Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун зарур хом ашё базасини шакллантириш, республика корхоналарида иккиламчи полимер хом ашёсини янада тўлиқ ва самарали қайта ишлаш, шунингдек атроф муҳит хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 майдаги ПФ-5057-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 412-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси полиэтилентерефталат (ПЭТ) чиқитлари ва иккиламчи хом ашёси қонунга хилоф равишда олиб чиқиб кетилишига йўл қўймаслик устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.