1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида
Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
1. Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Konstant Investments» масъулияти чекланган жамиятнинг:
«Konstant Investments» масъулияти чекланган жамият балансидаги Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 24-мавзе манзилида жойлашган ва мукаммал таъмирланган бинони тегишли ҳудуди билан Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси балансига давлат мулки сифатида тасарруф этиш ҳуқуқисиз ўтказиш;
Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси балансидаги Тошкент шаҳар, M-l, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бино қисмини мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган бино эвазига «Konstant Investments» масъулияти чекланган жамият балансига мулк ҳуқуқи билан топшириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси томонидан Тошкент шаҳар, M-l, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бино қисмининг ва «Konstant Investments» масъулияти чекланган жамият томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 24-мавзедаги бинонинг тегишли ҳудуди билан бозор баҳоси қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади;
«Konstant Investments» масъулияти чекланган жамият мулкининг баҳоси унга берилаётган бино қисми баҳосидан юқори бўлган тақдирда улар ўртасидаги тафовут ушбу жамиятнинг таклифига кўра қопланмайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.02.00 Шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини бошқариш. Архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасини лицензиялаш]
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси ва «Konstant Investments» масъулияти чекланган жамият уч томонлама шартномага асосан мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган биноларни тегишли ҳудуди билан бирга топшириш ва қабул қилиш ҳамда бинолар бўйича ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишларининг белгиланган тартибда амалга оширилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Архитекторлар уюшмасининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1998 йил 16 июндаги 254-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ