Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Қарори
Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 3 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2514]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 4 июндаги 36-қ/қ-сон ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 16 майдаги 367-сонли ««Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2514-1, 10.06.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 280-модда) мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
1. Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2008 йил 29 декабрдаги 6 ва 62-сон «Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1893, 2009 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 56-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси Ш. САЛИХОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 4 сентябрь,
5-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2013 йил 4 сентябрь,
46-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлигининг 2013 йил 4 сентябрдаги 5 ва 46-сон қарорига ИЛОВА
Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ–916-сонли «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 280-модда) мувофиқ ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида (бундан кейинги ўринларда Ярмарка деб юритилади) тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг (бундан кейинги ўринларда келишувлар деб юритилади) амалга оширилишини мониторинг (бундан кейинги ўринларда мониторинг деб юритилади) қилиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (бундан кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ҳамда тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари бўлган идоралар (бундан кейинги ўринларда вазирлик ва идоралар деб юритилади) билан ҳамкорликда ташкил этиладиган Ишчи гуруҳ томонидан Ярмаркада тузиладиган келишувларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилади.
2. Ишчи гуруҳ таркиби вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Қўмитанинг қарори билан тасдиқланади.
3. Мониторинг объекти — Ярмарка доирасида тузилган келишувлар ҳисобланади.
II. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари
4. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ярмаркада иштирок этаётган инновацион ғоялар, лойиҳалар ва технологиялар (бундан кейинги ўринларда инновацион ишланмалар деб юритилади) бўйича маълумотлар банкини шакллантириш;
давлат ва хўжалик бошқарув органларига келишувларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлашда кўмаклашиш;
инновацион ишланмаларни амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
инновация жараёнларини такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш.
III. Инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар банкини шакллантириш
5. Вазирлик ва идоралар ҳар йили февраль ойида ўз йўналишларига мувофиқ ҳолда Ярмаркада иштирок этадиган инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар банкини шакллантириб боради.
Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан шуғулланадиган мустақил идора ва ташкилотлар (бундан кейинги ўринларда бошқа ташкилотлар деб юритилади) ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Ярмаркада иштирок этувчи инновацион ишланмалар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 10 февралга қадар Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
6. Ҳар йили 1 мартга қадар Ишчи гуруҳ томонидан Ярмаркада иштирок этувчи инновацион ишланмалар бўйича маълумотлар банки шакллантирилади.
IV. Мониторинг ўтказиш механизми
7. Вазирлик ва идоралар, ўз идоралари доирасида тузилган келишувларнинг амалиёти бўйича мониторинг ўтказадилар ва йиғма маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳар чоракнинг охирги ойи охирги санасига қадар Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
Бошқа ташкилотлар ҳам келишувлар бўйича маълумотларни ушбу муддатда Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
8. Ишчи гуруҳ Ярмарка доирасида тузилган келишувларни рўйхатга олади, иқтисодиёт тармоқлари, ижрочилар ва буюртмачилар бўйича таҳлилий маълумотномаларни тайёрлайди.
Вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар тармоқ графиги бўйича маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Ярмарка ўтказилгандан сўнг келгуси чоракнинг биринчи ойи биринчи санасига қадар Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
V. Мониторинг бўйича маълумотларни тақдим этиш
9. Мониторинг қуйидаги тартибда амалга оширилади:
буюртмачилар томонидан келишувларнинг бажарилаётганлиги, келишувларни амалга ошириш борасида бажарилиши лозим бўлган ишлар мажмуи режа бўйича амалга ошаётганлиги таҳлил қилиб борилади;
буюртмачилар томонидан молиялаштириш ўз вақтида амалга оширилаётганлиги ва ижрочиларнинг маблағлардан самарали фойдаланаётганликлари таҳлил қилинади;
вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилган мониторинг якунлари таҳлил қилинади.
10. Ишчи гуруҳ томонидан мониторинг натижалари бўйича қуйидаги маълумотлар тайёрланади:
Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри бўйича таҳлилий маълумотлар;
инновацион ишланмаларнинг ташаббускорлари томонидан тақдим этиладиган, тармоқ графиклари ва келишувлар бажарилиши ҳақида таҳлилий маълумотлар;
инновацион ишланмаларни амалга ошириш ишлари ҳақида умумлаштирилган статистик маълумотлар;
инновацион ишланмаларнинг ўз вақтида молиялаштирилаётганлиги ҳақидаги маълумотлар.
VI. Мониторинг натижаларини кўриб чиқиш
11. Ишчи гуруҳ ҳар чорак якуни бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида келишувларнинг амалга оширилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри бўйича умумлаштирилган таҳлилий маълумотларни тайёрлайди.
мавжуд инновацион ишланмаларнинг амалга оширилиши босқичларини ўрганиб боради, юзага келаётган тўсиқларни аниқлайди, қабул қилинган қарорларнинг самарадорлигини таҳлил қилади;
инновация жараёнининг самарадорлигини ошириш йўлида тегишли қарорларни тайёрлаш борасида ишларни ташкил қилади;
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда келишувларнинг амалга оширилиши йўлидаги мавжуд муаммоларни ечиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
13. Қўмита ҳар чоракдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар мониторинг натижалари бўйича маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ–916-сон қарори билан тузилган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасини юқори даражада ўтказиш ишларини Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳга тақдим этади.
VII. Якуний қоида
14. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
2013 йил 3 сентябрь
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТУРАЕВ
2013 йил 3 сентябрь
Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида иштирок этувчи инновацион ишланмалар тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
Тўлдириш учун шакл
Формат: Word ҳужжати, шрифт
Times New Roman, шрифт ҳажми 12 pt.
I. Саноат, II. Қишлоқ хўжалиги, III. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, IV. Ахборот технологиялари, V. Фан ва таълим – кераклиси қолдирилсин.
1. Инновацион ишланма номи.
Инновацион ишланма номи берилаётган таклифнинг моҳиятини ифодалаши ҳамда 10 та сўздан ортмаслиги керак.
Масалан:
«Полимерлар ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш ва синаш» эмас, балки «Полимерлар ишлаб чиқаришнинг янги технологияси»
2. Қисқача мазмуни (0,5 бетдан ошмасин):
Қисқача тафсифи (ноу-хау очиб берилмаслиги керак)
Таклиф этилаётган инновацион ишланма қандай муаммони ҳал этади (энергия ва ресурс тежамкорлик имконияти, саноатда хавфсизлик ва ишончлиликни (шу жумладан экологик) таъминлаш саноатни модернизациялаш)
Асосий афзалликлари (аналоглар билан таққослаш).
Инновацион ишланманинг хом ашё билан таъминланганлиги.
Кутилаётган натижалар: маҳаллий бозор учун янги маҳсулот чиқариш, импорт ўрнини босиш ёки илмий ҳажмдор маҳсулот экспорт қилишни ташкил этиш.
3. Қўлланиш соҳалари:
Инновацион ишланма натижаларини қўлланиш мумкин бўлган тармоқ, корхона, минтақа ва бошқалар.
Тайёрлик даражаси: лаборатория, тажриба-саноат синовлари натижалари ҳақида маълумот, маҳсулот намуналарининг мавжудлиги, инновацион ишланмани тижорат асосида жорий этиш имкониятлари.
4. Интеллектуал мулк объектининг ҳуқуқий ҳимояланиш даражаси.
5. Қўшимча молиялаштиришга эҳтиёж: умумий молиявий ҳажми, қандай мақсадлар ва амалга ошириш муддатлари учун сарфланиши илмий-тадқиқот ишлари, технологик асбоб-ускуналар ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича алоҳида кўрсатилади.
Масалан:
Молиялаштиришга бўлган эҳтиёж 200 млн.сўм, ундан намуна яратиш учун 20 млн. сўм - 1 йилга, 120 млн сўм асбоб, ускуна олиш учун, ҚМИ га - 60 млн. сўм.
Агар юқорида кўрсатилган ишларни амалга ошириш инновацион ишланманинг сериялаб ишлаб чиқарилишини таъминламаса, сериялаб ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун нима қилиш зарурлиги қўшимча кўрсатилади.
Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси доирасида тузилган келишувларнинг бажарилиш ҳолати тўғрисида МАЪЛУМОТ
** қуйидаги босқичларни кўрсатиш зарур: эксперимент намунаси, тажриба намунаси, тажриба-саноат ишлаб чиқаришни ташкил этиш, серияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш ёки ўз вариантини кўрсатиш;
***лойиҳани амалга ошириш натижасида тугатилган келишувлар учун.
Ҳар йили ўтказиладиган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномалар ва келишув баённомаларининг амалга ошириш мониторинги тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
______ Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси доирасида тузилган