1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тошкент вилоятидаги қурилиши тугалланмаган объект негизида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этиш, рақобатбардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик тармоғининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳисобига пахта толасини комплекс қайта ишлашни ва рақобатбардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш, шунингдек янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси, «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси, Тошкент вилояти ҳокимлигининг:
«5-сон автокорхона» очиқ акциядорлик жамияти томонидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги Бардонкўл шаҳарчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларни туташ ҳудудлари билан бирга Тошкент вилояти ҳокимлигига қолдиқ баланс қиймати бўйича сотиш;
кейинчалик, бузиб ташлаш ва бўшаган ишлаб чиқариш майдончасида тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнига эга бўлган замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш шарти билан, объектни «Техtile Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасига мустақил баҳолаш компанияси томонидан аниқланган 683,0 млн сўм миқдоридаги утилизация қиймати бўйича сотиш;
объектни сотишдан тушган маблағларни, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тасарруфида белгиланган тартибда қолдириладиган маблағлардан ташқари, сотиб олинган объект учун «5-сон автокорхона» очиқ акциядорлик жамияти билан ҳисоб-китоб қилиш учун Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳисоб рақамига йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
2. Белгилаб қўйилсинки, «Textile Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси қуйидагилар бўйича инвестиция мажбуриятларини қабул қилади:
сотиб олинган қурилиши тугалланмаган комплекс негизида ҳар йили 8,0 минг тоннагача ҳажмда пахта толасини қайта ишлаш бўйича замонавий тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этиш;
2011-2012 йиллар мобайнида 50,0 млн АҚШ доллари миқдорига тенг суммани инвестициялаш, улардан 30 млн АҚШ доллари миқдорига тенг сумма — 2011 йилда, 20 млн АҚШ доллари миқдорига тенг сумма — 2012 йилда киритилади;
корхонада жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг янги технологик асбоб-ускуналарини ўрнатиш;
ишга туширилгандан кейин учинчи йилдан бошлаб корхонанинг тўлиқ ишлаб чиқариш қувватига эришишини, ҳар йили 6,0 минг тонна ип-газлама калаваси, 7,5 млн кв.метр тайёр газламалар ва 5,0 млн дона тайёр тикувчилик буюмлари ишлаб чиқарилишини таъминлаш;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда «Техtilе Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятларининг зарур даражада бажарилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
4. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси «5-сон автокорхона» очиқ акциядорлик жамияти томонидан Тошкент вилояти ҳокимлигига сотилаётган кўрсатиб ўтилган қурилиши тугалланмаган комплекс учун кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси «Textile Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасининг инвестиция мажбуриятларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 11 июнда 1688-тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган идоралараро қарор талабларига мувофиқ янги технологик асбоб-ускуналар олиб келиниши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
6. Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
«Textile Tehnologies Group» масъулияти чекланган жамият хорижий корхонасига кўрсатиб ўтилган қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар комплексини бузиб ташлашда кўмаклашсин;
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда бузиб ташлаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатлар ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.