1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.02 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни янада тартибга солиш, текширишлар сонини камайтириш, турли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган текширишларда параллелчилик ва такрорлаш фактларини бартараф этиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига иқтисодий зарар етказувчи асоссиз аралашувига йўл қўймаслик мақсадида, шунингдек тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатларини кўзлаб:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2412-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 101-моддаси.
1. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи ҳамда тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва барча текширишларни ўтказиш, қоида тариқасида, бир йўла комплекс текширишлар ўтказилишини назарда тутган ҳолда фақат назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига биноан режа асосидаги тартибда солиқ ва бошқа назорат органлари томонидан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади;
мазкур субъектларнинг фаолиятини қўшимча, шунингдек муқобил текшириш ва тафтиш қилиш ишларини ўтказиш жиноий ишлар бўйича тергов давомида ёки фақат назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори билангина назорат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин. Горизонтал текширишлар ва тафтишлар ўтказилишига йўл қўйилмайди, бошқа хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишларни ўтказишга эса фақат уларнинг текшириш объекти билан ўзаро муносабатлари доирасидагина йўл қўйилади;
бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга солиқлар ҳамда тўловларни ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўлаб турадиган, бошқа норма ва қоидаларга риоя этадиган, аудиторларнинг ҳар йиллик тегишли хулосаларига эга бўлган хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ҳамда тафтиш қилиш назорат органлари томонидан, қоида тариқасида, ҳар икки йилда кўпи билан бир марта амалга оширилади;
хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан фақат кўзғатилган жиноий иш бўйича тергов тартибида текширилади ва тафтиш қилинади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органлари зиммасига республика ҳамда маҳаллий бюджетларнинг, шунингдек қўшма бюджетда ҳисобга олинадиган бюджетдан ташқари жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молияланадиган муассасаларнинг молия-хўжалик фаолиятини белгиланган тартибда текшириш вазифаси юклансин. Зарур ҳолларда ана шу текширишларни амалга ошириш учун солиқ ва бошқа назорат органлари жалб қилиниши мумкин.
назорат органлари томонидан молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва ҳар қандай текширишни ўтказиш муддати 30 календарь кунидан ошиб кетиши мумкин эмас. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ узайтирилиши мумкин;
4. Хўжалик юритувчи ҳамда тадбиркорлик тузилмаларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш, жумладан назорат тариқасидаги текширишлар ва тафтишларни ўтказиш борасида белгиланган тартибга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик солиқ ва молия органларининг, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги органларининг, шунингдек давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган бошқа органларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.
5. Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг янгиланган таркиби ва у ҳақдаги Низом 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
6. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши бир ой муддатда вакил қилинган вазирликлар ва идоралар томонидан ҳудудлар бўйича хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш борасида 1999 йилги мувофиқлаштирувчи режалар ишлаб чиқилишини таъминласин, бунда комплекс текширишларни кенг жорий этиш асосида уларни ўтказиш даврийлиги ва муддатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш назарда тутилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқларни ва мажбурий тўловларни тўлашдан ашаддий бўйин товлаш фактларининг ҳар бири бўйича чора кўриш учун йилнинг ҳар чорагида назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашига ўз таклифларини тақдим қилсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
7. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар:
икки ҳафта муддатда молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхатини тасдиқласинлар;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахслар белгиланган тартибда аттестациядан ва қайта аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган қоидани татбиқ этсинлар. Бир ой муддатда хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишга, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишлар ўтказишга қўйиладиган мансабдор шахслар учун махсус гувоҳномалар жорий қилинсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
8. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан назоратни амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар томонидан текширишларни ташкил қилишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонунлар, фармонлар ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари қандай ижро этилаётганлигини назорат қилишни таъминласин, назорат органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари хусусида Республика мувофиқлаштирувчи кенгашининг тақдимномаларини, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқиб, қонунда кўзда тутилган чораларни кўрсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда текширишларни ташкил қилишни тартибга солиш ва такомиллаштириш тўғрисидаги қонунчиликни бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги белгиланишини кўзда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига қўшимчалар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Прокуратураси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ва ноҳукумат ташкилотлари билан бирга хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг ҳуқуқий маданиятини юқори кўтариш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсинлар, назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини бузиш сабабларини мунтазам таҳлил этиб, уларни тугатиш чораларини кўрсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, «Ўзтелерадио», оммавий ахборот воситалари хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ишларини ўтказиш қоидаларини, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенг тушунтириб берсинлар, шунингдек назорат органларининг мансабдор шахслари томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини бузиш фактларини ёритиб борсинлар.
11. 1998 йил 8 июндаги ПФ-2008-сон Фармоннинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.