1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.04.00 Давлат моддий захираси]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Қарори
Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 23 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2483]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 10-сон, 118-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси тўғрисида низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
1. Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда у расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ж. КАДИРОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 25 июнь,
9-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 25 июндаги 9-сонли қарорига ИЛОВА
Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
I боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ҳамда биринчи гуруҳ моддий бойликларни масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.
3. Гуруч ёрмаси деб шоли донидан тўпони, алейрон қатлами ва муртаги бутунлай ёки қисман тозаланган, бутун ёки янчилган ёрма ҳисобланади.
4. Давлат захирасига топширилаётган гуруч ёрмаси сифат кўрсаткичлари бўйича норматив ҳужжатлар талабларига асосан қабул қилинади, шунингдек мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида назарда тутилган тур ва навларга бўлинади.
Гуруч ёрмасининг тур ҳамда навлари тавсифи ва меъёрлари мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида кўрсатиб ўтилган.
5. Давлат захирасига топширилаётган гуруч ёрмаси хавфсизлиги бўйича СанПиН РУз 0283-10 «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича гигиеник талаблар» га мувофиқ бўлиши лозим.
6. Давлат захирасига топширилаётган гуруч ёрмаси ўз сифатига кўра узоқ муддат сақлашга яроқли бўлиши керак. Бунда сифати бузилган, сақлаш даврида қизиб кетган, дон маҳсулотлари зараркунандалари билан зарарланган гуруч ёрмасини етказиб бериш ва топшириш қатъиян ман этилади.
II боб. Гуруч ёрмасини қадоқлаш, ёрлиқлаш ва ташиш
7. Давлат захирасига топширилаётган гуруч ёрмаси норматив ҳужжатлар талабларига асосан қадоқланади, ёрлиқланади, ташилади ва сақланади.
8. Гуруч ёрмаси янги иплардан тўқилган озиқ-овқат қопларига ёки полипропилен қопларга 45, 50 ва 70 кг стандарт оғирликда қадоқланади, қоплар тикилган бўлиши керак.
9. Гуруч ёрмасини қопларга қадоқлаш вақтида ҳар бир қопга мустаҳкам картондан, қоп учун қоғоздан, А русумли ўраш қоғозларидан ёки ташиш ва сақлашда ёрлиқнинг сақланишини таъминловчи бошқа материаллардан 6 х 9 см ўлчамдаги ёрлиқлар бириктирилади. Қўшимча маълумотлар кўрсатилиши учун ёрлиқларнинг ўлчамларини икки баравар, яъни 12 х 18 см гача катталаштириш мумкин.
20. Гуруч ёрмаси партиялаб қабул қилинади. Гуруч ёрмаси партияси битта тур ва навли, бир вақтда қабул қилиш, жўнатиш, сақлаш ва сифат текшируви ўтказишга мўлжалланган, сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари расмийлаштирилган маълум миқдордаги гуруч ёрмаси ҳисобланади.
21. Ҳар бир гуруч ёрмаси партиясига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги 35-сонли қарори (рўйхат рақами 2483-1, 06.12.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2483-1/0377-сон)
22. Омборга етказиб берилган гуруч ёрмасининг ишлаб чиқарилган санаси 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги лозим.
23. Гуруч ёрмасини қабул қилишда Қўмита тизимига кирувчи ёки Қўмита билан шартнома асосида моддий бойликларни масъул сақловчи ташкилотлар вакиллари томонидан қоплар, ўрамлар, ёрлиқлар ва тамғалар норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши текширилади.
24. Гуруч ёрмасини белгиланган талабларга жавоб беришини текшириш учун норматив ҳужжатлар талабларига асосан намуналар танлаб олинади. Намуналар сони норматив ҳужжатларга асосан партия ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.
Текшириш натижалари барча партияларга тааллуқлидир.
26. Маҳсулот ёки идишнинг бузилиши (шикастланиш, намланиш, ифлосланиш), маҳсулотнинг номи, миқдори ёки ўринлари транспорт ҳужжатларида белгиланганидан фарқ қилган тақдирда тижорат далолатномаси тузилади. Етказиб берувчи ташкилотнинг вакили иштирок этмаган ҳолларда эса, мустақил экспертлар жалб қилинади ва қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади.
маҳсулотга хос бўлмаган ҳидга эга бўлмаслиги ва зараркунандалар билан зарарланмаган бўлиши;
фаол шамоллатишнинг кирувчи тешиклари ёғингарчилик вақтида сувнинг кириб кетишидан сақловчи зич ёпилувчи қопқоқларга эга бўлиши.
30. Омборларнинг поли асфальтланган ёки бетонланган, баландлиги 10 — 15 см бўлган тахта тагликлар ёки махсус ечиладиган (кўчма) тагликлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
31. Барча тоифадаги қўшимча маҳсулот ва чиқиндилар асосий маҳсулотлардан ажратилган алоҳида омборлар ва идишларда сақланиши керак.
32. Омборларга фақат хизмат қилувчи ходимлар ва сақланаётган маҳсулот устидан назорат ва кузатишни амалга оширувчи шахслар кириши мумкин.
33. Омборларнинг гуруч ёрмасини қабул қилишга тайёрлиги бош муҳандис, бош энергетик, лаборатория мудири, сақлаш участкаси бошлиғи ва ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахслардан иборат таркибдаги комиссия томонидан текширилади ҳамда далолатнома билан расмийлаштирилади.
34. Омборлар:
зарур инвентарь ва асбоб-ускуналар;
ҳарорат-намлик даражасини назорат қилиш асбоблари (термометрлар, термографлар, гигрографлар ва психрометрлар);
ҳимоя воситалари ва қўриқлаш сигнализацияси, бирламчи ёнғин ўчириш воситалари, шунингдек автоматик равишда ёнғиндан хабар бериш қурилмалари;
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари билан таъминланиши лозим.
35. Ёнғин чиқиш манбаларининг қуввати қанчалик катта ва таъсир кучи қанчалик давомийлигидан қатъи назар, сақлаш жараёнида гуруч ёрмасини улардан узоқда тутиш лозим.
36. Омборхоналар тегишли ускуналар, плакат, ёзув, кўрсаткич, хавф тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар ва сигнализация билан таъминланиши лозим.
37. Барча юк ташиш мосламалари қулай ва хавфсиз ишлашни таъминловчи мосламалар, шунингдек уларнинг юк кўтариш қувватини, кўрикдан ўтказилган сана ва юк тахлаш усули кўрсатилган трафаретга эга бўлиши лозим.
38. Сув билан иситиладиган омборхоналарда авария чиқиши эҳтимолини назарда тутган ҳолда иситиш мосламалари стационар тўсиқлар билан тўсиб қўйилади.
V боб. Гуруч ёрмасини омборга жойлаш
39. Гуруч ёрмаси омборларда норматив ҳужжатлар талабларига асосан номи, нави, тури, ишлаб чиқарган ташкилот, ишлаб чиқарилган ва омборга келтирилган вақти, партия ва сифат белгиларига қараб алоҳида жойлаштирилади.
40. Гуруч ёрмасини омборда бошқа товар ва материаллар билан жойлаштириш ман этилади. Гуруч ёрмасини маҳсулот сақланадиган омборда элаш, бошқа идишга кўчириш ва идишини тозалаш ман этилади.
41. Омборларда штабеллар ораси ва деворлар ёнида, сақлаш жараёнида маҳсулотнинг ҳолатини кузатиб туриш учун нормал шароит яратувчи, эни 0,7 м бўлган йўлакчалар қолдирилади. Ёрмани қабул қилиш-тарқатиш операцияларини амалга ошириш учун юклаш-тушириш ишлари учун тасмали транспортёрлар ишлатилганда йўлакларнинг эни 1,25 м дан кам бўлмаслиги ва электропогрузчиклар ишлатилганда 3,8 м гача бўлиши керак.
иккита қоп ёнма-ён қўйилади, учинчиси ёнига тақаб кўндаланг қилиб ётқизилади;
иккинчи қаватда битта қоп иккита параллел қоп устига кўндаланг қилиб ётқизилади, қолган иккита қоп эса кўндаланг ва бўйлама қоплар устига ётқизилади.
43. Сақланиши учун яхшилаб шамоллатишни талаб этувчи (дегазацияланиши қийин бўлган, келганида намлиги юқори бўлган) гуруч ёрмаси қоплари тўртталаб (икки тарафи очиқ) тахланади, бундай қоплар қуйидаги тартибда тахланади:
биринчи қаватдаги иккита қоп орасида кичик масофа қолдирилиб параллел тахланади;
иккинчи қаватдаги бир жуфт қоп биринчи қаватдагиларга кўндаланг қилиб ётқизилади;
учинчи қаватдаги қоплар эса, биринчи қаватдагидек тахланади ва ҳ. к. Барча қатордаги қоплар ёнбошига ётқизилади. Икки тарафи очиқ қилиб тахланганда штабелларнинг баландлиги олти қатордан ошмаслиги керак.
44. Маҳсулотларни сақлаш, кўчириш ва юклаш-тушириш ишларини бажаришда идиш бутлигининг сақланиши кузатиб турилиши керак. Йиртилган ва ифлос бўлган қопларни штабелга тахлаш ман этилади. Йиртилган, ёрилган ёки кемирувчилар томонидан тешилган қоплар зудлик билан тузатилиши ва бошқа мустаҳкам қопга алмаштирилиши лозим.
45. Матоли қоплардаги стандарт намликдаги гуруч ёрмаси умумий баландлиги мазкур Йўриқноманинг 4-иловасида келтирилган жадвалга мувофиқ бўлган штабелларга тахланади.
46. Маҳсулотнинг ҳар бир штабелига белгиланган шаклдаги штабель ёрлиғи осилади.
47. Ёрманинг сақланишини таъминлаш мақсадида, омборда имкон қадар узоқ вақт маҳсулотни сақлаш учун оптимал шароит яратилиши лозим.
Қоплардаги ва истеъмол идишидаги ёрмаларни сақлаш учун оптимал шароит ҳавонинг нисбий намлиги 70 фоиз ва ҳарорати 10° С дан ошмаган шароит ҳисобланади.
48. Омбор ташқариси ва ичидаги ҳаво ҳароратида кескин фарқ бўлган тақдирда, штабелларнинг пастки қаватлардаги маҳсулот устидан ҳар ўн кунлик назорат ўрнатилади.
49. Баҳорги илиқ кунлар бошланиши билан паст ҳароратни таъминлаш бўйича чоралар кўрилади. Бунинг учун омборнинг дераза ва эшиклари берк туради, фақат жуда зарур ҳоллардагина очилади.
50. Сақланаётган маҳсулотнинг сақлаш шароитлари, ҳолати ва сифати устидан унинг омборга келиб тушган вақтидан бошлаб қуйидагилар мунтазам назорат қилинади:
ёрманинг ҳарорати;
ёрманинг намлиги;
ёрманинг таъми, ҳиди ва ранги;
ёрманинг, шунингдек омбор ва ускуналарнинг зараркунандалар билан зарарланганлиги.
51. Гуруч ёрмасининг ҳарорати металл ғилофдаги спиртли термометр билан турли баландликдаги (пастки, ўрта ва юқориги қаторларда) штабелларнинг ташқи қопларида ўлчанади. Симобли термометрлардан фойдаланиш ман этилади.
52. Ҳар бир штабель алоҳида кўздан кечирилади, бунда асосий эътибор штабелнинг пастки қаторларидаги қопларда гуруч ёрмасининг намланиши ва зичлашиб қолиши мумкинлигига қаратилади.
53. Гуруч ёрмасининг намлиги, таъми, ҳиди, ранги ва сифатининг бошқа кўрсаткичларини, шунингдек зараркунандалар билан зарарланганлигини аниқлаш учун ҳар бир штабелдан бир ойда бир марта ўртача намуна олинади.
Зарурат бўлганда, зараркунандалар билан зарарланганлик ва 10° С дан юқори ҳароратда маҳсулотнинг органолептик кўрсаткичлари бир ойда икки марта аниқланади.
54. Узоқ муддат сақланадиган маҳсулот сифатини аниқлашда органолептик ва бошқа кўрсаткичларнинг (сарғайган донларнинг миқдори, оқланган тариқда бузилган донларнинг миқдори ва ҳ. к.) ўзгаришига эътибор бериш ва уларни штабел ёрлиқларига ёзиб қўйиш керак.
55. Ёрма намуналарини танлашда, зараркунандалар билан зарарланганлигини текшириш мақсадида, қоплар яхшилаб кўздан кечирилади (айниқса, бош тарафи). Бир вақтнинг ўзида зараркунандалар тўпланиши мумкин бўлган чоклар, деворлар, поллар ва жойлар текширилади.
56. Давлат захирасига қабул қилинадиган силлиқланган гуруч ёрмаси норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ 12 ой сақланади.
57. Гуруч ёрмаси белгиланган муддатдан ортиқ сақланганда ҳар ойда камида бир марта ёрмадан пиширилган бўтқа таъми татиб кўрилади ва ёрмани яна сақлаш имконияти аниқланади.
VI боб. Гуруч ёрмасини сақлаш
58. Гуруч ёрмасининг сифатли сақланишини таъминлаш учун маҳсулотни совутиш мақсадида омборхона шамоллатиб турилиши лозим. Худди шу мақсадда гуруч қоплари қайтадан тахлаб турилади.
59. Штабелларни қайта тахлаш муддатлари ҳар бир партия учун маҳсулотнинг сифати ва ҳолати, қанча вақт сақланаётгани ва штабел баландлигидан келиб чиқиб, лаборатория ҳамда тегишли назорат олиб бориш юклатилган мутахассисларнинг хулосасига асосан белгиланади. Қайтадан тахланаётганда пастки қатордаги қоплар тепа қаторга тахланади.
60. Бир омборхонада дон маҳсулотлари зараркунандалари билан зарарланган гуруч ёрмасини зарарланмаган гуруч ёрмаси билан бирга сақлаш қатъиян ман этилади.
Сақланаётган гуруч ёрмасида дон маҳсулотлари зараркунандалари аниқланса, маҳсулотни зарарсизлантириш, ишлов бериш ва биринчи навбатда сотиш лозим.
61. Штабелда туриб қолган ва намиққан маҳсулотлар аниқланса, уни пастроққа қўйиш, намиққан ёки моғор босган қопларни ажратиш ва белгиланган тартибда сифатли маҳсулотларга алмаштириш лозим.
62. Ҳарорати юқори маҳсулот аниқланган штабелар зудлик билан бузилиши ва қизиган гуруч ёрмаси сақланаётган қоплар ажратиб олиниши лозим.
63. Сақлаш давом эттирилса, сифати ёмонлашиши мумкин бўлган гуруч ёрмалари сақлаш муддатидан қатъи назар, зудлик билан янгиланиши лозим.
VII боб. Гуруч ёрмасини юклаш ва жўнатиш
64. Гуруч ёрмасини юклаш ва жўнатиш Қўмита томонидан бериладиган нарядлар асосида амалга оширилади. Гуруч ёрмасини юклаб жўнатиш навбати маҳсулотнинг сифати, қабул қилинган вақти ва сақлаш шароитидан келиб чиқиб белгиланади.
65. Юкланган маҳсулот миқдори стандарт идишдаги ўрин сонига қараб, ўрам бузилган бўлса, ҳақиқий оғирлигига қараб аниқланади.
VIII боб. Якуний қоида
66. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 21 июнь
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директори А. КУРБАНОВ
2013 йил 21 июнь
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э. КУДРАТОВ
2013 йил 21 июнь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат дон инспекцияси бошлиғи З. АБИДОВ
2013 йил 21 июнь
«Ўзбекистон темир йўллари» Давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси А. РАМАТОВ
2013 йил 21 июнь
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
2013 йил 21 июнь
Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Гуруч ёрмасининг турлари ва навлари
Ёрма тури
Ёрма нави
Ёрма тавсифи ва ишлов бериш усули
Силлиқланган гуруч
Экстра
Пўсти олинган I ёки II типдаги шоли донидан силлиқлаш йўли билан ишлаб чиқилган, усти силлиқ эмас, гул пардаси, мева ва уруғ қобиғи бутунлай, алейрон қатлами ва муртагининг кўп қисми олиб ташланган мағиздан иборат маҳсулот.
Олий Биринчи Иккинчи Учинчи
Пўсти олинган III ёки IV типдаги шоли донидан силлиқлаш йўли билан ишлаб чиқилган, усти силлиқ эмас, гул пардаси, мева ва уруғ қобиқлари ажратилган, алейрон қатлами ва муртагининг кўп қисми олиб ташланган мағиздан иборат, таркибидаги рангли мағиз миқдори мазкур норматив ҳужжатлар талабларида белгиланган меъёрлардан оширилмаган маҳсулот. Шунингдек, пўсти олинган I ёки II типдаги шоли донидан силлиқлаш йўли билан ишлаб чиқилган, лекин сифат кўрсаткичлари бўйича экстра навига жавоб бермайдиган маҳсулот.
Янчилган, силлиқланган гуруч
Навларга бўлинмайди
I, II, III, IV типдаги шоли донидан ёрма ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, ёрилган ҳамда мағзи қўшимча силлиқланган, мағзининг ўлчови бутун мағзга нисбатан 2/3 қисмни ташкил этган, шунингдек 1,5 мм диаметрли элакдан ўтмаган маҳсулот.
Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
ҳар бир қопдан биринчи 10 та қопнинг ҳар биридан ва кейинги ҳар 10 та қопнинг биттасидан биринчи 20 та қопнинг ҳар биридан ва партиядаги қолган қопларнинг ҳар 100 тасининг 5 фоиз қисмидан олинади
Биринчи гуруҳга гуруч ёрмасини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА