1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
(ҳужжат номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли «Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларига ер участкалари беришнинг ягона тартибини белгилаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
2. Ҳудудида эркин иқтисодий зоналар ташкил этиладиган вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш бўйича материалларни келишиш ва расмийлаштиришни белгиланган муддатларда таъминласинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
3. Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳамда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси уч ой муддатда «Ангрен» махсус индустриал зонаси ва «Жиззах» махсус индустриал зонаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифатини белгилаган ҳолда турар жойлар, бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларнинг дастлабки қийматини белгиласинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ангрен» махсус индустриал зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 29 майдаги 146-сон қарорининг 3-банди бешинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 35-модда) «ва» ҳамда «ер участкаларидан фойдаланиш тўғрисида» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 26 август,
234-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 26 августдаги 234-сон қарорига ИЛОВА
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига ва бошқа қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган эркин иқтисодий зоналар (кейинги ўринларда ЭИЗ деб аталади) қанташчиларига ер участкалари беришнинг махсус ҳуқуқий режими ва тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
ЭИЗнинг маъмурий кенгаши — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари билан ЭИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияларини амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ЭИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) — Дирекция ва инвестор ўртасида тузиладиган ва уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома — тегишли вилоят ҳокимлиги билан ЭИЗ қатнашчилари ўртасида тузиладиган ЭИЗ ҳудудида ер участкасидан муддатли фойдаланиш тўғрисидаги шартнома.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
4. ЭИЗ ҳудудида меъморий ва шаҳарсозлик фаолияти қурилишнинг дастлабки режаларига ёки белгиланган тартибда тасдиқланган ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режаларига мувофиқ амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
5. ЭИЗ қатнашчиларига ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва бошқа қарорлари билан белгиланадиган ЭИЗ фаолият кўрсатиши даврида 30 йилгача муддатга муддатли фойдаланиш учун берилади.
ЭИЗ қатнашчиларига ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати тегишли муддатга узайтирилганда ер участкасидан муддатли фойдаланиш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилади.
ЭИЗ қатнашчиси мақомини олган ва дастлабки қурилиш режасига ёки ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасига мувофиқ ЭИЗнинг маъмурий кенгаши қарори билан корхонаси жойлаштириш учун жой берилган тадбиркорлик субъектига ер участкасини бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Биринчи навбатда ЭИЗ қатнашчиларининг корхоналари қурилиш учун зарур бўлган ўлчамда ер участкаси ажратилган ҳолда саноат зоналарининг фойдаланилмаётган ҳудудида жойлаштирилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
7. Ер участкалари ажратиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш, шу жумладан ваколатли органлар ва ташкилотларда келишиш ишлари ер участкалари ажратилаётган ЭИЗ қатнашчилари маблағлари ҳисобига ЭИЗнинг Маъмурий кенгаши билан келишилган баҳолар бўйича тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
9. ЭИЗ қатнашчилари объект қурилиши учун ер участкаси ажратиш тўғрисида тегишли вилоят ҳокимининг номига аризани тайёрлайди. Аризада ер участкаси қандай мақсадлар учун ва қандай муддатга зарурлиги, у жойлашган жой ва талаб этиладиган жой асосланган ҳолда ер участкаси ўлчамлари, юридик шахснинг почта манзили, реквизитлари ёки жисмоний шахснинг паспортига оид маълумотлар кўрсатилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ЭИЗ қатнашчилари тайёрланган аризани ЭИЗ дирекцияларига тақдим этадилар. ЭИЗ дирекциялари ариза олинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида уни ўзининг илтимосномаси билан биргаликда тегишли вилоят ҳокимига ва тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасига юборади. Илтимосномага ЭИЗ Маъмурий кенгашининг танланган ер участкаси жойлашган жой кўрсатилган ҳолда қурилишнинг дастлабки режасидан ёки ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасидан нусха кўчирилган ҳолда корхонани жойлаштириш тўғрисидаги қарорининг нусхаси (ёки қарордан кўчирма) илова қилинади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
инвестиция буюртманомаларидан ва ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасидан келиб чиқиб янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаси, шунингдек муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектларини танлаш бўйича таклифларни Иқтисодиёт вазирлигига, Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тайёрлайди ва улар кейинчалик таклифларни Маъмурий кенгашнинг кўриб чиқиши учун киритадилар;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ер участкасини инвесторга ажратиш тадбирларини ўз вақтида таъминлаш учун инвесторлар томонидан киритиладиган инвестиция буюртманомалари асосида улар жойлаштириладиган жойлар ва ер участкалари ўлчамлари кўрсатилган ҳолда келгуси йилда амалга оширилиши назарда тутилаётган инвестиция лойиҳалари, шунингдек муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаси объектлари рўйхатини вилоят ҳокимлиги номига юборади;
тегишли вилоят ҳокимлигига лойиҳа инвесторининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги буюртманомаси, шу жумладан ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқувчи билан келишилган ҳудуднинг харитасидан кўчирма билан биргаликда ЭИЗ қатнашчиси мақомини бериш тўғрисида Маъмурий кенгашнинг қарори лойиҳасини юборади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Маъмурий кенгашнинг қарорлари ва ЭИЗ дирекцияси томонидан юборилган материаллар асосида инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ажратиладиган ер майдонининг чегараларини ва умумий майдонини аниқлайди;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг таркибини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва бошқа экин майдонлари турларини аниқлайди;
ажратиладиган ер участкасида бинолар ва иншоотлар, турар жойлар, шу жумладан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойлар мавжудлигини аниқлайди;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларидан ер олиб қўйилиши (сотиб олиниши) муносабати билан юзага келадиган уларнинг зарарлари миқдорларини аниқлайди;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари олиб қўйилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчилиги миқдорини аниқлайди;
ажратиладиган ер участкасида бузиладиган бинолар, иншоотлар ва турар жойлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг қийматини аниқлаш учун баҳолаш ташкилотлари жалб этилади;
мавжуд бўлган тақдирда янги ер участкалари ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолда фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхатини тузади;
ер участкасини унумдор қилишнинг (қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалигида ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун), тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олишнинг зарурлиги ва йўналишини аниқлайди;
ер участкасининг ҳар бир эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори билан улардан ерни олиб қўйиш (сотиб олиш)га розилик ва унинг шартлари тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштиради;
инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ер участкалари ажратиш бўйича материалларни тайёрлайди;
инвестиция лойиҳалари ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари учун ажратиладиган ер участкаси чегаралари чизмасини тузади.
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ва мулкдорларининг зарарлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари тегишли вилоятлар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига қопланади.
13. Материаллар ер участкаси ажратиш далолатномаси билан расмийлаштирилади, унда ушбу Низомнинг 12-бандида санаб ўтилган маълумотлар акс эттирилади. Далолатномага:
ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарлари (мавжуд бўлганда) ҳисоб-китоби;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон экин майдонлари олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ҳисоб-китоби;
бузиладиган бинолар ва иншоотларни (улар мавжуд бўлганда) баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботи;
ўрмон хўжалиги корхоналаридан ўрмон экин майдонлари олиб қўйилган тақдирда улар томонидан тузилган ажратиладиган ер участкасининг техник текшируви далолатномаси;
ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг олиб қўйиладиган (сотиб олинадиган) ери акс эттирилган ҳолда ажратиладиган ер участкасининг чегаралари чизмаси илова қилинади.
тегишли вилоятнинг архитектура ва қурилиш бош бошқармаси, ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ЭИЗни ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқувчи, давлат санитария ва ёнғин назорати органлари билан, ер участкаси суғориладиган ерларда жойлашган тақдирда — тегишли вилоятнинг қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси билан;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ер участкаси муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналаридан, магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари, маданий мерос объектларининг қўриқланадиган, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналаридан, шунингдек чиқиндиларни ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойларидан ажратилганда — ушбу ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ва уларни ишлатувчи ташкилотлар билан келишилади.
15. Ер участкаси ажратиш далолатномасини келишувчи органлар ва ташкилотлар материаллар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечикмай уларни кўриб чиқадилар ва ўзларининг асосланган хулосаларини тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасига тақдим этадилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
16. Вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ер участкаси ажратиш бўйича материалларни вилоят ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган вилоят ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда вилоят Комиссияси деб аталади) қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
белгиланган тартибда расмийлаштирилган ер участкаси чегаралари чизмаси билан биргаликда ер участкаси ажратиш далолатномасини;
ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган ташкилотлар билан ер участкаси ажратиш бўйича материалларни келишишга доир ҳужжатларни;
янги ер участкалари ва ёки квартиралар олишни хоҳловчилар кўрсатилган ҳолда фуқароларнинг кўчириладиган оилалари рўйхатини, шунингдек турар жойлари ва бошқа иморатлари бузилиши керак бўлган (улар мавжуд бўлганда) тегишли юридик ва жисмоний шахсларнинг рўйхатини;
юридик ёки жисмоний шахслардан олиб қўйиш (сотиб олиш) шартларини улар билан келишиш бўйича ҳужжатларни киритади.
17. Ер участкаси ажратиш далолатномаси унинг келишилганлиги ҳақида ваколатли органларнинг хулосалари илова қилинган ҳолда киритилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида вилоят Комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Вилоят Комиссиясининг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади.
18. Тегишли вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси вилоят Комиссиясининг хулосаси асосида бир иш куни мобайнида вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
19. Вилоят ҳокими бир иш куни мобайнида тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва ЭИЗ қатнашчисига ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда қуйидаги масалалар акс эттирилиши керак:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ер участкаси ажратилаётган ЭИЗ қатнашчисининг номи, қурилаётган объектнинг номи, ер участкасини бериш муддати, шунингдек ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари бўйича экин майдонлари бўйича ажратиладиган ер участкасининг умумий майдони, олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг сифати (бонитет баллари);
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
ер участкаларининг ҳар бир эгасига, фойдаланувчисига, ижарачисига ва мулкдорига (мавжуд бўлганда) қопланиши керак бўлган зарарлар миқдори;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон экин майдонлари олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори;
ер участкасини унумдор қилиш зарурлиги, уларни улар олиб қўйилган мулкдорларига, эгаларига, фойдаланувчиларига ва ижарачиларига қайтариш шартлари (зарур бўлганда);
тупроқнинг унумдор қатламини кўчириб олиш зарурлиги;
сув муҳофазаси, экологик, ёнғинга қарши, санитария шартлари ва талаблари бошқа шартлар ва талаблар.
Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорига унинг таркибий қисми сифатида ажратиладиган ер участкаси чегаралари чизмаси илова қилинади.
20. Ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида ишларни бажарувчи, ер участкаси ажратиладиган ЭИЗ қатнашчиси томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилган ҳолда ер участкасининг чегаралари натурага кўчирилади, турдош фойдаланувчилар, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали раҳбарлари билан келишилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
21. Ер участкаси чегаралари натурага кўчирилгандан кейин бир иш куни мобайнида ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатлар йиғма жилди уч нусхада тузилади, уларнинг бир нусхаси ер участкаси ажратиш бўйича материаллар тайёрлаш харажатлари тўлангандан кейин ЭИЗ қатнашчисига, шунингдек туман архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастрига берилади. Ер участкаси ажратиш бўйича ҳужжатларнинг асл нусхалари вилоятнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида сақланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
22. Вилоят ҳокимининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан бир иш куни мобайнида ЭИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
23. Ер участкаси ажратиш материаллари расмийлаштирилгандан кейин вилоят ҳокими ЭИЗ қатнашчиси билан ер участкасидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
Ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада ер участкасидан фойдаланиш шартлари, ердан фойдаланиш бўйича томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг тўхтатилиши ҳолатлари ва томонларнинг хоҳишига кўра бошқа масалалар белгиланади.
24. Ер участкаси ажратиш бўйича материалларни тайёрлашнинг умумий муддати ишларнинг ўртача мураккаблигида 16 кунни ташкил этади.
25. ЭИЗ дирекцияси билан ЭИЗ қатнашчиси ўртасида тузилган ишламаётган корхоналар ва давлат мулки бўлган мол-мулкнинг олди-сотди шартномаси асосида кўрсатиб ўтилган объектлар билан банд бўлган ҳамда экологик талаблар ва хавфсизлик нормалари ҳисобга олинган ҳолда асосланган ҳисоб-китоблар бўйича улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасидан муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ЭИЗ қатнашчисига ўтади.
Ер участкасидан муддатли фойдаланиш ҳуқуқининг ўтиши ЭИЗ дирекциясининг тақдимномаси бўйича уч иш куни мобайнида вилоят ҳокимининг ер участкасини олдинги ердан фойдаланувчидан олиб қўйиш ва ЭИЗ қатнашчисига бериш тўғрисидаги қарори билан расмийлаштирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
26. Вилоят ҳокимининг қарори асосида белгиланган тартибда ЭИЗ қатнашчисининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
28. Ер участкаларидан фойдаланиш бўйича қатнашчилар ва ЭИЗ дирекциялари ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларига ва ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ҳал этилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 155-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 207-модда)
29. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Махсус индустриал зоналар қатнашчиларига ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ИЛОВА