toggle_night_mode
Ҳужжат 01.05.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 24 октябрдаги 478-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг раиси Х.М. Мирзахидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 октябрь,
268-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 2 октябрдаги 268-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2018 й., 09/18/318/1108-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 4-модда) билан тасдиқланган Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низомда:
а) 1-банддаги, 2-банднинг бешинчи хатбошидаги «Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан» сўзлари «2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банддаги «Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб аталади)» сўзлари «2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банддаги «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 22-банддаги, 28-банднинг биринчи хатбошидаги «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 26 ва 37-бандлардаги «Мувофиқлаштирувчи кенгашга» сўзлари «Республика комиссиясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» устунининг 5 ва 6-босқичларидаги «Мувофиқлаштирувчи кенгашга» сўзлари тегишли равишда «Республика комиссиясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъуллар» устунининг 5 ва 6-босқичларидаги «Мувофиқлаштирувчи кенгаш» сўзлари «Республика комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 90-сон қарори билан тасдиқланган «2013 йил учун олдиндан келишилган ҳамда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари билан ишлаб чиқилаётган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхатининг 91-бандидаги «Ижро этувчи агентлик» устунида:
«Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ўзинфоком» агентлиги» сўзлари «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 40-сон, 528-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2018 й., 09/18/318/1108-сон)