toggle_night_mode
Ҳужжат 11.01.1993 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
«БИРЖАЛАР ВА БИРЖА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 32-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг «Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан амалда ўз аҳамиятини йўқотди. Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни.
1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасининг 2-бандига ўзгартириш киритилиб, у қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Агар биржа томонидан ушбу Қонуннинг қоидалари бузилиши давом эттирилаверса, назорат қилувчи идоралар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига биржани тугатиш тўғрисидаги даъвони тақдим қилишга ҳақлидирлар».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
738-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 19-модда)