toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги корхоналарининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур бўлган янги қурилишларни амалга ошириш, мавжуд бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 13-бандининг ўн учинчи хатбошидаги «мукаммал таъмирлаш» сўзлари «қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 20 август,
228-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 34-сон, 454-модда)