1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ КОРХОНАЛАРИДА ТЕКШИРИШЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 8 августдаги ПФ-1503-сон «Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида текширишни тартибга солиш, ходимларни асосий фаолиятдан ноўрин чалғитиш ҳолларига барҳам бериш, бу ишда такрорлаш ва параллелизмга йўл қўймаслик мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
1. Белгилаб қўйилсинки, қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг фаолиятини фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош давлат солиқ бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия ва тафтиш органлари иштирокида амалдаги қонунларга мувофиқ текширадилар.
Бош давлат солиқ бошқармасига бир ҳафта муддат ичида савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари фаолиятини ҳар жиҳатдан текширишни мувофиқлаштириш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш топширилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар]
2. Такрорлаш ва параллелизмга барҳам бериш мақсадида, қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида маҳаллий бошқарув органлари, давлат назорати, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, стандартлаштириш, метрология ва сертификация органлари ўзларининг республика ташкилотлари томонидан текшириш учун аниқ топшириқ кўрсатиб берилган тегишли рухсатномаларсиз текширишларни ўтказиши тақиқлансин.
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва республика бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу Фармон талаблари жойларда қатъий бажарилишини таъминласинлар.