1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.02.00 Компенсация ва бошқа ижтимоий тўловлар / 06.07.02.03 Бошқа компенсация тўловлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АҲОЛИСИГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 7 февралдаги ПФ-1080-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Истеъмол молларининг асосий турлари ва хизматларининг эркин (шартномавий) нархларига ўтиш тугалланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг ўсиб бораётган харажатларини қоплаш мақсадида:
1. 1994 йилнинг 1 октябрдан 100 сўм миқдорида ҳар ойлик компенсация тўловлари жорий этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, ана шу компенсациялар ишлаб турган барча аҳолига, пенсионерларга, олий ўқув юртларининг талабаларига, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг ўқувчиларига, аспирантларга, докторантларга, боласи икки ёшга етгунча уни парваришлаш билан банд оналарга, иш билан таъминлашга кўмаклашиш муассасаларида рўйхатдан ўтиб, вақтинча иш билан банд бўлмаган аҳолига, яъни республикадаги деярли ҳар бир катта ёшдаги одамга тўланади.
3. Белгилаб қўйилсинки, компенсациялар ойига бир марта иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш ва ишсизлик бўйича нафақалар тўланадиган муддатларда 1994 йилнинг сентябридан бошлаб тўланади.
4. Ушбу компенсацияларга даромад солиғи солинмаслиги кўзда тутилсин.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.07.00 Нафақалар, компенсация тўловларини ва моддий ёрдамни, имтиёзлар ва ижтимоий хизмат кўрсатишни молиялаштириш]
5. Компенсация тўловлари билан боғлиқ харажатлар республика бюджети, Ижтимоий суғурта жамғармаси, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
6. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотларга молиявий мадад бериш учун компенсациялар тегишли миқдори (100 сўм)нинг 50 фоизи республика бюджети ҳисобидан қопланади.