Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ёшлик» талабалар шаҳарчаси инфратузилмасини яхшилаш, олий таълим муассасаларининг буджет ва буджетдан ташқари маблағларини иқтисод қилиш мақсадида:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида жойлашган Ўзбекистон Миллий университети балансидаги 17, 88-сонли ва Тошкент давлат техника университети балансидаги 80а, 80б-сонли талабалар турар жойларининг фойдаланилмаётган биноларини кейинчалик сотиш шарти билан турар жой квартираларига қайта ихтисослаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига беғараз бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Трест-12» очиқ акциядорлик жамияти, «Трест-159» очиқ акциядорлик жамияти, «Турон-марказқурилиш» акциядорлик жамиятининг берилаётган талабалар турар жойлари биноларини кўрсатиб ўтилган қурилиш ташкилотларининг ўз маблағларидан фойдаланган ҳолда турар жой квартиралари учун реконструкция қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилаётган бинолар реконструкция қилиш ва сотиш даврида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди;
уй-жойларни сотишдан тушган маблағлар юқорида кўрсатилган ётоқхоналарни реконструкция қилиш харажатларини қоплаш учун қурилиш ташкилотларига йўналтирилади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.