2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 660-сонли «Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги ПҚ–1923-сон қарорини бажариш, спортнинг олимпия турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш истиқболли спортчиларни етиштириш ва танлаб олиш, шунингдек Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежининг мавжуд моддий-техника базасидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Олимпия захиралари коллежлари тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Тошкент шаҳридаги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Республика олимпия захиралари коллежи умумий контингенти 660 нафар ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади, умумий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бўғинлари бўйича — 330 нафардан».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 2 август,
215-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 31-сон, 410-модда)