1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Корея Республикаси билан меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида:
1. 2012 йил 13 декабрда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчиларни Корея Республикасига юбориш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси]
2. Меморандумга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасига юбориш бўйича ваколатли орган этиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги белгилансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек манфаатдор вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига Меморандумга мувофиқ бандликка рухсат бериш тизими бўйича тест синовларини ўтказиш ва кўникмаларни баҳолашда кўмаклашсинлар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
3. Белгилаб қўйилсинки, бандликка рухсат бериш тизими бўйича Меморандумга мувофиқ ўтказиладиган тест синовларида қатнашганлик ва кўникмаларни баҳолаганлик учун тўланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг маблағлари Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг даромади ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиққа тортилмайди.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар]
4. Меморандумни амалга ошириш доирасида тест ўтказиш ва меҳнат мигрантларининг кўникмаларини баҳолаш учун олиб кирилаётган тест материаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.02.00 Меҳнат масалалари бўйича битимлар / 19.03.02.02 Меҳнат масалалари бўйича икки томонлама битимлар;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар]
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг буюртманомаларига биноан, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Меморандумни амалга оширишда қатнашувчи ходимлари учун консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда кириш визаларини расмийлаштиришни белгиланган тартибда таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг буюртманомаларига биноан, Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ҳамда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Меморандумни амалга оширишда қатнашувчи ходимлари учун давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар Ўзбекистон Республикасида турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 1 июль,
ПҚ-1993-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 30-сон, 382-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)