30-сонли шакл) қайд этилиши лозим.
65. Қишда ҳарорат кескин ўзгариб турадиган пайтда, шунингдек баҳорда қор эрийдиган пайтда резервуар, қувур, задвижка, насосларнинг техник ҳолати суткада мунтазам назорат қилиб борилади.
66. Ёғ сақлаш жойини айланиб чиқиш тартиби ташкилот раҳбарияти томонидан белгиланади. Ёғ сақлаш жойида айланиб чиқишни қайд қилиш журнали юритилади, унга қуйидаги маълумотлар киритилади: айланиб чиқиш куни, бошланган ва тугаган вақт, ташқаридаги ҳаво ҳарорати, айланиб чиқишда иштирок этган шахснинг имзоси.
67. Моддий жавобгар шахслар томонидан лаборатория ва бухгалтерия ходимлари иштирокида ойига бир марта ойнинг биринчи куни ҳолатига резервуарлар ва бошқа идишларда ёғ борлиги устидан назорат амалга оширилади. Резервуарлар ва тозалаш идишларидаги ёғни ўлчаш натижалари Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобининг (Z-25-сон шакл) тегишли графаларида акс эттирилади. Ёғ қотиб турган пайтда ўлчаш ишлари ўтказилмайди.
68. Ёғнинг ҳисоб-китоби мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ Резервуарни ўлчаш натижалари тўғрисидаги далолатнома (Z-34-сонли шакл) билан расмийлаштирилади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.
69. Резервуарга қуйиш вақтида аниқланган ёғ миқдори ва назорат текшируви натижасида олинган маълумотлар қиёсланганда ўлчаш вақтида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликдан (резервуардаги ёғнинг ± 0,2% миқдорида) ошадиган тафовут аниқланса, барча резервуар ва тозалаш идишларидаги ёғ миқдори такроран ўлчаб чиқилиши ва тафовут сабаби аниқланиши лозим.
70. Ўлчаш пайтида йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик (± 0,2%) чегарасида аниқланган, шунингдек бу хатоликдан ошадиган ортиқчалик ва камомадлар Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобининг (Z-25-сонли шакл) 10 ва 11-графаларида қайд қилинади, бухгалтерия ва омборхона ҳисобида бу маълумотлар акс эттирилмайди.
71. Сақлаш жараёнида ёғни насос билан тортиб олиш ман этилади. Айрим ҳолларда (авария ва ёнғин) ташкилот раҳбарига (унинг ўринбосарига) наряд асосида ёғни захирадаги резервуарга насос билан тортиб олиш ҳуқуқи берилади. Ушбу жараёнлар Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобида (Z-25-сонли шакл) рўйхатга олиниб, Резервуарлар ва маҳсулот қувурларининг техник ҳолатини ҳисобга олиш журналига (Z-30-сонли шакл) қайд қилинади.
72. Ишлаб чиқариш зарурати юзага келган тақдирда фақат Қўмитанинг рухсати билангина ёғни бир резервуардан иккинчисига кўчириш мумкин, бунинг учун жараёнлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Ёғни бошқа резервуарга кўчириш сабаби бир сутка муддат ичида Қўмитага маълум қилинади.
73. Ёғни сақлаш бўйича қуйидаги муддатлар белгиланган:
барча турдаги тозаланган ёғлар учун — 1 йил;
олий ва биринчи нав тозаланмаган ва гидратланган кунгабоқар ёғи учун — 2 йил.
Ёғ иссиқликдан ҳимояланган ва чуқурда жойлашган резервуарларда сақланадиган бўлса, сақлаш муддатлари ёғнинг тури ва навига қараб бир йилга ошади.
Ёғни сақлаш муддати ёғ ишлаб чиқарилган чоракдан бошлаб ҳисобланади.
74. Узоқ муддат сақлаш учун топширилган ёғ сақлаш муддати тугашига 2 ой қолганда янгисига алмаштирилади.
Лаборатория таҳлили натижалари ёғнинг сифат кўрсаткичлари ёмонлашгани ва мазкур маҳсулот учун норматив ҳужжатларда кўрсатилган меъёрнинг чегаравий қийматига етганини кўрсатса, ёғ белгиланган сақлаш муддатидан олдин янгисига алмаштирилади.
VII боб. Ёғни бериб юбориш
75. Ёғни бериб юбориш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида биринчи навбатда сифат ҳолатини ва ишлаб чиқариш муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
76. Лаборатория мудири ёғларни резервуарлардан чиқариб олишдан 10 кун аввал намуна олиш мосламаси ёрдамида резервуардан 5 та намуна олади, шу жумладан: пастки, ўрта ва тепа қатламдан 1:3:1 нисбатда. Бунда ёғнинг ҳарорати 0,5 °С гача бўлган аниқлик билан намуна олиш мосламасида аниқланади, сўнг барча намуналар битта идишга қуйилади, аралаштирилгандан кейин лаборатория синовларини ўтказиш учун олдиндан ювилган битта шиша идишга 500 см³ ёғ қуйилади.
Лабораторияда ёғнинг органолептик кўрсаткичлари ва таҳлил ўтказиш йўли билан унинг физикавий-кимёвий кўрсаткичлари: кислота сони, намлиги ва учувчан моддалар, ёғга алоқаси бўлмаган аралашмалар, таркибида фосфор бўлган моддалар ва ёғ зичлиги аниқланади.
77. Ёғни қуйиш учун ажратилган темир йўл цистерналари ва автоцистерналар лаборатория ва сақлаш участкаси ходимлари томонидан синчиклаб кўздан кечирилади. Бунда цистернадаги пастки тўкиш мосламасининг техник ҳолатини диққат билан текшириш лозим.
78. Ёғ цистернага қуйилаётганда сақлаш участкаси ходимларидан бири цистерна тўлишини кузатиб туради, бошқаси насосни ўчириш мосламаси ёнида туради. Бунда цистернани белгиланган баландликкача тўлдириш якуний босқичга етганда ёғни меъёрдан ортиқ қуйиб юборилишига йўл қўймасликка алоҳида эътибор бериш лозим. Резервуардан ёғ тўкиб олинаётганда ўлчаш люки очиқ туради.
79. Лаборатория томонидан ҳар бир цистернадаги ёғ учун мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиологик хулосасининг тасдиқланган нусхалари берилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги 32-сонли (рўйхат рақами 2512-1, 06.12.2017 й.) қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2512-1/0374-сон)
80. Ёғ цистернага қуйилиб, мазкур Йўриқноманинг 33-бандига мувофиқ намуналар олингандан сўнг, қопқоқ люкига резина қистирма қўйиш, люк қопқоғини зич ёпиш ва симли бурагични ўраб қўйиш ҳамда цистернани пломбалаш лозим.
81. Ёғ битта резервуардан қуйиб жўнатилади. Битта резервуардаги ёғ тўлиқ бериб юборилмасдан иккинчи резервуардаги ёғни қуйиб жўнатиш ман этилади.
82. Резервуар бўшагандан сўнг хавфсизлик техникаси, ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этган ҳолда уни ёғ қолдиқларидан яхшилаб тозалаш лозим. 5–10 кун ўтгандан кейин ёғ қолдиқларини тозалаш қайтарилади. Тозаланган резервуардаги барча люк ва задвижкалар ёпилиши ва пломбаланиши лозим.
83. Ёғ резервуардан тўкиб олингандан сўнг, насос ёрдамида ёғни бошқа идишга қуйишдаги табиий йўқотиш ҳисоблаб чиқилиши лозим. Ушбу ҳисоб-китоб асосида ҳар бир резервуар бўйича мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ Резервуарни тозалашдаги инвентаризация натижалари тўғрисида далолатнома (Z-38-сонли шакл) икки нусхада расмийлаштирилади ва уч кун ичида Қўмитага унинг бир нусхаси юборилади. Ёғни бошқа сиғимга қуйишдаги табиий йўқотишни ҳисобдан чиқаришга ҳар бир резервуар бўшатилгандан сўнг тозалаш далолатномаси тузиш орқали йўл қўйилади. Тозалаш далолатномаси тасдиқлангандан кейин табиий йўқотиш нормалари ва қуйиш жараёнидаги амалдаги табиий йўқотишга асосланиб ёғ камомади ҳисобдан чиқарилади.
84. Резервуарни тозалашдаги инвентаризация натижалари тўғрисида далолатнома тузилишидан олдин резервуар қайта тўлдириладиган бўлса, ёғ камомади мазкур резервуарнинг Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китобининг (Z-25-сонли шакл) шахсий варағида ҳисобда туришда давом этади.
85. Агар ёғ бериб юборилаётганда айрим резервуарларда ортиқча ёғ миқдори аниқланса, тозалаш далолатномаси бўйича улар кирим қилиниши, наряд бўйича бериб юборилиши, Маҳсулотлар мавжудлиги, ҳаракати ва ўлчовлари китоби (Z-25-сонли шакл) бўйича чиқим қилиниши лозим.
Жамлама далолатнома тузилаётганда айрим резервуарларда аниқланган камомад бошқа резервуарларда топилиб, кирим қилинган ортиқча ёғ ва қуйиш жараёнидаги табиий йўқотиш нормалари билан ёпилади.
VIII боб. Якуний қоида
86. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 23 август
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КУРБАНОВ
2013 йил 23 август
Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси А. САЛИМОВ
2013 йил 23 август
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
2013 йил 23 август
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
2013 йил 23 август
Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш вақтида ёғ йўқотилишининг олдини олиш чоралари
Ёғ йўқотилишига олиб келувчи ҳолатлар
Олдини олиш усуллари
Қабул қилиш ва бериб юбориш пайтида
Резервуарни тўлдириб юбориш.
Ҳар бир резервуар тури учун тўлдириш жадвали тузилади. Ёғни цистернадан тортиб олишдан олдин резервуарга ёғ қай даражагача қуйилиши калибрлаш жадвали бўйича ўлчанади, мазкур резервуарга қанча миқдорда ёғ қуйиш мумкинлиги аниқланади. Резервуар тўлгунча қўшимча ёғ қуйилаётганда резервуар тўлиши диққат билан кузатиб турилади.
Носозликни бартараф этиш учун кўрилган чоралар ва бартараф этилган сана. Масъул шахс имзоси
Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
(Z-31-сонли шакл)
Резервуарнинг ёғни қабул қилишга тайёрлигини белгиловчи ДАЛОЛАТНОМА
20__ й. «__» ______________
Ташкилот «________________»
Комиссия қуйидаги таркибда: бош муҳандис __________________________ (раис), сақлаш участкаси бошлиғи ____________________, лаборатория мудири ___________________ «____»-сонли резервуар ва унга уланган қувурларнинг ёғни қабул қилишга тайёрлигини текширди ва қуйидагиларни аниқлади:
1. Резервуар деворлари ва туби тозаланган, санитар ҳолати ______________________________________________________________________________
2. Резервуарлар ва маҳсулот қувурининг техник ҳолати _____________________________________________________________________________
Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
(Z-33-сон шакл)
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ташкилот раҳбари
___________________
20__ й. «___» __________
ЁҒНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ _____________
Маҳсулот номи __________ 20__ й. «___» _________ қабул қилиш вақти _________________ дан ___________________ гача
Маҳсулотни қабул қилиш резервуари рақами ______________________. Юклаб юбориш станцияси _______________________
Етказиб берувчи ташкилот ___________ Етказиб берувчи ташкилот банк ҳисобварағи ______________ дан 20_ й. «__» _______
Шартнома рақами ____________________________ 20__ й. «___» _________________ дан
Т\р
Юк хати рақами
Цистернаси рақами
Цистерна тури
Етказиб берувчи ташкилот маълумоти
зичлиги 20 С
маҳсулот оғирлиги кг да
Z-33-сонли шаклнинг давоми
Қабул қилишда аниқланган кўрсаткичлар
Қабул қилиш натижалари
Қўшимчалар
қуйиш см да
ҳажми л да
ҳарорат С да
амалдаги зичлик
маҳсулот оғирлиги кг да
ортиқчаси кг дан
камомад кг да
йўлда юзага келган табиий йўқотиш кг
юзага келган камомад
ЖАМИ__________________________________
_________________________________
Тонна нархи, сўм__________________________
_________________________________
Сумма, сўм ______________________________
_________________________________
Маҳсулотнинг назорат текширувлар бўйича қабул қилиш, сифат кўрсаткичлари Oʼz DSt ва ГОСТ талабларига мос_____________
Қўшимча маълумотлар
Сақлаш участкаси бошлиғи (ўринбосари)
________________
_________________
Қабул қилишда иштирок этганлар:
Лаборатория мудири
________________
_________________
Вакил
________________
_________________
Далолатномани бош ҳисобчи текширди
________________
_________________
Биринчи гуруҳга ўсимлик ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
Ёғнинг табиий йўқотиш нормалари
Темир йўл цистернаси орқали ташилганда ўсимлик ёғининг табиий йўқотиш нормаси: юк оғирлигига нисбатан — 0,02 фоиз.
Қуйилганда ёғнинг табиий йўқотиш нормалари:
цистернадан резервуарга юк оғирлигига нисбатан — 0,0095 фоиз.
резервуардан цистернага юк оғирлигига нисбатан — 0,0095 фоиз.
Энг кўп учрайдиган ҳолатлар учун нетто оғирликни аниқлаш натижаларидаги чегаравий тафовут кўрсаткичлари (ўлчаш усуллари ва воситалари бир хил бўлганда)
______________________Oz DSt, ГОСТ га мувофиқ __________________-сонли цистернадан
______кг. миқдорда ўртача намуна олинди,
____________________________________________тоза ва қуруқ
(шиша идишлар сони ва ҳажми)
шиша идишларига қуйилди, ташкилот лабораториясининг Низоли ҳолат учун намуналарни рўйхатга олиш китобига _____________ рақами остида қайд этилди.
Намуна солинган шиша идишлар______________________ тиқин билан зич ёпилди,
(қандай тиқин)
шиша идишларга этикетка ёпиштирилган, тиқинлар____________________________ билан
(нима билан ўралгани кўрсатилсин)
ўралган ва __________________ ташкилоти муҳри билан муҳрланган, низоли ҳолат учун таҳлил ўтказиш эҳтимолини кўзлаб, ______________________ташкилоти лабораториясига сақлаш учун топширилган.
4. Далолатномани «Ўздавзахира» қўмитасининг 1-бошқармаси бошлиғи ва бош ҳисобчиси томонидан текширилиши ________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________